В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Базали мойларни контактли қўшимча тозалаш


Download 6.02 Mb.
bet116/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

13.2.4.2. Базали мойларни контактли қўшимча тозалаш

Жараён базали мойларни ишлаб чиқаришнинг якунловчи босқичи бўлиб ҳисобланади ва сақлаш пайтида мойларнинг рангини яхшилаш ҳамда сифати барқарорлигини ошириш учун мўлжалланган. Контактли қўшимча тозалашда мойларни ингичка майдаланган адсорбент табиий лойтупроқ ёки суньий алюмосиликат билан аралаштирадилар.


Адсорбентнинг фаоллиги майдаланиш даражасига боғлиқ бўлганлиги сабабли майин туйилган адсорбентни қўллайдилар, мойнинг қовушқоқлигини пасайтириш ва уни адсорбент ғовакларига тўлиқ киришини таьминлаш мақсадида мойни қиздирадилар.
Контактни қўшимча тозалаш жараёни афзаллиги – жараён ҳарорати ва адсорбент тайёр маҳсулот рангига қараб тозалаш даражасини осон тартибга солиш мумкинлигидадир
Камчиликлари адсорбентнинг регенерацияланишининг қийинлиги, мойнинг адсорбент билан сезиларли даражада йўқолиши, мойнинг қисман парчаланиши, бу ҳол адсорбентларнинг юқори ҳароратда каталитик фаоллиги билан тушунтирилади, баъзи ҳолларда СНТ шкаласи бўйича талаб қилинадиган рангли мойнинг олиб бўлмаслиги. Шу сабабли ҳозирги вақтда жараён деярли гидротозалаш билан алмаштирилган.( 10-бобга қаранг ).
Қурилма учун хомашё бўлиб депарафинизацияланган мойлар, мақсадли маҳсулот - қўшимча тозаланган базали мойлар, қўшимча маҳсулот отгон ҳисобланади.
Жараён самарадорлигига ҳарорат ҳамда мойнинг адсорбент билан мулоқот давомийлиги таъсир кўрсатади. Ҳарорат хомашёнинг тавсифига, адсорбент турига, талаб қилинадиган тозалаш даражасига боғлиқ бўлади. Енгил дистилятли мойларни 80-120 0C да, ўртачаларини-140-170 0C да, қолдиқлиларни-180-250 0C да тозалайдилар. Мойнинг адсорбент билан мулоқот вақти 20-25 дақиқани ташкил қилади. Дистиллятли мойларнинг компонентларини тозалаганда адсорбентнинг сарфи хомашёга ҳисоблаганда 3-4% (мас)ни қолдиқли мойларни тозалаганда эса 6-10 ташкил қилади.
Адсорбент ўзи билан олиб кетадиган мойнинг йўқотишларини камайтириш учун уни бирон-бир эритувчи, масалан оғир бензин билан ювадилар.Дистиллятли (1) ва қолдиқли (2) мойларни [%(мас)] қўшимча тозалашнинг моддий баланси қуйида келтирилган:

Келиб тушди

Мой

100

100

Қуруқ лойтупроқ

5

10

эритувчи

2

2

Жами

107

112

Олинган

Тозаланган мой

95

91,5

Ювиб олинган мой

3,8

7,8

Отгон

1,0

0,2

эритувчи

2,0

2,0

Сув

0,5

1,0

Лойтупроқ

4,7

9,5

Жами

107

112

13.2.5. Мойларни кислотали ва ишқорли тозалаш

Мойларни кислотали ва ишқорли тозалаш жараёнлари 11-бобда баён этилган.


13.2.6. Мойларни ишлаб чиқаришда гидрогенизацион жараёнлар

Мойлар ишлаб чиқаришда гидрогенизацион жараёнлар (гидрокрекинг, гидроқўшимча тозалаш, гидроизомерланиш ва бошқ.) 10-бобда батафсил кўриб чиқилган.




Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling