Узоқ давом етган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва етно маданий жараёнда, аниқ ҳудудий доирада, тил ва ўзликни англаш бирлиги асосида шаклланган халқ етник тарихининг енг юксак чўққиси


Республика ҳудуди – 448,9 минг кв. км


Download 369.16 Kb.
bet3/20
Sana08.11.2023
Hajmi369.16 Kb.
#1755088
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
сафдорлар1

Республика ҳудуди – 448,9 минг кв. км.
Аҳолиси -34 млндан ортиқ.
Пойтахти – Тошкент шаҳри.
Ўзбекистон Республикаси таркибида мавжуд:
Қорақалпоғистон Республикаси
12 та вилоят, 181 та туман, 124 та шаҳар бор.
Давлат тузими–президентлик республика.
Давлат тили - ўзбек тили.
Миллий валютаси – сўм.
Парламенти - Олий мажлис.
Аҳолисининг ўртача ёши 25 ёш.



  1. Буюк ипак йўли ҳақида нималарни биласиз? Милодий 16 асрга қадар Шарқ билан Ғарб халқлари ўртасидаги тарихий-маданий ва савдо муносабатлари тараққиётида қадимги дунёда машхур бўлган Буюк Ипак йўли мухим ўрин тутган еди. Бу йўл милоддан аввалги 2 асрда вужудга келган ва "Буюк меридианал йўл" деб аталган. Бу йўлга "Ипак йўли" деган ном 1877 йилда немис географи Ф.Рихтгофен томонидан берилган.




  1. Илм манбаи бўлмиш “Китоб” ҳақида нималарни биласиз? Китоб билим манбаи, савоб боши, эзгулик йўлдоши.




  1. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳақида нималарни биласиз? Бу кутуб хонага 1870-йил асос солинган 2002-йил 20-февралда Президентнинг фармонига асосан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ташкил қилинди.




  1. “Халқ” тушунчасига таъриф беринг? Арабча сўз бўлиб яратилган деган маънони беради, Кишилар жамоаси, одамлардигани.


  1. Ўзбек халқи деганда кимлар тушунилади ва улар ҳақида нималарни биласиз? Ўзбекистонда яшаётган кўп миллатли барча фуқаролардир.




  1. “Расадхона” деганда нимани тушунасиз ва Мирзо Улуғбек расадхонаси ҳақида гапириб беринг?

Расадхона (обсерватория) – осмон жисмлари тадқиқоти учун махсус жихозланган илмий муассаса ва шу муассаса жойлашган бино.
Улуғбек расадхонаси. Самарқандда ўз атрофида тўпланган таниқли олимларнинг бевосита иштироки ва ёрдамида Мирзо Улуғбек 1424-1429 йилларда шахар яқинидаги Обирахмат анхори бўйида расадхона қурдирди. Ханузгача олимларинг қизиқишини уйғотиб келаётган бу улкан иморатнинг баландлиги 31 метр эди.
Бинонинг ички сахни секстант ва коридорлар билан уч қисмга ажратилган. Расадхона жойлашган бу мавзе махаллий ахохи ўртасида "Нақши жахон" деган ном билан шухрат қозонган. Ғиёсиддин Жамшид бошчилигида расадхонанинг асосий ўлчов асбоб-ускунаси - улкан секстант ўрнатилган.Самарқанд секстанти ўша даврда Шарқда маълум бўлган секстантларнинг энг каттаси хисобланган. Улуғбек расадхона қошида замонасининг бой кутубхонасини хам ташкил этади. Бу кутубхонада фаннинг деярли хамма сохаларига тегишли қарийб 15-минг жилд китоб сақланган.

  1. Зардуштийлик таълимотининг бош китоби қайси ва у ҳақида нималарни биласиз?

"Авесто"бўлиб "Авесто"нинг илк қисми мил. авв. 9-8 асрларда пайдо бўлган. Зардушт ваьзлари матнларининг хаммаси милоддан аввалги 3 асрда 21 такитобга жамланган, бу китоблар "Авесто" асосини ташкил етган еди. "Авесто" матнларига шарх еса "Занд" деб юритилади.



  1. Қадимда мамлакатимиз ҳудудида қандай давлатлар ривож топган? Милоддан аввалги 7-асрда ташкил топган Қадимги Бақтрия давлати Ўрта Осиё худудида қадимги давлатлардан бири саналади. Марғиёна ва Сўғдиёна хам Бақтриянинг сиёсий ва маданий таьсирида бўиган Қадимги Хоразм марказларидан бири Гўзалиқ шахри бўлган.




  1. Демократия ва ҳуқуқий демоктарик давлат тушунчаларига таъриф беринг?




  1. Мустақил давлат деганда нимани тушунасиз? Мустақил давлат-арабча қарам эмас, яни эркин маъноларини билдиради. “Давлат” тушунчасини ўзи мустақилликни англатади.




  1. “Жадидчилик ҳаракати” ва уларнинг асосий мақсади ҳақида нималарни биласиз? Жадидчилик ва жадидизм (арабча-жадид янги) деган манони англатади XIX-аср охри ХХ-аср бошида Туркистон, Кавказ, Қрим ва Татаристонда пайдо бўлган. ХIХ-асрнинг 90-йилларида Ўрта Осиёда тарқалди.




  1. Мамлакатимиздаги президентлик бошқаруви ҳақида гапириб беринг? Президентлик лавозими Республика бошқарувидаги мамлакатларда давлат бошлиғи. Президентлик биринчи марта давлат бошлиғи сифатида 1787-йил АҚШ да жорий қилинган. Ўзбекистон Республикаси президенти давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси президенти 35 ёшга тўлган Ўзбекистонда 10-йил давомида доимий яшаган, давлат тилини яхши биладиган Ўзбекистон фуқаролари орасида умумий, тенг, тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5-йил муддатга сайланади. Ўзбекистон президентлик лавозимини собиқ иттифоқ республикалари орасида биринчи бўлиб жорий этди. 1991-йил 29-декабрда Ўзбекистон тарихида биринчи бор танлаш асосида Республика президентлигига умумхалқ сайлови бўлиб ўтди. Бу лавозимга энг кўп овоз билан И. А. Каримов сайланди.




  1. Давлат сиёсати қандай қисмларга бўлинади ва уларга таъриф беринг? Ички ва ташқи принспларга бўлинади.




  1. Имом Бухорий мажмуаси ҳақида нималарни биласиз? Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик, зиёратгоҳ. Имом ал-Бухорий дафн этилган Челак тумани Хартанг қишлоғидаги қабристон мусулмон ахлининг энг табаррук ва азиз зиёратгохларидан бўлиб келган. 16-асрда Имом ал-Бухорий кабри устига мўъжазгина макбара, ёнига масжид қурилиб, ҳовлисига бир неча туп чинор экилган.




  1. Расмий тимсоллар деганда нимани тушунасиз ва Ватанимизнинг расмий тимсолларини санаб беринг? Байроқ Герб ва Мадҳия.




  1. Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ҳақида нималарни биласиз? 1991-йил 18-ноябрда тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси давлат байроғида 4 рангдан иборат булар кўк, қизил, оқ, яшил.




  1. Ўзбекистон Республикаси давлат герби ҳақида нималарни биласиз? 1992-йил 2-июлда тасдиқланган.




  1. Қадимда қайси шаҳар Чоч, Шошҳамда Бинкат номлари билан аталган ва бу шаҳарнинг қадимда нечта дарвозаси бўлган? Тошкент, 12 та дарвозаси бўлган. Булар: Тахтапул, Лабзак, Қашқар, Қўқон, Қўймас, Самарқанд, Қорасарой, Сағбон, Чиғатой, Кўкча, Камалон, Бешёғоч.




  1. Миллий қадрият деганда нимани тушунасиз? Халқимиз маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш асраб авайлаш ва келажак авлодга йетказиш.


  1. Ватанпарварлик деганда нимани тушунасиз? Юртни севиш, садоқат билан хизматқилиш тинчликни асраш, ватан равнақи учун фаол бўлиб харакат қилиш.




  1. Буюк маърифат парвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг асарлари ва тарбияга оид айтган фикрлари ҳақида гапириб беринг? Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё халокат, ёсаодат, ё фалокат масаласидир.




  1. Соғлом турмуш тарзи деганда нимани тушунасиз? Жаҳолат ва хурофотдан холи бўлиш, илм манавият ва спорт билан ўзини тарбиялаш.




  1. Тошкент шаҳри ҳақида нималарни биласиз? Чоч, Шош ҳамда Бинкат номлари билан аталган. Пойтахти Тошкент шаҳар. 2009-йил 2200 йиллиги нишонланган.




  1. Хива шаҳри ҳақида нималарни биласиз? Милоддан V асрда пайдо бўлган, Хива хонлиги пойтахти бўлган. 1997-йил 2500 йиллиги нишонланган.




  1. Самарқанд шаҳри ҳақида нималарни биласиз? Дунёнинг ҳусни номини олган. 2007-йил 2750-йиллиги нишонланган.




  1. Бухоро шаҳри ҳақида нималарни биласиз? Тангри жамоли маносини беради. Ислом дини маркази бўлган. Бухорои шариф деб улуғланган.1997-йил 2500 йиллиги нишонланган.




  1. Қўқон шаҳри ҳақида нималарни биласиз? Шамол шаҳри номини олган. Х асрда пайдо бўлган 2000 ёшда.




  1. Сирдарё вилояти қачон ташкил топган ва унинг географик жойлашуви ҳамда демографик маълумотлари ҳақида гапириб беринг?


Download 369.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling