Узувчи: ўқит. Абдуллаев И.Ў., Алланазаров О. Р
Download 0.62 Mb.
|
12.Опорный конспект
- Bu sahifa navigatsiya:
- География ахборот фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги
Динамикани қандай қилиб кўрсатиш мумкин? Уни ўрганиш усуллари қандай? Таҳлил қилиш усули жараённинг хусусиятига боғлаш йўли нимада? Шундай маълумотларни тарқатиш инфраструктураси қандай бўлиш керак? деган саволлар ўз ечимини пойлаб турибди. География ахборот фани ўз вазифаларини кенгайиб туриши ва география, картография ва геодезия фанлари билан биргаликда ҳал қилишга ҳарақат қилмоқда.Юқорида кўрсатилган вазифаларни география ахборот фани ечиб тизим ва технологияларни ривожлантиришга ва замонавий ўзлаштиришларни киритишга ўз ҳиссасини кўшади. Кўриниб турибдики, турли фанларга таяниб бу фан такомиллаштирилиб борилмоқда. Бугун картография, геодезия, фотограмметрия фанлари қатори янги фанлар, шу жумладан фазовий статистика, когнитив псиҳология ҳам муҳим рол уйнамоқда. Фазовий маълумотлар ва ахборот ҳамда география ахборот орасидаги фарқни кўрсатадиган бўлсак география ахборот 2 ёки 3 ўлчовли Ер юзасидаги жараён ва ҳодисаларни ифодалайди. Фазовий ахборот эса кўп улчовли объектларни ифодалаш учун ишлатилади ва география ахборот унинг айрим қисмидир. Ҳозир география ахборот фанининг ва география ахборот технологияларнинг энг долзарб муаммолардан қуйидагилардир: Ер юзаси мураккаб шаклда бўлгани туфайли, уни тўғрисидаги маълумотни тўлароқ ва аниқроқ қандай қилиб олиш ва рақамли тарзда кўрсатиш мумкин? Маълумотни сифатини ошириш мақсадида қайси нуқталарда кузатишлар олиб борган мақсадга мувофиқ? Қайси маълумотлар формати мос келади? Маълумотларни танлаб олишда нимага кўпроқ эътибор бериш керак: аниқлигигами, маълумотларнинг ҳажмигами, компьютер бажарадиган ҳисоб китоблар тезлигигами, бошқа дастур ва фойдаланувчи билан боғлаш имкониятларигами, ёки инсонни Дунёнитасаввур қилиш қобилиятигами? Маълумот аниқлиги қандай қилиб ўлчанади ва баҳоланади, туширилмаган объектлар туфайли маълумотниннг ноаниқлиги ва нотўлиқлигини қандай қилиб текширса булади? Шундай ноаниқлиқни ифодалаш ва уни таъсирини кўрсатиш учун қайси усуллардан фойдаланилгани маъқул? Инсон юритадиган ва компьютер яратадиган Ер тўғрисидаги фикрлар қандай қилиб фарқланади? Компьютердаги маълумотларни инсон тушунадиган қилиш мумкинми? Инсон ишлатиши учун қулайлик яратиш мақсадида География ахборот тизимларини қандай қилиб яхшилаш керак? Инсон тез тез ишлатадиган фазовий интуицияни ўрни нимада? Компьютерда сақланадиган маълумотлар модели ва структураси география объектларни тўлиқ кўрсатадими? Турли тизимлар хусусиятлари қандай? Экранда кўрсатилган тасвирлар география жараён ва ҳодисани тўғри ва тўлиқ ифода эта оладими? Картографиянинг шундай тасвирларни яратишда муҳимлиги нимада? Таҳлилнинг қайси усули унумли натижа олишга ёрдам беради? Шунга ўҳшаш саволлар жуда кўп ва улар География ахборот фанининг вазифалари кўплигини кўрсатмоқда. Уларни батафсил ўрганмоқчи бўлсангиз 30 дан ортиқ университетларни бирлаштирадиган География ахборот фанининг Консорциуми веб саҳифасига ташриф буюринг http://www.ucgis.org/ Саволлар: География ахборот фанининг асосий вазифаси нимада? Қайси ғоя ва назарияларга таяниб ушбу фан ривожланиб келмоқда? Ахборот технологияларнинг ривожланишига география ахборот фанининг бевосита таъсири қандай қилиб кўриниб турибди? Картография фанининг география ахборот фанида тутган ўрни ошиб борадими, йўқми ва нимага? 1.4. География ахборот фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги География ахборот фанининг вужудга келиши ва ривожланиши технология ва фан тўкнашишидадир. География ахборот технологияни «ёрдамчи технология» деб номлашади ва у юқорида кўрсатилгандай фазовий ахборотни ўрганадиган фанларда ва ишлаб чикаришда қўлланилади. Бу технологияни такомиллаштиришга хар бир соха ўз ҳиссасини қўшади ва ахборот тўплашда ҳамда ахборотни интеграция, таҳлил қилиш ва моделлаштириш орқали бирлаштиради. Интеграция майдони бўлгани сабабли фазовий ахборот фани деб тушунилади. География ахборот фани кўп тармоқли фан деб ҳисобланади ва у Ер тўғрисидаги, математика ва компьютер фанларга таяниб ривожланмоқда. Бу фаннинг ривожланишида география муҳим ўрин тутади ва унинг назарий асослари география ахборот технологиялари дунё ва унда Инсонни ўрганишга ёрдам беради. Географиядаги фазовий таҳлил қилиш ёндашувининг тажрибаси катта бўлгани туфайли у география ахборот тизимлар шаклланишига катта таъсир кўрсатмоқда. Турли моделларни ва алгоритмаларни яратишда мутахассислар шу тажрибага таяниб келмоқда. География ахборотни ўрганиб келган фанлардан картография, геодезия ва топография, аэро ва космосъемка, фотограмметрия фанларни кўрсатиш мумкин. Муҳим ўрин тутадиган фанлардан картография фанидир. Картография ўзини асосий мақсадини география ахборотни харитага туширишда деб билади. Картографияда ишлатилган харитани лойиҳалаш ва тузиш қонунлар география ахборот технологияларида ҳам кенг қўлланмоқда. География ахборот тизимларида эса харита ахборотни киритиш асосий манбаси ва ахборот чиқаришда хаританинг ўрни катта. Компьютер картографияси (ракамли картография) картографик элементларни рақамли тарзга айлантириш ва идора қилиш усулларини ва услубиётини яратади Геодезия ва топография усуллари ёрдамида Ернинг аниқ ўлчовлари ва жойнинг харита ва планга олиш, фотограмметрия орқали эса узоқдан туриб олинган тасвирлар ва аэросуратларни қайта ишлаш ва уларга асосланиб хариталар тузиш ишлари бажарилади. Фазовий ахборот сифатида ишлатиладиган тасвирлар (аэро ва коинотдан олинган суратлар) асосий география ахборот манбаи. Ушбу ахборотни олиш ва кайта ишлаш усуллар таннархи паст ва янгилатиш имконияти катта ва суратларни кайта ишлаш ва таҳлил килиш тизимлари география ахборот тизимлар каби ривожланган функцияларига эга. Ижобий томони география ахборот тизимларига уларни кўчириш ва бошка маълумотлар билан бирга солиштириш йўли осон. Бу ерда фотограмметрия фани жуда катта ёрдам беради чунки унинг услубиетидан фойдаланиб аниқ улчовларни олиб бориш ва ахборотни компьютерга киритиш жуда унумлидир. Топография ва геодезия фанлари объектлар жойлашиши тўғрисида юқори аниқликдаги ўлчовларни бажаради ва жойлашишини аниқ назоратини таъминлайди. Бундан ташқари компьютер ва ахборот технологияларни ўрганадиган фанлардаги маълумотлар базалари, компьютер геометрияси, кибернетика, тасвирларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш назарияси, ахборот фани каби илмий йўналишларининг услубиёти география ахборот фанида ҳам кенг тарқалган ва кучли илмий қурол бўлиб қолган. Математикасиз география ахборот технологиялари ривожлана олмас эди. Математиканинг қуйидаги илмий йўналишларга қўшган ҳиссасини қисқача таърифлаб берамиз: 1.Статистика Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling