Uzumning kishmishbop navlarini quritishning zamonaviy texnologiyalari va ularning afvzaligi


Kishmishbop uzum navlarini yetishtirish texnalogiyalari


Download 143.93 Kb.
bet4/6
Sana15.06.2023
Hajmi143.93 Kb.
#1484080
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Uzumning kishmishbop navlarini quritishning zamonaviy texnologiyalari va ularning afvzaligi

1.3 Kishmishbop uzum navlarini yetishtirish texnalogiyalari
ТОКЗОР МАЙДОНИНИ ТАЙЁРЛАШ , ТУПРОҚҚА ИШ ЛОВБЕРИШ ВА ТОК КЎЧАТЛАРИНИ ЎТҚАЗИШ
Токзор барпо этишдан олдин майдонни танлаш, тошлардан тозалаш керак. Механизмлар ишлаши ва токзорларни
сугоришда яхши шароит яратиш учун нотекис майдонлар текисланади. Ерни тайёрлаш бўйича ишлар бульдозер, скре­пер, грейдер ва бошка мелиоратив механизмлар ёрдамида ўтказилади.Ер ости суви канчалик юза бўлса, ток шунчалик говлаб усади, новдалари говак, совукка чидамсиз ва камхосил булади. Агар токзор барпо килишда бир марта хатога йўл кўйилса, демак 50-60 йилгача ток камхосил беради, бу эса катта зарар келтиради. Сизот сувлар юза жойлашган шўрхок ерларда улар сатхини пасайтириш учун вертикал ёки горизонтал зовурлар курилади. Кучли шўрланган ерлар дастлаб яхшилаб ювилади. Ёнбағирнинг тиклиги 10°дан ортик бўлган тоғли худудлар террасер, бульдозер, грейдерлар билан террасаланади. Террасаларнинг кенглиги кам и да 4 метр бўлиши керак. Агар ён-багирнинг тиклиги 10° дан кам бўлса, у холда токлар контур усулда ўтказилади.Барча тайёргарлик ишлари тугалланганидан кейин туп­рокка ишлов берилади. Токзорлар махсулдор бўлиши учун биринчи навбатда ток илдизларининг ривожланиши учун оптимал шароит - яхши сув-ҳаво ва озука режимини яратиш зарур. Бунинг учун кўчат ўтқазишдан олдин токзор барпо этиладиган майдон 50-60см чукурликда тупрок катламини тўлик ағдариб ҳайдалади. Бу ишлар Т -4 ёки Т-100 трактори билан агрегатланадиган ППН-50 плантаж плуги воситасида бажарилади. Тупрок яхши юмшаши ва устки унумдор катлам кўмилиши учун ток илдиз ривожланиш худудида
ерни чимкиркар ёрдамида 50-60 см чукурликда хайдаш за­рур. Чукур хайдашдан олдин унумсиз тупрокларга гектариг 20-30тоннадан органик ўғитлар ёки хосилга кирган токзор­ларга солинадиган асосий ўғитлар микдоридан икки маротаба кўпрок фосфорли ва калийли ўғитлар солиш максадга мувофикдир. Қўрик ва бўз ерларга ток ўтказишдан олдин ўғит солмаса хам бўлади.
Токзор атрофида иҳота дарахтзорлар барпо килиш
ҳар бир ток етиштириладиган майдонларда йил фаслларига караб ўзига яраша ҳар хил кучга эга бўлган иссик ва совук шамоллар бўлиб туради. Айниқса, токларнинг ўсув даври­да бўладиган кучли шамоллар токзорларга катта шикает етказади. Узбекистоннинг кучли шамол бўладиган туман ва вилоятларида иҳота дарахтзорлари барпо килиш ниҳоятда муҳимлиги кўп йиллик илмий кузатишлардан ва тажрибалардан маълум. Енгил тупрокли ерларда бўладиган кучли шамоллар ёзда тупрокдаги намни буглатиб юборади, кишда эса ернинг уст­ки кисмини учириб кетади. Иҳота дарахтлар токзордан 10-15 м нарида кучли шамол бўладиган томонга экилиши керак. Иҳота дарахтзорлар барпо килишда терак, ёнгок, акация, жийда, тол, ўрик каби манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш тавсия килинади.

Download 143.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling