Узувчи: ўқит. Абдуллаев И.Ў., Алланазаров О. Р
Жойлашиш хусусида маълумот
Download 0.62 Mb.
|
12.Опорный конспект
2.2. Жойлашиш хусусида маълумот
Компьютер хотирасида география маълумотнинг фундаментал кўрсаткичлар рақамли тарзда сақланади, булардан асосийси жойлашиш хусусида маълумотдир. Объектнинг жойлашишини унинг координаталари ифодалайди ва улар рақамли тарзда сақланади. Жойлашиши эса турли хил координата тизимларида ҳисобланиши мумкин ва ушбу координаталар бир биридан фарқ қилади. География ахборот ва геопозиционли тизимларда координата ҳисоблаш учун қабул қилинган тизимга кўра кўрсатқичлар сезиларли даражада ўзгариб туриш мумкин. Жойлашиш хусусида гап кетганда у нисбий бўлиш мумкин, яъни бирорта объектга нисбатан ёки манзилгоҳ орқали аниқланади. География ахборот тизимда шундай жойлашишни идора қилишга мосланган функциялар мавжуд. Шуни таъкидлаш керак ушбу функция бажарилишда ҳам умумий Ерга нисбатан ҳисоб олиб борилади. Ерга нисбатан ҳисобланган жойлашиш абсолют жойлашиш деб номланади. Маълумки, экватор ва бошланғич меридиан туташган жойи география координатларни ҳисоблашда “0, 0” деб қабул қилинган ва ушбу нуқтадан бошлаб Ғарб ва Шарқ, Жануб ва Шимол йўналиш бўйича координаталар ортиб боради. Харитадаги координаталар кўпинча “мм” еки “см” ҳисобида ўлчанади. Компьютернинг плоттери еки принтери шундай ўлчовни тушунади ва нуқталарнинг координаталарини “x,y” форматда бўлишини талаб қилади. Эгри юзадан текисликка тасвирни кўчирганда масштаб ҳам, шакл ҳам, майдон ҳам, йўналиш ҳам ўзгаради. Ушбу ўзгаришлар координата тизимга, харитага тушираладиган жойнинг катталигига, проекцияга боғлиқдир. География ахборот тизимларида 3 координата тизими бир биридан ажратилади: 1. Географик; 2. Тўғри бурчакли (Универсал кўндаланг Меркатор координата тизими ҳамда Гаусс ва Крюгер яратган кўндаланг цилиндрик проекциянинг тури); 3. Маҳаллий. Айрим география ахборот тизимларида бошқа координата тизимларини ҳам ишлатиш мумкин, чунки турли мамлакатларда ўзига хос тажриба орттирилган. Харитани рақамли тарзга айлантириш ишлари геодезик ва картографик билимларга асосланиб амалга оширилади, чунки харита яратиш ва ундан фойдаланиш назарияси ва амалий масалаларни ўрганувчи фан картографиядир. Ернинг шакли ва ўлчовини ўрганувчи фан эса геодезиядир. Маълумки, Ернинг шаклини модели сифатида сфера, сфероид, геоид ёки эллипсоид қабул қилинган ва ушбу шакл математик йўл билан ифодаланган. Ернинг шакли ва ўлчови ҳар хил йўл билан аниқланган ва турли мамлакатлар шароитига мос ҳолда яратилган турли моделлар қўлланилади. Шундай 3 ўқли айлана эллипсоидлардан бири В. В. Красовский таклиф қилган модели бизнинг мамлакатимизда қабул қилинган. География ахборот тизимида эллипсоид тури, унинг кўрсаткичлари, баландликлар тизими, координаталар туркуми ва бошқа тегишли маълумот мавжуд ва муайян харита тузишда унинг математик асосини барпо этишга ёрдам беради. Шундан келиб чиқмоқда, хаританинг муҳим кўрсаткичи бу унинг мазмуни ва координаталар туркуми боғлиқлиги. География ахборот тизимида бир неча имкониятлар мавжуд ва улар орқали географик, геодезик координаталар, тўғри бурчакли ва қутбий координаталар туркумларни бир биридан ажратилади. Ҳар бир география ахборот тизимида турли хил тизимдаги координаталар билан ишлаш учун махсус дастурлар мавжуд. Улар тегишли эллипсоид, баландликлар, координаталар тизимга мос ҳолда ҳисоб китобларни бажаради. Дуне геодезик тизими WGS84 1984 йилда қабул қилингач, кўп мамлакатларда ушбу тизимда координаталар қайта ҳисобланган. Натижада айрим жойларда тўғри бурчакли координаталар сезиларли даражада ўзгарган. Хаританинг геодезик асоси, яъни баландликлар тизими ва референц эллипсоид тўғрисидаги маълумот аниқ бўлиш шарт, акс ҳолда йирик масштабдаги хариталарда сезиларли ҳатолар рўй беради, айниқса баландликларни аниқлашда. География ахборот ва геопозиционли технологиялар биргаликда ишлатилганда бу маълумот ниҳоят катта муҳимлигини касб этади ва жойдаги нуқталарнинг координаталарини аниқ ўлчашга асос бўлади. Картографияда кўпроқ сфера ишлатилгани учун, геоид ва эллипсоид география ахборот тизимларида камдан кам қўлланилади. Йирик масштабли хариталар билан ишлаганда, яъни масштаби 1:50 000 ва ундан йирик бўлган ҳолда эллипсоид тўғрисидаги маълумот зарур бўлади. Экрандаги тасвирнинг координаталари бевосита аниқланади ва бу координаталар тизимининг маркази экраннинг чап томондаги тепадаги бурчагида жойлашади ва ҳар бир нуқтанинг “x,y” координаталари экранда кўрсатилади. Бу координаталар картографик асос аниқлангандан сўнг, яъни эллипсоид, баландликлар тизими, картографик проекция белгилангандан кейин керакли координаталар тизимида компьютер хотирасида сақланади. Хаританинг аниқлигини ва унинг ҳатоларини тақсимланишини изоҳлаб берувчи математик асоснинг элементи картографик проекциядир. Сфера ёки эллипсоид юзасидаги ва харитадаги координаталар орасидаги муносабатни билдирувчи тенгламалар мажмуасини картографик проекция деб номлашади. Математик трансформацияларга асосланиб ер юзидаги ва текисликдаги нуқталар жойлашиши орасидаги муносабатлар аникланади. Ер юзаси эгрилиг туфайли у текисликда тасвирланганда яратилган тасвирда хатоликлар пайдо булади. Кичик майдондаги юзани текисликка туширганда хатоликлар камроқдир. Бошқача айтганда, картографик проекция эгри юзани текисликка тушириш услубиёти. Ҳозиргача кўп проекциялар яратилган, лекин кайси мақсад учун кайси проекция мос келади деган масалалар оҳиригача ечилмаган. Ҳар хил проекцияларнинг яратишда картографик тўрнинг ориентировкаси, лойиҳалаштириш юзаси, бурчак ва шакл, бўлак узунлиги ва майдон ҳатоларнинг катта кичиклиги ҳамда уларнинг тақсимланиши каби шартлар қуйилади. Математик картографияда қабул қилинган картографик проекцияларнинг бир неча тоифалари мавжуд ва улар картографик тўр оринтировкасига кўра нормал, кўндаланг ва қияли проекцияларга бўлинади. Ҳатоликлар бўйича эса тенг бурчакли, тенг майдонли ва иҳтиёрий проекциялар ўз хусусиятларга кўра бир биридан фарқланади. География ахборот тизимидаги дастурлар проекцияларни, координаталар туркумларини, эллипсоидларни ва баландликлар тизимларини бир биридан ажратади ва биттасидан иккинчисига айлантиришга имкон беради. География ахборот тизимларида картографик проекциянинг хусусиятларини эътиборга олиш омилларидан бири, харитага туширилган жойнинг катталиги, яъни харитага туширилган майдон катталаштирилган сари, тасвирдаги хатолар ҳам ошади. География ахборот тизими ёрдамида ечиладиган вазифаларни моҳияти иккинчи омилдир. Агар масофа ёки бурчак ўлчаш вазифаси ечиладиган бўлса, тенг бурчакли картографик проекциядан фойдаланилгани маъқул. Майдон ҳисоблаш вазифаси ечилиш назарда тутилган бўлса, тенг майдонли проекцияни танлаш ўринлидир. Иккита ва ундан ортиқ хариталарни бир бирига боғлаш вазифани ечишда улар бир хил проекцияда тузилганини текшириш керак. География ахборот тизимидаги дастурлар география координаталарни турли хил картографик проекциялардаги координатларга айлантириш мумкин ва айримлари харитадаги нуқталар координаталарини картографик проекциянинг тенгламасига таяниб уларнинг жойдаги география координаталарини ҳисоблаб беради. Катта хажмдаги маълумотлар базалари барпо этилганда ва кўп манбалардан фойдаланилганда география ахборот тизимининг ушбу имкониятлари жуда катта ёрдам беради. Ҳар хил мамлакатларда ўзига ҳос координата тизимлари, геодезик асос, картографик проекциялар қабул қилинган. Мисол учун, Ўзбекистонда ҳам катта тажриба орттирилган ва 1:1 000 000 ва ундан майда масштабли хариталар В.Красовскийнинг конусли ёки В. Каврайский яратган поликонусли проекцияларда тузилади. Хаританинг хусусиятларини билдирувчи кўрсаткич бўлмиш унинг масштаби география ахборот тизимида ҳам кўрилади. Умуман олганда масштаб Ернинг ўлчовини кичрайиш даражасини билдиради. Картографияда харитадаги бўлак узунлиги ва жойдаги ушбу бўлак узунлиги орасидаги муносабат тушунчасидан ҳам фойдаланилади. Маълумотларни киритишда масштаб эътиборга олинади, чунки хаританинг аниқлиги, тўлиқлиги, батафсиллиги, замонавийлиги унга боғлиқ. Тез тез фойдаланиладиган манбаларнинг масштаби 1: 1000 дан 1: 1 000 000 гача. Ундан майдароқ масштабдаги хаританинг маълумоти катта миқдорда умумлаштирилгани туфайли география ахборот тизимининг имкониятларига мос келмайди. География ахборот тизимида маълумотларнинг масштаби йўқ, чунки уларни кичрайтириш ҳам, катталаштириш ҳам осон ва ушбу йўл билан турли масштабдаги тасвир ва харита тузиш имкониятлари кўп. Лекин, компьютер хотирасига киритилган хаританинг мазмуни унинг масштабига боғлиқлиги туфайли хаританинг масштаби компьютерда катталаштирилган сари ундаги тафсилотлар ўзгармайди. Яъни, майда масштабли харитадан олинган чегаралар, дарё, йўллар хаританинг масштаби катталаштирилиши билан батафсилроқ бўлмайди. Демак, маълумотни даражасини хаританинг масштабига мослаш картографиянинг асосий вазифаси. Картографик асос танлашда хаританинг ушбу хусусиятларига эътибор берилгани ўринлидир ва мақсадга мувофиқ хаританинг масштабини танлаш лозим. Жуда йириқ масштаб ҳам, жуда майда масштаб ҳам бўлмаслиги керак. Одат бўлиб қолгандек харита тузишда картографик асос сифатида тузиладиган хаританинг масштабидан 2 марта йирик масштабдаги харитадан фойдаланилади. Мисол учун, 1:25 000 масштабдаги харита тузиш ёки янгилатиш учун 1:10 000 масштабдаги харита асос қилиб қабул қилинади. Тузиш пайтида тафсилотлар умулаштирилади. Акс ҳолда нотўғри тасвир яратилиши мумкин. Энг мўҳими, иккита ва ундан кўп тасвир ёки харита таққосланганда улар бир хил математик асосда, яъни бир хил геодезик асосга таяниб бир хил проекция ва масштабда тузилганлиги талаб қилинади. Акс ҳолда нотўғри ҳулосага келиш мумкин. Йирик масштабдаги хариталарда майда тафсилотлар кўрсатилади ва майда масштабли хариталарда йирик объектлар тасвирланади. Масштаб эса харитада қайси тафсилот ва қандай қилиб кўрсатилганини билдиради. Мисол учун, 1:2500 масштабдаги харитада алоҳида турган уйлар кўрсатилган бўлса 1:100000 масштабдаги харитада эса факат даҳалар кўрсатилади. Дарё, йўл ва чегара чизиқлари ҳам турли масштабдаги хариталарда турли умумлаштириш даражасида тасвирлангани туфайли география ахборот тизимида уларни устма-уст тушириш вазифасини ечиб бўлмаслигига олиб келиш мумкин. Турли мамлакатларда хар хил масштабдан фойдаланилади, ва улар Ўзбекистондаги масштаблардан фарқ қилади. Мисол учун, АКШда 1:62500, 1:24000, Буюк Британияда эса 1:1250. Саволлар: Нимага география ахборот тизимларда маълумотларнинг жойлашиши хусусида маълумот асосийси деб қабул қилинган? География ахборот тизимида махсус дастурлар жойлашишга боғлиқ бўлган қандай ҳисоб китобларни бажаради? География ахборот тизимида маълумотларнинг масштаби борми? Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling