Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet146/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

ДИАГНОСТИКАСИ. Касалликнинг аник табиатини аниклашда, уларни тери ва юкумли касалликлардан фарклашда лаборатория текширув усуллари ёрдам беради. Иммунологик анализлар лимфоцитлар турларини санаш ва таккослаш усули гоят амалий ахамиятга эга. Бунда ёрдамчи лимфоцитлар – хелперлар сони камайиб кетади, бирок лимфоцитларнинг умумий сони камайган булиши мумкин. Лимфоцитлар умумий сонининг камайиши (лимфоцитопения) касалликнинг кейинги даврларида кузатилади. Бунда лимфоцитларнинг 1 мл кондаги сони 500 тагача тушиши мумкин (соглом кишиларда 1200-1700 дона). Маълумки нормада хелперларнинг супресорларга нисбати – 1,5 -:- 1,8 га тенгдир, ВИЧ касаллигида бу ракам 1 дан пастга тушиб кетади. Соглом гетеросексуалистларда Тх = 1,75, соглом гомосексуалистларда эса Тх – 1,2 (Stheletal. 1982).
Сурункали хар хил тери касалликлари (гуш, гулафшон, кичима, эшакем ва хоказолар) булган беморлар ВИЧ касаллигига чалинса, уларнинг эски тери касалликлари кузийди. Бунинг устига-устак янги шаклланган тошмалар диагностикани мураккаблаштиради. Бирок, касаллик тарихини мукаммал урганиш, ОИТСга тегишли белгиларни топиш ва диагностика максадларида фойдаланиш, шунингдек иммунобиологик ва вирусологик лаборатория текширувларини утказиш касалликнинг аник, табиатини аниклашга ёрдам беради.
Оммавий текширувларда кенг кулланиладиган ИФА усули – иммунофермент анализ деб аталади. Мазкур усул анча сезувчан булиб, хатто 1 мл кон таркибида бир молекула антитанача булган такдирда хам унинг борлини сезади. Бирок, иммунофермент усули ОИТСга чалинган беморларнинг 82% ида ижобий, 16% ида эса тахминий натижалар беради ва 2% ида ВИЧ касаллиги борлиги аниклай олмайди (манфий натижалар беради). Иммунофермент усулидан афзалроги иммуноблотинг усули дейилади. Иммуноблотинг усули ИФА мусбат натижалар берган шахсларгагина куйилади, чунки уни оммавий текширувларда куллаш кимматга тушади. Ретровирусларга нисбатан хосил буладиган карши таначалар касаллик юккандан сунг 6-8 хафта утгач конда пайдо булади. Шунингдек ВИЧга карши таначалар хосил булиши 3-6 ойгача чузилиши мумкин. Шу сабабли текширилаётган шахсда ИФА келиш хато хисобланади, яъни бу холда карши таначала етарли микдорда хосил булиб улгурмаган булиши мумкин. Шунинг учун ИФА усулини 2 марта куллаш лозим. Хозирги пайтда фаол иш олиб бораётган барча ОИТС лаборатория ахоли орасида ВИЧ касаллигини аниклаш максадида ИФА усулини кенг кулламокда. Айникса, захмга дучор булган хомиладор аёллар, кон берувчи донарлар, гиёхандлар, силга учраган беморлар, таносил касаллигига дучор булганлар ва алохида ижтимоий табакага кирувчи шахслар ВИЧ касаллигига синчковлик билан текширилиши лозим. Согликни саклаш вазирлигининг махсус курсатмасига мувофик, юкорида санаб утилган шахслар В гепатитини кузгатувчи вирусга HepatitisBvirus хам текширилиши лозим.
Даволаш. Узок вакт давомида ягона даво сифатида нуклеозидлар булиб, улар вируснинг кайталама транскриптаза ферментини ингибиторлари хисобланади.

Улардан: 1987 й. – Азидотимидин, 1991 й. – Диданозип, 1992 й. – Зальцитобин, 1994 й. – Отавудин, 1995 – Ламивудин, 1996 – Криксиван, Инвараза, Норвир. Улар вирусга карши таъсир килувчи дориларнинг ингибиторларидир. Булар Ушбу фермент иш фаолиятини тухтатиш кобилятига эга. Яъни протеин ва энзимларнинг узун занжирларини майда-калта булакларга булинишига, парчалинишига тускинлик киладилар, натижада Янги вируслар хосил булиши тулик амалга ошмайди (дефектли вируслар хосил булади). Вируслар буни натижасида хужайрага кириш кобилиятини йукотишади. Синовлар шуни курсатдики, уларнинг вирусга таъсир килиш кобилияти кайталама транскриптаза ингибиторига нисбатан кучлирок экан. ОИВ – касаллигини даволаш жараёнида Янги йуналиш амалга оширилди. Яъни вирусга карши таъсир килувчи 1 нечта дориларни бирданига куллаш яхши самара бера бошлади. Чунки 1 таси кулланилганда вируснинг уларга нисбатан сезувчанлиги тезда йуколиши мумкин экан. Хозирда бир нечта кайталама транскриптаза ингибиторлари кулланиб келинмокда. Масалан, АЗТ+хивид+инвираза. Даволаш анча кийин булиб, бемор хар куни 20 тадан ортик таблеткани йиллаб ичиши лозим. Бундан ташкари оппортунистик касалликларни хам даволаш керак. Колаверса, бундай дорилар токсик таъсирга эгадирлар, хамда бир неча ун минг доллар атрофида.
Бундан ташкари патогенетик даво хам кулланилиши лозимдир. Булардан бири иммуномодуляторлардир. ОИВ касаллигида иммун танкислигини тиклаш ниятида олимлар куйидаги препаратларни куллашмокда: а) Тимозин – бузоклар тимусидан тайёрланган булиб, у Т-лимфоцитлар сонини купайтириш ва уларни иш фаолиятини жонлантириш хусусиятига эгадир; б) Тимопентин – тимус гормонининг урнини босувчи синтетик препарат, у ОИВнинг дастлабки боскичларида куллаш тавсия этилади; в) Интерлейкин-2 – интерферон хосил булишини жонлантиради; г) Интерферонлар – альфа-лейкоцитарли, бета-фибробластли, гамма-иммунли ва б.; д) Имрего – лейкоцитлардан тайёрланган паст молекулали иммуномодулятор; е) Левомизол (декарис) – синтетик иммуномодулятор; Изопринозин - синтетик иммуномодулятор. Бундан ташкари иммунитетни урнини босувчилар – тулик лимфоцитларни юбориш ва иликни кучириб утказиш. Симптоматик даво (иккиламчи касалликларни даволаш).

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling