Узбекистон республикаси солиµни саµлаш вазирлиги


Download 0.89 Mb.
bet5/11
Sana28.12.2022
Hajmi0.89 Mb.
#1071238
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
мажмуа 4 мавзу

4.2. Амалий қисм
Амалий куникмалар руйхати:
Сурункали остеомиелитда оқма йўлни зондлаш
















1.

Бола креслога ўтказилади (стерил қўлқоп кийилади)




2.

Боғлам ечилиб ярага ишлов берилади




3.

Оқма йўлни зондлаш оғриқсиз ўтказиш мақасадида 10% лидокаин сепилади




4.

3-4 дақиқадан сўнг оқма йўлга учи тампон силлиқ зонд охиста суякка қадалгунча киритилади




5.

Зонд учини харакатга келтириб (суяк устидан силжитиб) секвестрни ажралганлигини аниқланади




6.

Зонд ёрдамида патологик синиш чизиғини аниқлашга харакат қилинади




7

Бириктирувчи тўқима дан хосил бўлаётган секвестр кутисини аниқлаш




8

Зонд чиқариб олиниб ярага асептик боғлам қўйилади






4.3. Тахлилий қисм
4.3.1.Машғулотда қўлланиладиган янги педагогик технологиялар:
«ҚОРА ҚУТИЧА» усулини қўллаш
Ушбу усул машғулот давомида хамкорликда ишлаш ва ҳар бир талабаларнинг фаол қатнашишини кўзда тутади, ўқитувчи бутун гуруҳ билан ишлайди.
Хар бир талаба қора қутичадан савол ёзилган карточкани олади. Талабалар ўз билимларига асосланган холда ушбу саволга жавоб берадилар.
Талабага жавоб бериш учун 3 дақиқа берилади. Сўнгра жавоблар гурух билан муҳокама қилинади.усулнинг оҳирида ўқитувчи берилган жавобларни муҳокама қилади ва талабаларнинг фаоллигини аниқлайди.
Ушбу усул талаба нутқи, фикрлаш қобилиятини ривожлантиради ва талабада мустақил фикрлаш, мулохаза юритишни шакллантиради.

Қора қутича усули учун савол турлари




Назорат саволлари

  1. Қандай омиллар таъсирида ўткир одонтоген остеомиелит ўткир ости даврига ёки сурункалига ўтади.

  2. Сурункали одонтоген остеомиелитда суяк ва тиш куртаклари қандай морфологик ўзгаришларга учрайди?

  3. Сурункали одонтоген остеомиелитни қандай клиник -рентгенологик шакллари фарқланади?

  4. Сурункали деструктив остеомиелитда суякда кечадиган патоморфологик ўзгаришлар.

  5. Сурункали деструктив остеомиелитда болани шикоятлари.

  6. Сурункали деструктив остеомиелитга хос клиник белгилар

  7. Сурункали деструктив остеомиелитда оқма йўлни қаерларда учратиш мумкин? Зондлаб нимани аниқласа бўлади.

  8. Сурункали деструктив остеомиелитда секвестрлар қаерда ва қандай бўлади?

  9. Сурункали деструктив остеомиелитда учрайдиган асоратлар.

  10. Сурункали деструктив- продуктив остеомиелитни деструктив остеомиелитдан фарқи.

  11. Сурункали деструктив- продуктив остеомиелитни рентгенологик тасвири.

  12. Сурункали деструктив- продуктив остеомиелитда боланинг шикоятлари.

  13. Сурункали деструктив- продуктив остеомиелитни клиник манзараси.

  14. Иккиламчи суякдан иборат секвестр қандай шаклланади.

  15. Сурункали продуктив (гиперпластик) остеомиелити қайси ёшдаги болаларда учрайди.

  16. Бирламчи продуктив остеомиелитда бола ёки унинг ота- онаси қандай шикоятлар билан мурожат қилади.

  17. Продуктив остеомиелитнинг клиник манзараси.

  18. Сурункали бирламчи гиперпластик остеомиелитни рентген тасвиридаги кўриниши.

  19. Сурункали одонтоген остеомиелитда қон ва сийдик таҳлиллари кўрсаткичларида қандай ўзгаришлар кузатилади.

  20. Секвестрэктомия ўтказиш муддати қандай омилларга боғлиқ

  21. Секвестрэктомия операцияси ўтказишга кўрсатмалар.

  22. Сурункали деструктив 2 А 2 Б даражада тарқалган остеомиелитда секвестрэктомия операциясига қандай тайёргарлик ўтказилади.

  23. Сурункали 2 В ва 2 Г даражада тарқалган деструктив остеомиелитда медикаментоз даво нимага қаратилган бўлади.

  24. Қандай вазиятда иккиламчи суяк ҳосил бўлмаса ҳам секвестрэктомия эрта ўтказилади.

  25. Cурункали деструктив 3 даражада тарқалган остеомиелитда секвестрэктомия ўтказиш муддати қандай белгиланади.

  26. Секвестрэктомия операциясида нуқсонни қовурға, аллоген трансплантати ёки тоғай билан тўлдиришга кўрсатмалар.

  27. Одонтоген остеомиелитни ортодонтик даволаш мақсади.

  28. Юқори жағ одонтоген остеомиелитининг асоратлари

  29. Пастки жағ остеомиелитидан сўнг юзага келадиган асоратлар.


Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling