Rp.:SuspensionisHydrocortisoniacetatis 0,5%-10 ml
D.S. Чайқатилсин ва кўзга 2 томчидан кунига 4 маал
томизилсин.
Магистрал суспензиялар – дорихоналарда тайёрланади, шакл ҳосил қилувчи моддалар сифатида глицерин, вазелин мойи ва бошқалар ишлатилади. Бундай суспензиялар кенгайтирилган шаклда ёзилади. Рецептда суспензиялар таркибига кирувчи барча ингредиентлар ва уларнинг миқдори ёзилади, сўнгра M.f. suspensio ва D.S. ёзилади.
Мисол. Таркибида 0,5% трихомонацид бўлган вазелин мойида тайёрланган стерил суспензиядан 50 мл ёзинг. 10 мл сийдик пуфагига юборишга буюрилсин. Ишлатишдан олдин чайқатилсин.
Rp.: Trichomonacidi 0,25
OleiVaseliniad 50 ml
M.f. suspensio
Sterilisetur!
D.S. Чайқатилсин ва 10 млдан сийдик пуфагига юборилсин.
АРАЛАШМА
Аралашма – Mixtura - бу суюқ дори моддалар тури бўлиб, қайсики суюқликларда (сувда, спиртда, глицеринда, ўсимлик мойида ва бошқада) эриган қаттиқ моддаларни ёки бир неча турдаги суюқ моддаларнинг (эритмалар, тиндирмалар, қайнатмалар ҳамда экстракт ва бошқалар) аралашмасидир. Эритмаларга қиём, шиллиқ ёки дори хиди йўқотиш учун корригенслар қўшилганда ҳам аралашмалар хосил бўлади. Аралашмалар 3 ҳва ундан ортиқ ингредиентлардан иборат бўлади. Аралашмалар тиниқ бўлиши мумкин, лойқа ва ҳатто чўкма ҳосил бўлиши мумкин. Охиргисини ишлатишдан олдин чайқатиш керак. Бундай аралашмалар – Mixturae agitandae дейилади (чайқатиш талаб қилинадиган аралашмалар). Улар асосан ичиш учун, кам ҳолларда сиртга ишлатиш учун тавсия этилади.
Рецептда аралашмалар кенгайтирилган ва ярим қисқартирилган
шаклда ёзилади. Бунда аралашманинг таркибий қисмлари ва миқдори кўрсатилади, шундан кейин M.D. S. (Misce. Da. Signa. - Аралаштир. Бер. Белгила) деб ёзилади. Аралашмалар ичиш учун чой қошиқда, десерт қошиқда, ош қошиқда берилиб 12 марта ичишга етадиган қилиб буюрилади. Қисқартирилган шаклда бир қисм ингредиентлар қисқартирилган формада берилади. Булар эритмалар, қайнатмалар, дамламалар, эмульсиялар ва бошқалар бўлиши мумкин. Қолган ингредиентлар эса худди кенгайтирилган шаклдагига ўхшаб ёзилади.
Мисол. 180 мл аралашма ёзинг. Таркибида кофеин-натрий бензоати (td - 0,1) ва амидопирин (td - 0,25) бўлсин. 1 ош қошиқдан ичиш учун тавсия этилсин.
Ҳисоб: кофеин-натрий бензоати учун: 0,1 х 12 = 1,2
амидопирин учун: 0,25 х 12 = 3,0
эритувчининг (сув) миқдори: 15 мл х 12 = 180 мл
Do'stlaringiz bilan baham: |