Узум ва меварезавор шаробларининг биокимёвий таркиби ва шифобахш хусусиятлари Режа
Download 20.79 Kb.
|
Узум ва меварезавор шаробларининг биокимёвий таркиби ва шифобахш хусусиятлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шароб маҳсулотларининг инсон учун аҳамияти.
Экстрактив моддаларга углеводлар, буғланмайдиган кислоталар, ошловчи моддалар, азотли ва минерал моддалар, глицерин ва бошқа буғланмайдиган спиртлар киради. Шаробнинг экстрактивлиги асосий сифат кўрсаткичи бўлиб, у шаробнинг табийлигини, ўзига хослигини, мазасининг тўлиқлигини кўрсатади.
Шароб таркибидаги этил спиртининг миқдори 20% хаж, учувчан кислоталар 1,75 г/л, метил спирти 0,05%, SO2 200 г/л дан ошмаслиги керак. Шаробга сахарин, бензой кислотаси сунъий эссенция, мева шарбатлари, сув ва шакар қўшиш ман қилинади. Сўнгги текширишларида аниқлашича шароб таркибида 24 та микроэлементнинг мавжудлиги аниқланган. Булар орасида Mn, Rb, F, J, Zn, Co ва бошқаларнинг аҳамияти юқори. Шароб маҳсулотларининг инсон учун аҳамияти. Шароб маҳсулотларига узум, резавор ва бошқа хул мевалардан тайёрланган шароблар, коньяклар, шампан, кальвадас ва кам спиртли шароблар киради. Бу маҳсулотлар узум ёки резавор меваларнинг шарбатларини спиртли бижғитиш усулида турли технологик жараёнлар орқали олинади. Бижғиган шарбат шаробматериал деб айтилади, шаробматериал маҳсус технологик жараёнлардан сўнг маълум типдаги ёки турдаги шаробга айланади. Қадимда шарқ халқлари шароб тайёрлашган ёки уни май, мусаллас деб юритилган ва истеъмол қилинган. Шароблар озиқ-овқат маҳсулотлари туркумига киради, лекин овқат тариқасида эмасдир. Шароб таркибида этил спирти борлиги сабабли у наркотик таъсир этиш хусусиятига эга, шу сабабли шароб овқат тариқасида истеъмол қилинмайди. Шароб мазали ичимлик бўлиб, у турли озиқ-овқат маҳсулотлари: гўшт, балиқ, мева-сабзавот, пишлоқ, қандолат маҳсулотлари ваа бошқаларга қўшимча сифатида истеъмол қилинади. Бошқа мазали маҳсулотлар сингари шароб ҳам кам миқдорда овқат билан биргаликда истеъмол қилинади. Шароб шифобахш хусусиятга эга. Узум шароби таркибида 400 дан ортиқ табиий моддалар бўлиб, улардан 20 дан ортиқ органик кислоталар ва уларнинг тузлари, 10 дан ортиқ ароматик спиртлар ва уларнинг эфирлари, аминокислоталар, ошловчи моддалар, ферментлар, витамин ва минерал моддалар бор. Булар барчаси инсон организмида овқат хазм бўлишининг ва модда алмашининувини бир хил даражада боришини таъминлайди. Download 20.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling