Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet154/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

Керакли ашёлар: а
Металл шпатель ёки бошка бирон утмас предмет.
Техникаси:
Металл шпатель олиб, корин сохасидаги терини параллель равишда уртача босим билан чизиб курилади. Бир неча секунддан кейин чизик тортилган сохада тери кизаради (кизил чизик хосил булади 4-5 минут сакланиб туради). Айрим касалликларда дермографизм узгаради.
Атопик дерматитда ок чизик пайдо булади. Бу ок дермографизмдир. Тарвок касаллигида чизилган соха каварик булиб буртиб чикади. Бу уртикар дермографизмдир. Экземада эса кизил чизик атрофга караб кенгаяди. Бу таркок дермографизмдир.


Соч-мушак рефлексини аниклаш.
Соч мушак рефлекси терининг симпатик иннервациясидан дарак беради (меъёрдами ёки бузилган).
Керакли ашёлар:
Эфир; Пахта.
Техникаси:
Пахтага эфир теккизиб, уни тирсакнинг ташки юзаси сохасига суртилади. Бир неча секунддан кейин эфир суртилган сохада туклар тиккайиб, товук эт куринишини олади. Демак, бу симпатик иннервацияси сакланиб колганлигидан далолат беради. Айрим касалликларда (масалан ихтиоз касаллигида, Дарье касаллигида) соч мушак рефлекси чакирилмаслиги мумкин. Баъзи касалликларда эса (масалан кичимада) соч мушак рефлекси кучаяди.
Дерматомикозлар
Бальцернинг йодли синамасини куйиш
Ранг–баранг темираткини диагностикасида, бошка касалликлардан дифференциациякилишда кулланилади.
Керакли ашёлар:5 % ли йод эритмаси, пахта, таёкча (палочка).
Техникаси:
Таёкчага пахта ураб, лупчик килинади. Уни 5% ли йод эритмасига ботирилади ва йод эритмасини бемор терисига доглар юзасига ва унинг атрофидаги соглом терига суртилади. Бироздан сунг агар ранг-баранг темиратки булса, дог бор сохадаги тери соглом терига нисбатан тук рангга буялади. Сабаби доглар юзасида унсимон кепакланиш булади ва бу кепаклар йодни узига куп микдорда шимиб олади.

Беморларни Вуд лампаси остида куриш
Микроспория касаллигини трихофитиядан фарклашда Вуд лампасидан фойдаланилади. Яна беморлар билан контактда булган соглом шахсларни текширганда хам. Вуд лампасида коронгу хонада курилади.
Керакли ашёлар:Вуд лампаси, коронги хона, беморнинг утириши учун стул.
Техникаси:
Беморни коронги хонага олиб кириб, стулга утказилади. Вуд лампа ёкилиб унинг нури касаллик учогига юборилади. Агар микроспория булса, касаллик учогида яшил зангори товланиш кузатилади. Сабаби микроспорум зотига мансуб булган замбуруглар уз хаёти давомида ишлаб чикарган махсулотларга Кобальт тузлари шимдирилган увсал ойна оркали утказилиб ультрабинафша нурлар туширилса улар зангори товланиш беради. Бу касаллик билан огриган беморлар билан контактда булган шахсларга касаллик юккан булса, аммо инкубацион даврида булса хам зангори товланиш кузатилади.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling