Узбекистон республикаси согликни саклаш


ДИЗЕНТЕРИЯ Дизентерия уткир инфекцион касалликдир, бунда йугон ичак яллигланади. Этиологияси


Download 0.79 Mb.
bet20/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1638617
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30
Bog'liq
Юкумли касалликлар

ДИЗЕНТЕРИЯ
Дизентерия уткир инфекцион касалликдир, бунда йугон ичак яллигланади. Этиологияси: Дизентерияга шигеллалар каторига бирлаштириладиган бир гурух бактериялар сабаб булади. Улар 4 турга ажратилади:
1.Григорьев-Шиг-Краузе бактериялари
2.Флекснер бактериялари
3.Штуцер-Щмитц бактериялари
4.Зонне бактериялари
Патогенези: Кузгатувчи организмга огиздан киради ва йугон ичакда ривожланиш учун кулай шароит топилади. Микроблар шиллик парда эпителийсига кириб, шу ерда купаяди. Микроблар эпителийга таъсир курсатиб, уни нобуд килади. Бактерияларни токсинлари зарарланган шиллик парда оркали кириб, ичак деворини томир ва нервларига шикаст етказади. Яллигланишни вужудга келтиради, организмда интоксикация руй беради.
Дизентерияни патологик анатомияси - махаллий ва умумий узгаришлардан иборат. Махаллий узгаришлар бир текис булмайди: тугри, сигмасимон ва чикарув кисмларида купрок, кур ичак, кутарилувчи ва кундаланг кисмларида камрок билинади. Йугон ичак шиллик пардасини яллигланиши колит деб аталади, у этиологияси жихатидан дизентерия колити хисобланади. Дизентерия колитини ривожланиши 4 боскичга ажратилади.
1 боскичда «катарал яллигланиш кузатилади», бунда шиллик парда юзаси некрозланади, гиперемияланади, буртган, баъзан куп жойларига кон куйилган булади. Ичак девори кескин даражада шишганидан калин тортади, мускул кавати тортилиб кискарганидан ичак бушлиги тораяди. Микроскопик текширилганида эпителийни кучганлиги аникланади, цитоплазмасида дизентерия таёкчалари топилади, стромасида лейкоцитларни тупланганлиги, шиллик пардасини некрози, гиперемияси, экстравазатлари куринади. Бу боскич 2-3 кун давом этади
П боскичда фибриннинг канчалик чукишига караб «фибриноз (крупоз ёки дифтеритик) яллигланиш» авж олади, фибриноз парда пайдо булади, у кейин бурмалар орасида хам топилади, нихоят бутун парда оч яшил караш босганга ухшаб колади. Ичак девори калин тортади, бушлиги янада тораяди, чунки мускул каватларини спазми кучаяди. Гистологик текширилганда шиллик пардада некроз, фибрин иплари геморрагиялар, лейкоцитлар инфильтрацияси, шиллик парда остидаги каватга кон куйилганлиги куринади. Бу боскич 5 – 10 кун давом этади.
Ш – боскичда яралар пайдо булади. Улар касалликни 10 – 12 кунларида пайдо булади. У тугри ва сигмасимон ичакларни - купрок яллигланиб узгарган жойларида пайдо булади. Яраларни пайдо булиши фибриноз ва некротик массаларни кучишига боглик булади. Яралар аввал бурмаларни учларида, кейин уларни орасида вужудга келади, шакли ва чукурлиги хар хил булади, баъзан бир – бирларига кушилиб кетади.
1У – боскичда тикланиш (регенерация) жараёнлари кузатилади, бу жараёнлар аксари 3 - 4- хафталарда кайд килинади. Яраларда грануляцион тукима пайдо булади, четларида эса эпителий пролиферациялана бошлайди, эпителий нуксонни секин – аста ёпиб, безлар хосил булади.
Йугон ичакни лимфа фолликулаларида дастлаб гиперплазияланади, катталашади ва шиллик парда юзасидан кутарилиб туради. Фолликулаларда лейкоцитлар пайдо булади, некротик массаларни йиринглаши руй беради ва шиллик парда юзасига йиринг чикади. Кириш тешиги жуда тор ва туби кенг асосли кичкина яралар хосил булади, улар шиллик парданинг ичкарисида фолликула урнида жойлашади. Бундай узгаришлар фолликуляр ёки фолликуляр – ярали колит деб аталади. Дизентериядаги умумий узгаришлар интоксикация билан богланган булади.
МНС – да мия пустлогини турли булимларида дистрофик жараёнлар кайд килинади. Упкада кон айланиши бузилиб – пневмония, шишлар пайдо булади. Бошка аъзоларда хам (юрак, буйраклар, жигарда) дистрофик жараёнлар кузатилади. Талоги салгина катталашган, фолликулалар яхши сезиларли булади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling