Узоқ давом етган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва етно маданий жараёнда, аниқ ҳудудий доирада, тил ва ўзликни англаш бирлиги асосида шаклланган халқ етник тарихининг енг юксак чўққиси


Ғоя бу? Инсон тафаккурининг махсули. У инсоннинг онгида шаклланади ва дунёқарашида намоён бўлади. Ғоя, фикр, қараш ва мақсаддан келиб чиқади


Download 369.16 Kb.
bet11/20
Sana08.11.2023
Hajmi369.16 Kb.
#1755088
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
сафдорлар1

283.Ғоя бу? Инсон тафаккурининг махсули. У инсоннинг онгида шаклланади ва дунёқарашида намоён бўлади. Ғоя, фикр, қараш ва мақсаддан келиб чиқади.


284.Миллий ғоя бу? Миллат тафаккурининг махсули. Унда миллатнинг хусусиятлари, урф –одатлари, қарашлари, ҳаёт тарзи, мақсадлари намоён бўлади.


285.Мафкура бу? Ғоялар, қарашлар йигиндиси.

286.Бизнинг ғоямиз бу? Миллий истиқлол ғояси




287.Бизнинг мафкурамиз? Миллий истиқлол мафкураси

288.Миллий истиқлол мафкурасининг бош ғояси:“Озод ва обод ватан қуриш, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш”




289.Миллий истиқлол ғоялари қайсилар?
1 Ватан равнақи ғояси
2 Юрт тинчлиги ғояси
3 Халқ фаровонлиги ғояси
4 Комил инсон ғояси
5 Миллий тотувлик ғояси
6 Диний бағрикенглик ғояси
7 Ижтимоий ҳамкорлик ғояси



  1. Миллий ғурур нима?Ҳар бир миллатнинг ўз – ўзини англаши натижасида содир бўладиган ички руҳий кайфияти. Бу туйғу ўз она замини, авлод – аждодлари томонидан қолдирилган моддий, маънавий меросдан, ўз миллатининг жаҳон сивилизасиясига қўшган ҳиссаларидан ўзга миллатлар олдидаги қадр – қиммати, обрў-эътиборидан фахрланиш ҳиссиётидир. Ўз миллатини севадиган ҳар бир инсон , унинг ютуқлари, обрў-эътибори билан фахрланади, завқланади, унинг муаммоларига бефарқ қараб тура олмайди.




  1. Маданият бу?Арабча – мадиналик, шаҳарлик, таълим тарбия кўрган маъноларини беради. Маданият баркамол инсонни шакллантириш воситаси. Бу вазифани бажаришга кенг тармоқли маданият ўчоги: маданият уйлари ва саройлари, кутубхоналар, музейлар, театрлар, маънавият ва маърифат марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, оммавий ахборот воситалари, нашриётлар сафарбар этилган. Маданиятнинг ижодкори, энг аввало, халқдир.




  1. Миллий қадрият нима? Миллат учун муҳим ва жиддий аҳамиятга эга бўлган жиҳат ва хусусиятлардир. Абадул – абад ўз қадр-қийматини йўқотмайдиган тарихий мерос миллий қадриятлар деб айтилади.Миллат миллий қадриятлар соҳибидир.




  1. Маданий мерос бу? Авлодлар томонидан яратилган амалий тажриба, аҳлоқий, илмий, тафаккурий, диний ва руҳий қарашлар, халқ маданияти ва ижоди каби моддий ҳамда маънавий бойликлар мажмуи. Маданий мерос муаллифи халқ оммасидир.




  1. Маърифат нима? Арабча- “билмоқ” сўзидан олинган бўлиб таълим- тарбия, иқтисодий , сиёсий, фалсафий, диний ғоялар мажмуи асосида кишиларнинг онг билимини маданиятини ўстиришга қаратилган фаолият . “Илм-маърифатга қизиқиши суст миллатнинг келажаги ҳам бўлмайди”, дейди И.А.Каримов.




  1. Миллат нима? Миллат (арабча - халқ) – кишиларнинг ягона тилда сўзлашиши, яхлит ҳудудда истиқомат қилиши, муштарак иқтисодий ҳаёт кечириш, умумий маданият ва руҳиятга эга бўлиши асосида тарихан ташкил топган барқарор бирлиги. Ер юзида уч мингга яқин миллат мавжуд.




  1. Истиқлол нима?Истиқлол – бу (кўтарилиш, қаддини ростлаш, ўсиш, юқори жойга эришиш) ҳар бир инсон, жамоа, давлат, миллатнинг ривожи учун зарур эркинлик шартлари. “Истиқлол” сўзи “мустақиллик” сўзига нисбатан бирламчидир, “Истиқлол” сўзи “бошқаларга тобе бўлмай ўз эрки билан яшаш, ўзини-ўзи идора қилиш, эркинлик” маъноларини билдиради. Ўзбекистон 1991-йил 31-августда ўз истиқлолини қўлга киритиб, жаҳон майдонига чиқиб, қаддини ростлади.




  1. Маънавият бу? Маънавият (маънолар мажмуи) – кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, аҳлоқий, диний тасаввурлар ва тушунчалар мажмуи.“Манавият”- инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.

Маънавият инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди”, деб таъкидлайди юртбошимиз И.А.Каримов.



  1. Ўзбекистондаги сиёсий партиялар. Ўзбекистонда ҳозирги кунда 5 та партия ва 2 та ижтимоий ҳаракат мавжуд.

Халқ демократик партияси” (1991-йил 1-ноябр);
Адолат сотсиал-демократик партияси” (1995-йил 18-феврал);
Миллий тикланиш демократик партияси” (1995-йил 3-июн);
Ўзбекистон либерал демократик партияси” (2003-йил охрида).

Download 369.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling