Узум ва меварезавор шаробларининг биокимёвий таркиби ва шифобахш хусусиятлари Режа


Download 20.79 Kb.
bet1/5
Sana13.11.2023
Hajmi20.79 Kb.
#1771181
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Узум ва меварезавор шаробларининг биокимёвий таркиби ва шифобахш хусусиятлари


Узум ва меварезавор шаробларининг биокимёвий таркиби ва шифобахш хусусиятлари


Режа:

  1. Узум ва меварезавор шаробларининг биокимёвий таркиби

  2. Шифобахш хусусиятлари

Узум ва меварезавор шаробларининг биокимёвий таркиби. Узумдан тайёрланган шароблар, узумнинг навини, шаробнинг рангини, ишлаб чиқариш жараёнини, таркибидаги қанд ва спирт миқдорини, СО2 газини борлигини ва унинг қандай даврда ушланганлигини ҳисобга олиб гуруҳланади.


Хом-ашёнинг тури ва белгиларига асосан шароблар бир хил навли узумдан тайёрланган навли ва бир неча узум навларидан тайёрланган навли ва бир нечта узум навларидан тайёрланган таркиби разрядли килиб чиқарилади.
Ранги жиҳатидан шароблар ок, пушти ва кизил бўлади.
Оқ тусли узум шароблари оч рангли узум навларини шарбатини бижғитиш йўли билан тайёрланади.
Қизил шароблар қизил рангли узум навларини шарбатини пўсти ва уруғлари билан биргаликда бижғитиш йўли билан олинади. Бижғитиш вақтида пўстлоқдаги бўёвчи ва ошловчи моддалар шарбатга ўтади, шунинг учун бу шаробларнинг ранги қизил, таъми ўзига хос, шарбати ёпишқоқ бўлади.
Пушти ранг шароблар оқ ва қизил тусли узум навларидан тайёрланади ёки қизил ва оқ тусли шаробларни аралаштирилиб ҳосил килинади.
Сифат белгилари ва сакланиш муддатига асосан узум шароблари оддий, сакланган оддий, маркали ва коллекцион бўлади.
Оддий шароблар узоқ муддатда сақланмасдан, узум қайта ишлангандан сўнг 3 ойдан кейин истеъмолга чиқарилади.
Сақланган оддий шароблар бир йилдан ортиқ муддатда сақланади.
Маркали шароблар – муайян узум навларидан олинган юқори сифатли шароблар ҳисобланади. Бу шароблар қанчалик муддатда сақланганлигидан қатъий назар, унинг бошлангич хусусиятларини ўзгартирмасдан туради. Сақлаш муддати ҳосил олинган йилдан сўнг кейинги 1-чи январдан бошлаб, камида 1,5 йилни ташкил этади.
Коллекцион шароблар – камида 6 йил сақланади. Улар жуда юқори сифатли маркали шароблардир. Ёғоч бочкаларида сақлангандан сўнг, улар қўшимча тарзда бутилкаларда яна 3 йил муддатда сақланади.
Таркибида СО2 газига нисбатан, газсиз, табиий ва сунъий газлаштирилган шароблар бўлади. Таркибидаги спирт ва қанд миқдорига шароблар қуйидаги гуруҳларга бўлади.

Download 20.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling