3. Мавзуни асослаш
Ҳар бир врач қошиқлаб дозаланадиган эритмаларга тўғри рецепт ёзиб бериши керак. Улар эритмаларнинг катталар, боллалар ва қариялар учун дозаларини аниқлаб беришлари керак, бу эса умумий амалиёт шифокори ва педиатрлар фаолиятида керак бўлади.
4. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик
Бу мавзуни ўқитиш , талабаларни кимё ва лотин тилини билишлари асосланади. Буларни билиш талабаларни кимё фанларини ўқишда жуда керак бўлади.
5. Назорат учун саволлар
Фармакология нимани ўқитади?
Фармакопея нима?
Доза ва унинг қандай турлари мавжуд?
Дори шакли нима?
Неча хил дори шакллари мавжуд?
Суюқ дори шаклларига нималар киради?
Қандай дори шакли эритма деб аталади?
Эритмаларни тайёрлаш учун эритувчи сифатида қандай моддалар қўлланилади?
Эритмаларни рецептда ёзишни нечта тури маълум?
Аралашма нима?
Аралашманинг эритмадан фарқи?
Аралашмани рецептда ёзишни нечта тури маълум?
Корригенс нима?
Корригенснинг хиллари?
5.1.Машғулотдақўлланиладиганянги педагогик технологиялар:
“МИЯ ХУЖУМИ”
“МИЯ ХУЖУМИ” УСУЛИНИ ҚЎЛЛАШ
Бу усул бўйича ишлаш учун фикрни очиқ айта олиш ва ишонч муҳитини ўрнатиш керак. Бу усул эркин ўйлашни, ўз фикрини тўғрилигини англатишни ва хилма-хил ўйлашни ўргатади. Бу усулни қўллаш учун хеч қандай фикрлар чегараси ва хеч қандай танқидий фикрлар бўлмаслиги лозим. Чунки юқорида айтиб ўтилган вазиятлар эркин ўйлашни чегаралайди. Бундан ташқари бу усул фикрни дангал айтишни, ўз фикри ва бошқаларнинг фикрини умумлаштириб фикрлашни, ҳар қандай холатда ўз фикрини тўғрилигини исботлаб беришни, бу фикрдан хеч қачон қайтмасликликни, реал ўйлашни ўргатади.
Талабаларга маълум муаммони ҳал этиш таклиф қилинади. Хар бир талаба ўзининг фикрини ва таклифларини айтади.Буларнинг барчаси доскага ёзилади.Кейин навбат билан муаммо жавоблари талабаларнинг жавоблари билан солиштирилади. Охирида топшириқ тўғри бажарилганлиги баҳоланади ва хулоса чиқарилади.
Талабаларга дозалар, ҳисоб-китоблар, лотинча номлари бўйича асосий саволларни муҳокама қилиш таклиф қилинади. Охирида вазифаларни тўғри бажарганлиги бўйича баҳоланади ва умумлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |