Узоқ даврлардан буён кредитнинг қуйидаги турлари қўлланилиб келинмоқда
Download 33.55 Kb.
|
МАЪРУЗА 9.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат кредити.
- Давлат томонидан
Истеъмол кредити. Истеъмол кредити ўзининг мақсади билан кредитнинг бошқа шаклларидан фарқ қилади. Унинг фарқли белгиси жисмоний шахсларни кредитлаш ҳисобланади. Кредитнинг бу шаклида кредит берувчи сифатида махсус кредит муассасалари билан бирга товар ва хизматларни сотишни амалга оширадиган жисмоний шахслар ҳам бўлиши мумкин.
Истеъмол кредити икки шаклда: пул шаклида ёки товар шаклида берилиши мумкин. Жисмоний шахсларга кўчмас мулкка эгалик қилиш учун, қиммат бўлган даволанишни тўлаш, ҳар хил товарлар ва уй жиҳозлари сотиб олиш ва бошқа эҳтиёжларни қондириш учун истеъмол кредитлари берилиши мумкин. Пул шаклида истеъмол кредити банклар томонидан, товар шаклида эса товарлар чакана савдоси жараёнида тўлов муддатини чўзиш орқали амалга ошири-лади. Ўзбекистонда ҳозирги кунларда уй-жой сотиб олиш, уй-жой қуриш учун пул шаклидаги, узоқ муддатли истеъмол кредити ва товар шаклида автомобиль кредит берилмоқда. Давлат кредити. Кредитнинг бу шаклининг асосий хусусияти кредит муносабатларида давлатнинг қатнашувидир. Давлат кредити-да давлат бир томондан қарз берувчи ва иккинчи томондан қарз олувчи сифатида иштирок қилиши мумкин. Қарз берувчи вазифасини бажара туриб, давлат, давлат кредит институтлари, жумладан, Марказий банк орқали иқтисодиётнинг ҳар хил соҳаларини кредитлашни ўз зиммасига олади. Давлат томонидан: – иқтисодиётнинг устувор тармоқларини кредитлаш; – молиявий ресурсларга эҳтиёж сезаётган давлат аҳамиятига эга бўлган аниқ тармоқ ёки минтақаларга, агар бюджетдан молиялаш-тириш имконияти тугаган бўлса, вақтинча фойдаланишга маблағ ажратилиши мумкин. Ундан ташқари, тижорат банкларига банклараро кредитлар бозорида кредит ресурсларни ким ошди савдоси йўли билан ёки тўғридан-тўғри сотиш жараёнида давлат томонидан маблағлар вақ-тинча фойдаланишга берилиши мумкин. Давлатнинг қарзлари кўпайган ҳолларда давлат бюджети камомадини молиялаштириш мақсадида, давлат қарз олувчи сифатида, давлат қарзларини жойлаштириш жараёнини амалга оширади. Давлат кредитининг характерли хусусияти шундаки, давлат томо-нидан олинган қарз маблағлар ишлаб чиқариш фондлари айланиши-да ёки моддий бойликлар яратишда иштирок қилмайди. Бу маблағлар давлат қарзларини қоплаш учун ишлатилади. Давлат хазина мажбуриятларини чиқариш, молия бозорларида давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш, давлат заёмларини чиқариш ва сотиш йўли билан банклар аҳолининг ва бошқа молия - кредит институтларининг пул маблағларини йиғади ва уларни давлат қарзи ва бюджет камомадини қоплашга (молиялаштиришга) сарф-лайди. Шуни таъкидлаш зарурки, ўтиш даврида давлат кредити фақат-гина молиявий ресурсларни жалб қилиш манбаи сифатида эмас, балки иқтисодни марказлашган кредит тизими орқали тартибга солишнинг самарали воситаси сифатида ишлатилиши керак. Download 33.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling