Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 153 Kb.
bet6/12
Sana24.12.2022
Hajmi153 Kb.
#1054486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1.Қошиқлаб бериладиган эритмалар

РЕЦЕПТ ВА УНИНГ ТУЗИЛИШИ
Рецепт – бу шифокорнинг дорихонага дори тайёрлаш тўғрисидаги
ёзма мурожати бўлиб, бунда бемор ушбу доридан қандай фойдаланиш кераклигиҳақида маълумот ҳам берилади.
Рецепт махсус, ўлчами 150 х 85 мм бўлган бланкада сиёҳли ёки шарикли ручкаларда
аниқ ва равшан қилиб ёзилиши керак. Чунки у тиббий юридик ҳужжатдир. Имтиёзга эга бўлган беморлар учун рецепт ёзилганда рецепт бланкасига бу хақида маълум муҳр ( “бепул”, “имтиёзли”) босилади ва албатта шифокорнинг имзоси, муассаса раҳбари имзоси ва юмолоқ муҳр билан тасдиқланади.
Наркотик моддаларни махсус ҳисобда турадиган тартиб рақамига эга бўлган бланкаларда (қизил рангли) ёзилади. Бундай бланкалар бош шифокорда, сейфда сақланади.
Рецепт қуйидаги таркибдан иборат:

  1. InscriptioI – бошлангич қисм бўлиб унда даволаш муассасасининг номи, манзили ва телефон рақами кўрсатилади.

  2. Nomenaegroti - беморнинг исми-шарифи, ёши (айниқса болалар ва қариларнинг) кўрсатилади.

  3. InscriptioII – бу бўлимда рецепт ёзилган сана кўрсатилади.

  4. Nomenmedici – рецепт ёзган шифокорнинг исми-шарифи.

  5. Invocatio – шифокорнинг дорини тайёрлаш бўйича фармацевтга мурожаати бўлиб - Recipe - “ “Олгин”, қисқача ““Rp.:” ёзилади.

  6. Designatiomateriarum – ушбу рецептда келтирилган дори таркиби. У қуйидагилардан иборат: remediumbasis - дори таркибидаги асосий модда; remediumadjuvans - ёрдамчи восита бўлиб, асосий моддани таъсирини кучайтиради; remediumcorrigens - асосий моддани таъми ва ҳидини тўғирлайди; remediumconstituens - дорига маълум шакл берадиган модда. Adjuvansваcorrigensфақат зарур холатдагина асосий моддага қ°шилади.

  7. Subscriptio – дорини керакли шаклда тайёрлаш, миқдори ва қандай идишда берилиши бўйича фармацевтга кўрсатма.

  8. Signatura – дорини қандай ва неча марта қўллаш бўйича бемор ёки тиббиёт ходимига кўрсатма (асосан бемор тушинадиган тилда ёзилади).

  9. Nomenmedici – шифокор имзоси ва муҳри.

Рецептнинг 5, 6, 7 қисмлари лотин тилида ёзилади, қолганлари давлат
тилида. Дори таркибига кирувчи моддалар рецептда лотин тилида (қаратқич келишигида) ёзилади.Намуна:
10-поликлиника – InscriptioI
Навоий кўч., 15, тел. 46-45-46
Беморнинг исми-шарифи ва ёши
Юсупов Юсуф, 12 ёш - Nomenaegroti
Сана 3 май 2005 - InscriptioII
Шифокорнинг исми-шарифи Азизов А.А. - Nomenmedici


:. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . - Invocatiо
Rp.: Natrii benzoatis 3,6 - Basis
Liquoris Ammonii anisati 3 ml - Adjuvans
Sirupi simplicis 60 ml - Corrigens
Aquae destillatae ad 180 ml - Constituens
M.D. - Subscriptio
S. 1 ош қошиқдан ичилсин - Signatura
- Nomen medici

Шифокорнинг муҳри Шифокорнинг имзоси Азизов А.А.


Агар беморга дорини тез тайёрлаб бериш керак бўлса шифокор рецепт бланкасининг юқори қисмига кўриниб турадиган жойига Cito - тез ёки Statim - дарҳол деган сўзни ёзиб беради ва бундай рецептга дорихонада навбатсиз хизмат кўрсатилади.
Рецептда 2 та ёки бир неча модда бир хил миқдорда ёзиладиган бўлса, доза уша препаратлар охиргисининг қаршисига қўйилади, ундан олдин ana ёки қисқача aa сўзини ёзиб қўйилади, бу баббаравар деган маънони билдиради.
Агар беморга бериладиган дорини такрорлаш зарурати туғилса, шифокор буни рецептнинг кўриниб турадиган жойига ёзиб қўйиш лозим. Масалан, Repetatur такрорлансин, Bis repetatur икки марта такрорлансин.
Битта рецептур бланкада 2 та рецепт ёзилса улар бир-биридан # белги билан ажратилади.



Download 153 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling