В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Мойлар учун присадкалар ишлаб чиқариш


Download 6.02 Mb.
bet118/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

13.3. Мойлар учун присадкалар ишлаб чиқариш
Товарли мойларни олишнинг учинчи босқичи бу мойларга присадка (қўндирма)ларни ишлаб чиқариш бўлиб у кўп босқичли органик синтез йўли билан амалга оширилади. Синтез жараёнида алкиллаш, фосфорлаш, олтингугуртлантириши, сульфолаш, карбоксиллаш, хлорлаш, конденсациялаш, кўпмер лаш каби оралиқ босқичларни ҳамда реакциянинг оралиқ маҳсулотларини реак цияга киришмаган моддалардан ажратиш, нейтралларни, эритувчи ва катализа- торни чиқариб юбориш каби қўшимча операцияларни амалга оширадилар.
Присадкаларни олиш учун қўлланиладиган аппаратура хилма-хиллиги билан фарқ қилади, бу айрим босқичларда синтез шароитининг хусусиятлари билан боғлиқдир. Аппаратларнинг конструкцияси синтезда қўлланиладиган хомашё ва реагентларнинг хоссалари, синтез жараёнида реакцияга киришаётган ва ҳосил бўлаётган моддаларнинг агрегат ҳолати, жараён характери (узлуксиз ва даврий), реакциянинг ҳарорати ва босими, қайта ишланаётган моддаларнинг кимёвий хоссалари билан белгиланади.
Мойларга присадкалани ишлаб чиқариш 5-бобда келтирилган присадкаларнинг таснифи (классификацияси)га биноан баён этамиз.
Қовушқоқли присадкаларни ишлаб чиқариш бу асосан кўпизобутиленлар ва полиметакрилатларни ишлаб чиқаришдир.
Полизобутиленни олиш жараёнининг асосий босқичлари бўлиб изобутиленни қуритиш, уни Полимерлаш ва реаксияга киришмаган cомпонентларни ҳайдаб олиш ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда 95-96 % тозаликдаги изобутилен, изобутан, калсий хлориди ва қаттиқ ўювчи натрий (қуритувчилар) этил спирит, алюминий хлориди, этилхлорид, суюқлантирувчи мой ва аммиак қўлланилади.
Плиметакрилатли присадкаларни ишлаб чиқаришда бирин-кетин иккита асосий босқич амалга оширилади: а) юқори спиртларнинг метакрилатларини синтез қилиб, сўнгра уларни нейтраллаб, ювиб, центрифугалаш; б) кейинчалик кўпмеризатга ишлов бериш билан метакрилатларни полимерлаш.
Полиметакрилатларни ишлаб чиқаришда C7- C12 ва C12-C18 алифатик спиртларнинг аралашмасини, метакрил кислота, толуол (эритувчи), сульфат кислота (катализатор), аммиакнинг сувдаги эритмаси, бензоилпероксид, суюқлантирувчи мой, азот қўлланилади.
Кўпикланишга қарши присадкаларни ишлаб чиқариш силиконлар ёки полисилоксанларнинг олинишига асосланган. Полиметилсилоксандан иборат бўлган ПМC-200 А присадкаси энг кенг қўлланилади. Бу присадкани ишлаб чиқаришнинг асосий босқичлари бўлиб селектив тозалаш, мойини сульфат ангидриди билан сульфолаш, кам эрувчан сульфокислоталарни сульфоланган маҳсулотдан фенол билан экстракциялаш, сульфоланган маҳсулотни калций оксиди билан нейтраллаш, присадкани карбонатлаш ва центрифугалаш ҳисобланади.
Алкалфенолларнинг ҳосилалари бўлган депрессорли присадкаларни ишлаб чиқариш қуйидаги босқичлардан таркиб топган: парафинни хлорлаш, фенолни хлорпарафин билан алкиллаш, алкилфенолни калий гидроксиди билан нейтраллаш, қуритиш ва центрифугаллаш. Полиметакрилатдан тайёрланадиган депрессорли присадкаларни ишлаб чиқариш юқорида баён этилган.
Коррозияланишга қарши ва оксидланишга қарши присадкалар диалкилдитиофосфорли кислоталарнинг барийли ҳамда рухли тузлари бўлиб ҳисобланади ва улар қуйидагича тайёрланади: аввал алкилфенолнинг нейтралланишини амалга оширадилар, сўнгра нейтрал-ланган маҳсулотларнинг қуритишини, алкилфенолнинг фосфорланиши ва олтингугуртланишини ҳамда присадкани фильтрланишини ўтказадилар. Ишлаб чиқаришда алкилфенол, барий гидроксиди, рух оксиди, фосфор (В)-сульфиди, суюлтирувчи сифатида И-20 мойи ва эритувчи сифатида бензин қўлланилади. Масалан, ВНИИНП-350 присадкасини олиш учун саноат алкилфенолини ва суюқлантирувчи мойни 1:1 нисбатда аралаштирадилар. Аралашмага 70-75 % барий гидроксиди (алкилфенолга ҳисоблаганда) қўшадилар ва жараённи 130-140 0C да ўтказадилар. Реакция тугаганидан кейин барий алкилфенолат концентратини центрифугалашга юборадилар.
ВНИИНП-354 присадкасини олиш учун алкилфенолни суюқлантирувчи мой билан аралаштирадилар ва 24,5 % фосфор сульфидини мойдаги суспензия ҳолида қўшадилар. Суюқлантирувчи мойнинг умумий миқдори 100 % га тенг (алкилфенолга ҳисоблаганда). Реакцияни 70-110 0C ҳарорат интервалида амалга оширадилар. Фосфорланиш ва олтингугуртланиш маҳсулоти тиндириш ва центрифугалашдан кейин 80-85 0C да рух оксиди билан ишланади (алкилфенолга ҳисоблаганда 10 %), 110 0C ҳароратда қуритилгандан кейин присадкани 1 % оқартирувчи лойтупроқ билан аралаштириб 100-110 0C ҳароратда фильтрлайдилар.
ВНИИ НП-360 присадкасини тайёрлаш учун ВНИИНП-350 ва ВНИИНП-354 ни 2,5:1 нисбатда 130-140 0C да аралаштирадилар.
ДФ-11 присадкасини олиш учун диалкилдитиофосфорли кислоталарнинг фосфорланиш ва олтингугурцизланиш, нейтралланиш, присадкани центрифугалаш ва эритувчини ҳайдаб олиш жараёнларидан фойдаланадилар.
Жараён учун хомашё бўлиб изобутил ва изоокталспиртлар, фосфор сульфиди, рух оксиди, кам қовушқоқли мой, эритувчи бензин хизмат қилади.
ЭФО присадкасини олиш учун мойларни селектив тозалашдаги экстрактига эркин олтингугурт ва фосфор сульфиди билан ишлов берадилар, сўнгра олинган маҳсулотни алкоголизлайдилар ҳамда рух оксиди ва барий гидроксиди билан нейтраллайдилар: ЭФО присадкасининг синтезида қолдиқли мойларни селектив тозалашининг экстракти эркин олтингугурт, фосфор сульфиди, изобутил спирти, рух оксиди , барий гидроксиди, И-12 мойи (суюлтирувчи) ва оқартирувчи лой тупроқларни қўллайдилар.
Калий ва барийнинг нефт сулЬфонатларидан таркиб топган ювувчи –дисперсияловчи присадкаларни ишлаб чиқариш технологияси кўпикланишга қарши присадкаларни ишлаб чиқаришига ўхшайди (масалан, ПМС-200А присадкалари).
Алкилфеноллар ва уларнинг ҳосилалари асосида ювувчи- дисперсияловчи присадкаларни ишлаб чиқариш парафинни хлорлаш, алкилфенолни олтингугурт(I) хлориди билан ишлов бериш, бис (алкилфенол) дисульфидни барий гидроксиди билан нейтраллаш, қуритиш ва присадкани центрифугалаш жараёнларидан иборат.
Бис (алкилфенол) дисульфиднинг барийли тузи бўлган ЦИАТИМ-339 присадкасини бошқа хомашёдан ва бошқа схема бўйича ишлаб чиқарадилар. Бу присадкани ишлаб чиқариш жараёни биринчи босқичлар сифатида фенолни кўпмердистиллят билан алкиллашни ва реакцияга киришмаган моддаларни ҳайдаб олишни сўнгра эса алкилфенолни олтингугурт хлориди билан ишлов беришни, бис (алкилфенол) дисульфидни барий гидроксиди билан нейтраллашни ҳамда присадкани центрифугалашни ўз ичига олади.
АСК ва МАСК присадкалари алкилсалицил кислоталар калцийли тузларининг суюлтирувчи мойдаги концентратлари бўлиб ҳисобланади. Уларнинг синтези қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: парафинни термик крекинги маҳсулотлари билан фенолни алкиллаш, реакцияга киришмаган моддаларни чиқариб юбориш, натрий алкилфенолятини олиш, калцийли тузни олиш билан карбонатлаш, присадкани центрифугалаш ва эритувчини ҳайдаб олиш.
Эскиришга қарши присадкаларни (ДФ-11,ВНИИНП-354 ва ЭФО) ишлаб чиқариш олдин кўриб чиқилган эди.
Присадкалар жамланмаси (пакети) ни турли хоссаларга эга бўлган присадкаларни аралаштириш билан ҳосил қиладилар. Бу ишлаб чиқаришни –“Техасо Additive”, “Chevron Oronite” номли нефт компаниялари ва “Lubrizol”, “Еthyl”, BASF номли кимёвий компаниялар амалга оширадилар. Россияда мотор ва трансмиссион мойларга присадкалар бир қатор жамланмалари ўзлаштирилган, уларга СамОйл, К-47, К-471, К-483, К-484 киради.
13.4. Товарли мойларни тайёрлаш

Юқорида базали мойлар ва уларга присадкаларни олиш жараёнлари кетма-кет кўриб чиқилган. Кейинги босқич бўлиб товарли мойларни тайёрлаш яъни присадкали базали мойларни компаундирлаш ҳисобланади. Умумзавод хўжалигига бағишланган 15-бобда товарли мойларни тайёрлаш баён этилган.


13.5. Ишлатилган мойларни регенерациялаш (қайта тиклаш)

Мойлар парчаланиш ва оксидланиш натижасида ўзларининг эксплутацион хоссаларини ўзгартирадилар. Мойга ёқилғи, сув тушиб қолади, унинг кислоталиги, кулланиши, коксланиши ошади, смолалар, шлимлар пайдо бўлади, қовушқоқлиги, қовушқоқлик индекси, алангаланиш ҳарорати пасаяди, мойларнинг ранги тўқлашади. Мойлардаги бўлган присадкалар парчаланади. Аммо ишлатилган мойда қимматли углеводородларнинг 70-80 % ҳам мавжуд бўлади ва улардан фойдаланиш керак.


Ишлатилган мойларни йиғишда маълум қоидаларга риоя қилиш керак: мойларни навларига қараб алоҳида-алоҳида йиғиш керак,жуда ифлосланган мойларни алоҳида йиғадилар, мойларни сурковлар билан ифлосланишига йўл қўймаслик керак.
Ишлатилган мойларни йиғиш.Сақлаш учун жиҳозларни йиғилаётган мойнинг маълум навини билдирувчи ёзувлар билан таъминлаш тавсия этилади.
Ишлатилган мойларни регенерациялаш усулини танлаш улардаги бўлган ифлосланишнинг характери ва қарши маҳсулотларига қараб аниқланади: бир хил мойлар учун механик қўшимчалардан тозалаш етарли бўлса бошқалари учун эса кимёвий ва физик- кимёвий усулларни қўллаб чуқур тозалаш талаб қилинади. Регенерациянинг физикавий усуллари чанг, қум, метал заррачалари, сув, кокссимон, кўмирга айланган, ёнувчан моддаларни чиқариб юборишга имкон беради. Қуйидаги физикавий усуллар энг кўп тарқалган: тиндириш, центрифугаллаш, фильтрлаш, енгил фракцияларни ҳайдаб олиш ва сувда эрувчан кислоталарни чиқариб юбориш учун сув билан ювиш.
Мойларда присадкаларнинг миқдори ошиши билан, юқори индексли мойларнинг ишлаб чиқарилиши кўпайиши билан регенерациялаш усуллари мураккаблашади, уларга танлаб таъсир этадиган эритувчилар билан тозалашни, гидротозалашни киритадилар. Одатда индустриал мойларни моторли, трансформаторли, турбинли ва компрессорлиларга қараганда анча оддийроқ схема бўйича регенерациялайдилар. Регенерацияланган мойларга присадкаларни қўшадилар, баъзида эса уларни тоза мойлар билан аралаштирадилар.


Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling