Узувчи: ўқит. Абдуллаев И.Ў., Алланазаров О. Р
Download 0.62 Mb.
|
12.Опорный конспект
2.3. Мазмунли маълумотлар
География ахборот кўрсаткичларини рақамли тарзга айлантириш жараёни географик кодлаш деб тушунилади. Жойлашиш тўғрисидаги маълумот асосий деб ҳисобланади ва уни координата орқали ифодалаш мумкин. Лекин харитада жойлашишини билдирувчи маълумотдан ташқари бошқа маълумот ҳам мавжуд ва география ахборот тизимидаги харита ҳамма элементларни рақамли тарзда кўрсатиши керак. Кўриниб турибдики, география ахборот тизимининг маълумотлар базаси жуда катта хажмда бўлади. География ахборотнинг муҳим кўрсаткичи унинг ўлчови. Картографияда ҳамма маълумотлар “нуқта, чизиқ ва майдон” симон деб тушунилади, яъни оддий шаклдан мураккаб шакл ясаш мумкин деган ғояга асосланган. Шу каби, география ахборот тизимида ахборотни шакллантириш йўли оддий элементлар асосида мураккабларини шакллантириш йўли қабул қилинган. Бошқача айтганда, нуқталар координатлари сақланган ҳолда улар асосида турли хил шакл ясаш имкони бор. Атрибутлар география элементларнинг хусусиятларини билдиради ва улар муҳим география ахборот ҳисобланади. Улар ўз навбатида ўлчови даражасига кўра бир биридан фарқ қилади ва бир неча турга ажратилади: номи (мисол учун, турар жойнинг ёки йўлнинг номи, объектнинг моҳияти), тартибли (мисол учун, ҳалқаро, миллий, вилоят миқёсидаги, оддий йўллар) , интервалли миқдор (мисол учун, бирорта нуқтага нисбатан ҳисобланган баландликлар) , мутаносиблик (мисол учун, абсолют миқдорда ҳисобланган умумий ёғингарчилик миқдори). Географик ахборотнинг бошқа муҳим кўрсаткичи унинг узлуксизлиги. Айтайлик, баландликлар Ер юзасида ҳамма жойда мавжуд. Бу кўрсаткич туфайли география ахборот тизимига киритиладиган маълумотлар ҳамма бор нуқтада бўлиш керак ва харитага ўхшаш “бўш” еки ноаниқ жойлар қабул қилинмайди. География ахборот тизимида узлуксиз саналардан иборат бўлган каторлар майдон қаторлари деб номланади ва растрли география ахборот тизимида уларни таҳлил қилиш учун турли хил фукнциялар яратилган. Географик ахборот оддий элементлардан иборат деб фараз қилсак, уларни изоҳини бериш учун ушбу элементларнинг катта кичиклиги, таксимланиши, қиёфаси, ориентировкаси, ёнма ён туриши, чегарадошлиги, шакли ва масштаби каби кўрсаткичларни эътиборга олишимиз керак. Улар элементни ифодалашда география ахборот тизимидаги воситалар орқали ҳисобланиши ва таҳлил килиниши мумкин. Компьютер хотирасида фақат координаталар сақланади, юқорида кўрсатилган кўрсаткичлар эса ҳисобланади. География ахборот тизимларидаги таҳлил қилиш ва изохлаш функциялар географик элементларнинг кўрсаткичларини ўрганиш ва улар ўзаро муносабатларини аниқлашда асосланган. Хаританинг мазмунини сақлаш мақсади ушбу маълумот асосида Дунё ўрганишдир. Нима учун харитадан фойдаланилади? деган савол оддий эмас. Илгари харитадан навигация мақсадидан тортиб деворга осиб безатишгача фойдаланишган эди. География ахборот технологиялари ривожланган сари замонавий хариталарнинг функциялари сезиларли ўзгарган ва улар ахборот тушириш учун ва ахборот саклаш учун жуда қулай воситага айланган. Мисол учун 1:50000 харитада 1000 га якин жой мавжуд ва улар орасидаги масофалар (1000 x 999 / 2) 499500 тага баровар. Бундай маълумот сақлаш жуда катта базани талаб қилади. Буюк Британияда 1:50 000 топографик харитада кўрсатилган тафсилотлар рақамли тарзга айлантирилганда 25 миллион байт ва Британиядаги хамма бор топографик хариталарни рақамли тарзга айлантириш учун 150 Гб хотира талаб қилинди. Бошқа ажойиб хаританинг хислати у орқали ҳудудий маълумотларни тахлили такоммилаштирилади ва, айтайлик, турли гипотезаларни аниқлаш осонлаштирилади. Икки ходиса орасидаги муносабатни аниклашда ҳам янги ёндашувлар пайдо бўлишида хаританинг ўрни бетакрордир. География ахборот тизимидаги функциялар харитадан фойдаланиш тажрибасига асосланган ва тарихдан бир неча мисол келтириш мумкин. Ердан фойдаланиш ўзгаришларини ўрганишда 1930 йилда Дэдли Стэмп томонидан ва 1960 йилда Алис Коулман томонидан тайерланган хариталар таққослаганда бир неча муаммо пайдо бўлди. Хариталар масштаблари ҳар хил ва ушбу усулнинг унумдорлиги паст бўлгани туфайли аниқ натижа олиш мураққаб бўлди. Замонавий география ахборот тизимлар хариталарни бир хил математик асосга келтириш вазифани осонлик билан ечади. Ландшафт архитектурасида тиниқ асосда қилинган хариталарни устма-уст тушириш йўли билан йўллар ва бошқа атроф муҳитга таъсир қилувчи иншоотларни лойиҳалаштирилди (McHarg, 1969). Лекин, бу усул ноаниқ ва вақтни кўп талаб қилгани сабабли кенг тарқалмаган эди. Бугун эса бу вазифа осонлик билан ечилади. 1960 ва 1970 йилларда географ ва картограф олимлар моделлаштириш натижаларини хариталарда тез равишда кўрсатишга ва кўп хажмли рақамли маълумотларни харитага туширишга интилишди. Натижада 1967 да SYMAP Harvard Lab томонидан илк бўлиб компьютер ёрдамида харита тузиш тизими пайдо бўлди. 1960 ва 1970 йилларда харита тайерлаш таннархини камайтириш ва вақт тежаш мақсадида картографлар кўп ишлашди. Лекин компьютерлар нархи баландбўлгани сабабли ушбу технологиялар йирик картографик ишлаб чиқариш корхоналарда катта кизикиш ўйғотмади. География ахборот технологиялар ривожланишига асосий таъсир кўрсатувчи омил компьютерларнинг нарҳи ҳар 5-6 йил пасайиб кетгани ва микрокомпьютерлар ва 1983да IBM PC вужудга келишидир. Харита тузиш жараёни бутунлай автоматлаштирилади деган умидлар 1975 йилда хаританинг мазмунини умумлаштириш ва чизиш муаммоларига дуч келди. Эксперт системаларни барпо этишда компьютерга ҳамма бор вазифаларни топшириш осон бўлмади. Бугун хариталар асосан компьютер ёрдамида тайёрланмоқда ва харита ишлаб чиқарувчилар ичида картографлар камдан кам учратилмоқда. Саволлар: Географик кодлаш маъноси нимани билдиради? Картография ва география ахборот тизимларда маълумотлар “нуқта, чизиқ ва майдон” деб тушунилишининг афзаллиги нимада? Атрибутлар географик элементларининг нимасини билдиради ва нимага асосланиб қайси турларга ажратилади? Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling