В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet113/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Расм-13.9. Кетонотолуолли эритмада депарафинлаш қурилмасининг технологик схемаси
Кристаллаш ва фильтрлаш бўлими, 1,16,19,21,22-насослар; 2-буғ иситгичи; 3-совутгич; 4,5,12,14-кристаллизаторлар; 6,8,17,18,20,23-идишлар; 7,9 фильтрлар; 10,11,15-иссиқлик алмаштиргичлар; 6-эритувчини регенерация қилиш бўлими; 1,5,10,15, 17,21,27,31, 34,40- совутгичлар; 2,8,14,23,25,37,38,44-насослар; 3,9,43-идишлар; 4,7,11,13, 16,24, 28,36,41-устунлар; 6,12,22,26,29,35,39,42-буғ иситгичлари; 18,20,30,32,33-иссиқлик алмаштиргичлар; I-хомашё; II- нам эритувчи; III-қуруқ эритувчи; IV- депарафинизациялаш мой эритмаси; V-гач ёки петролатум эритмаси; VI-аммиак; VII-депарафинизацияланган мой; VIII-гач ёки петролатум; IX-сув; Х-сув буғи.
Гач ёки петролатумдан эритувчини ҳайдаб чиқариш ҳам тўрт босқичли схема бўйича устун 11, 36, 13 ва 41 ларга ташкил қилинган. Устун 11, 36 ва 13 ларнинг юқорисидан нам эритувчининг буғларини чиқарадилар, конденсациялаш ва совутишдан кейин уларни идиш 9 да йиғиб кристаллаш бўлимига қайтариб юборадилар. Устун 28 ва 41 ларнинг юқорисидан эритувчи буғлари ва сув буғлари аралашмасини чиқарадилар. Конденсациялаш ва совутишдан кейин уни идиш 41 га ўтказадилар, у ерда сепарациялаб сувни эритувчини идиш 9 га ўтказиб юборадилар. Таркибида 15 % метилэтилкетонни сақлаган пастги қатламни кетонли устун 16 га етказиб берадилар. Устун 16 нинг пастидан сувни канализацияга чиқариб юборадилар, юқорисидан эса МЭК ва сувнинг азеотроп аралашмасини чиқариб конденсатор 15 орқали яна қайтиб идиш 43 га юборадилар.
Дастлабки хомашёнинг сифати ва депарафинизациялашнинг талаб қилинадиган чуқурлигига қараб депарафинланган мойнинг чиқиши одатда 65-85 % (масс) ташкил қилади.
Қуйида кетонотолуолли эритмада дистиллятли (I) ва деасфальти-затли (II) рафинатларнинг депарафинизациялаш қурилмаси-нинг моддий баланси келтирилган [% (масс)]

Келиб тушди

I II

Хомашё

100

100

Эритувчи:

Суюлтириш учун

300

400

чўкмани ювиш учун

100

100

Жами

500

600

Олинган

Депарафинизацияланган мой эритмаси:

мой

80

71

эритувчи

320

411

Гач (петролатум) эритмаси:

гач (петролатум)

20

29

эритувчи

80

89

Жами

500

600

Кетонолуолли эритмада дистиллятли (I) ва деасфальтизатли (II) рафинатларнинг депарафинизатсиялаш технологик шароитлари:



Эритувчи таркиби, % (ҳажм): I II

метилетилкетон

60

40

толуол

40

60

Суюқлантириш учун эритувчи: хомашё нисбати

3:1

4:1

Ҳарорат 0C:

термо ишлов беришнинг

50-60

70-80

фильтрлашнинг

-20

-24

совуқ ювишнинг

-10 дан

-20 гача

инерт газ етказиб беришнинг

-15 дан

-20 гача

Фильтрларга қолдиқли босим, кПа:

пастги чизиқда

34,6 лан

37,2 гача

юқоридаги чизиқда

0 дан

74,5 гача

13.2.3.2.2. Кетонотлуолли эритмада, чуқур (паст ҳароратли) депарафинизациялаш


Чуқур депарафинизациялаш паст ҳароратда қотадиган кам қовушқоқли мойларни ишлаб чиқаришда қўлланилади, бу мойларга авиацион (МС-8), трансформатор, арктик, конденсатор ва бошқа мойлар киради. Бу жараённи кетон-толуол эритмасида суспензияларни совутиш ва фильтрлаш охирги ҳарорати-62 дан -64 0C гача бўлган ҳароратда ўтказадилар. Совутишнинг бундай ҳароратига суюқ аммиакли буғланиш ҳисобига эришиб бўлмайди, шунинг учун чуқур депарафинизациялаш жараёнида совитишнинг охирги босқичида совутиш агенти сифатида суюқ этанни қўллайдилар. Чуқур депарафинизациялаш фақатгина паст ҳароратда қайнайдиган мойли фракцияларнинг рафинати олиб борилади, бу фракцияларнинг қаттиқ углеводородлари асосан йирик кристалларни ҳосил қиладиган н-алканлардан таркиб топган, бу эса фильтрлашда қаттиқ фазани суюқдан анча тўлиқ ажратишга ва қотиш ҳарорати -45 дан -55 0С гача бўлган мойларни олишга имкон беради.


Бу жараён натижасида оддий депарафинизациялашдагига қараганда депарафинизацияланган мойнинг сифат кўрсаткичлари анча кескин ўзгаради.
Чуқур депарафинизациялаш жараёнининг технологик схемаси кетонолуолли эритмада депарафинизациялаш схемасига ўхшайди фақатгина регенератив ва аммиакли (ёки пропанли) кристаллизатордан кейин керакли ҳароратгача совутиш этанли кристаллизаторларда кўзда тутилган. Чуқур депарафинизациялашни одатда икки босқичли фильтрлаш билан баьзида эса уч босқичли билан бирин-кетин ҳароратни ошириб туриб ўтказадилар.

13.2.3.2.3. Пропан эритмасида депарафинизациялаш


Депарафинизациялашни пропан эритмасида ўтказиш мумкин. Бу ҳолда хомашё эритмасини совутиш агенти билан совутишнинг икки варианти мавжуд, одатда бу совутишнинг охирги босқичида қўлланилади, яьни аммиак билан ҳамда эритмадан пропаннинг буғланиши ҳисобига эритмаларни совутиш тезлиги босими пасайтириш тезлиги билан меьёрлантирилади. Демак, пропаннинг буғланиши унинг буғларини сўриб олинишига боғлиқ, бунинг учун компрессорлар кўзда тутилган. Пропаннинг хомашёга зарур бўлган карралигини пропан буғланганлиги сари узлуксиз уни ёки совитишнинг якуний босқичида совутилган пропанни қўшиб туриш билан таьминланади.


Бу жараённинг асосий афзаллиги унинг оддийлиги ва тежамлилигидир, чунки пропан бир вақтнинг ўзида ҳам эритувчи ҳам совитувчи агент бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари пропан буғларини фильтрдаги чўкмани пуфлаш учун ҳам қўллайдилар. Пропан билан депарафинизациялашда эритманинг қовушқоқлиги кичик бўлганлиги сабабли паст ҳароратда совутиш тезлиги кетонларни ишлатгандагига қараганда анча юқори бўлади. Совутиш жараёнида, айниқса деасфальтизат рафинатини, қаттиқ углеводородлар ва смолали моддаларнинг биргаликдаги кристалланиши йирик дендритли кристалларнинг ҳосил бўлишига олиб келади, бу фильтрланишнинг юқори тезлигини таьминлайди – хомашё бўйича фильтрнинг тўлиқ юзасига ҳисоблаганда 600 дан 1000 кг/(м2. соат) гача.
Дистиллятли хомашёни депарафинизациялашда фильтрлаш тезлиги мойда кристалли структурага эга бўлган қаттиқ углеводородларнинг ҳосил бўлиши туфайли 10-15 мартага пасаяди. Бу ҳолда жараён самарадорлигини ошириш учун анча йирик криссталларнинг ҳосил бўлишига олиб келадиган присадкаларни қўшиш мумкин. Пропаннинг эритувчилик қобилияти юқори бўлганлиги сабабли унинг хомашёга карралиги катта эмас 0,8:1 дан 2:1 гача (ҳажм.). Шу билан бирга қаттиқ углеводородларнинг пропанга юқори эритувчилиги депарафинизациялашдан паст совутиш ҳароратини кристалланаётган компонентларни етарли даражада тўлиқ ажратиш учун талаб қилади, яьни жараён юқори ДҲЭ (15-20 0C) билан содир бўлади, бу эса унинг камчилиги бўлиб ҳисобланади.
Деасфальтизатли пропан билан депарафинизациялашнинг тахминий моддий баланси [% (масс) хомашёдан] қуйида келтирилган:


Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling