В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet120/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Расм- 14.1. Антифрикцион совунли сурковни ишлаб чиқариш даврий жараёнининг технологик схемаси
1,3-идишлар; 2,4,10-насослар; 5,6,8-ўлчагичлар; 7-пишириш қозони; 9-оҳакли сув учун аралаштиргичли идиш; I-минерал мой; II-ёғли компонент; III-сув; IV-ишқорли компонент суспензияси; V-тайёр сурков; VI-сув буғи; VII- конденсат.
Аралаштиргичларнинг ҳар хил турларини қўллайдилар: рамасимон, пропеллерсимон, якорсимон ва бошқалар. Қиздирганда қозон ғилофига иссиқлик ташувчилар сув буғи, иссиқ мой, дифенил аралашмасини етказиб берадилар. Пишириш тугагандан кейин қозон ғилофига сув киритадилар.
Совутиш жараёнини қозонда ўтказиш шарт эмас, совутиш учун тирноғичли вал билан жиҳозланган махсус совутиш барабанларини, “қувур-қувурда” туридаги совутгичлардан фойдаланадилар. Технологик жараённи тўғри олиб боориш учун ҳарорат ва босимни меъёрлаштириш ва назорат қилиш асбобларини ҳамда компонентларни улушлаш мосламаларини ўрнатадилар.
Ярим узлуксиз жараёнда босқичлардан бири даврий (одатда бу совунланиш жараёни) бўлади.
Узлуксиз жараён ҳозирги замон ва самарали бўлиб ҳисобланади, у барча босқичларни максимал механизациялаш автоматизациялашга, технологик аппаратларни тўлиқроқ ишлатишга имкон беради. 14.2. расмда совунли сурковларни узлуксиз усул билан ишлаб чиқариш схемаси келтирилган.
Ёғ кислоталар идиш 1 дан идиш 2 даги ишқор эритмаси ҳамда идиш 4 даги эритувчи билан аралашишга келиб тушади. Қуюқлаштирувчининг структураси бир текисда ҳосил бўлиш учун эритувчи қўлланилади. Ундан кейин ҳосил бўлган аралашмани мой билан қўшиб, аралаштирувчи мослама 10 га етказиб берадилар, у ерда компонентлар ва присадкаларнинг аралашиши содир бўлади, бу аралашиш сурков сифатининг яхшиланишига кўмаклашади. Ҳосил қилинган дисперсияни қисман аралаштирувчи мослама 10 га қайтариб юборадилар, асосий қисмини эса термоблок 11 га етказиб берадилар. Бу термоблок змейевикли иситиш аппарати бўлиб ҳисобланади.

Расм-14.2. Совунли сурковларни узлуксиз ишлаб чиқариш қурилмаси.
1-4-идишлар; 5-8-улушловчилар; 9-ултратовушли аралаштиргич; 10-механик аралаштиргич; 11-термоблок; 12-буғлатгич;13-конденсатор-совутгич; 14-фильтр; 15-кристаллизатор-совутгич; 16,17,19,22-насослар; 18-сурковни суюқлантириш учун насос; 20-гомогенизатор-деаэратор; 21-қадоқловчи машина; I-эритувчи; II-мой; III-ишқор эритмаси; IV-кислоталар; V-присадкалар; VI-тайёр сурков; VII-сув; VIII-сув буғи; IХ-конденсат.
Унда бир вақтнинг ўзида компонентларни қиздириш билан бирга ёғли негизнинг совунланиши ва олинган совунни мойда диспергирланишини ўтказадилар. Мойнинг сув-мойли дисперсиясини термоблокдан вакуумли буғлатгич 12 га етказиб бериб у ерда сувни чиқариб юборадилар.
Сурковнинг сувсизлантирилган суюқланмаси буғлатгич 12 нинг пастидан фильтр 14 ва совутгич 15 орқали деаэрацияга, механик ишлов бериш учун гомогенизатор 20 га ва қадоқлаш учун 21 га юборадилар.
Литийли сурковларни узлуксиз усул билан ҳосил қилиш учун қуйидаги операцияларни ўтказадилар:
1. Хомашё компонентларини тайёрлаш 12-оксистесерин кислотани (12-ОСК), ўювчи литий (литий гидрооксид) нинг сувдаги эритмаси ва присадкаларнниг мойдаги эритмасини қўллайдилар.
2. Қуюқлаштирувчини тайёрлаш босқичини (совунланиш) реакторда ўтказадилар. Реакторга 800гача қиздирилган мойни, 12-ОСК ни ва ўювчи литийнинг сувдаги эритмасини етказиб берадилар. 2 соат давомида 1000C ҳароратда доим аралаштириб турган ҳолда 12-ОСК нинг нейтралланишини ўтказадилар, ундан сўнг аралашмани буғлатгичда 2 соат давомида қуритадилар. Сувсизлантирилгандан сўнг аралашмани 210 0C гача қиздирадилар ва 30 дақиқа давомида мойнинг бир жинсли суюқланмаси ҳосил бўлиши учун сақлаб турадилар.
3. Термомеханик диспергирлашни совун суюқланмасини тўхстовсиз аралаштириб туриб ҳамда сувсизлантирилган мойнинг зарур бўлган миқдорини етказиб амалга оширадилар. Бунда ҳароратнинг 180-185 0C гача пасайиши содир бўлади ва сурков структурасининг шаклланиши бошланади.
4. 2,5 соат давомида совутиш агентини реактор ғилофига етказиб туриб сурковни 160 0C гача совутадилар. Ундан кейин оксидланишга қарши, эскиришга қарши ва тирналишга қарши присадкаларни киритадилар ва сурковни 50-60 0C гача совутадилар. Сўнгра сурковнинг гомогенланиши, фильтрлаш ва деаэрирлаш жараёнларини амалга оширадилар ва ниҳоят қадоқлаш бўлимига қадоқларга соладилар. Тахминан худди шундай схема билан комплексли кальцийли сурковни оладилар.
Анорганик қуюқлаштирувчилар масалан силикагел асосида сурковларни ишлаб чиқариш жараёни икки босқичдан иборат: қуюқлаштирувчини тайёрлаш ва уни мойда диспергирлаш. Сувга барқарорлигини ошириш учун силикагелга полисилоксанлар, аминобирикмалар ёки гологенлашган органик бирикмалар билан ишлов берадилар.
Углеводородли сурковларни олиш технологияси совунлиларни олишга қараганда анча оддийдир ва аралаштириб туриб компонентларни қўшиш, сувни буғлатиш ва тайёр суюқланмани совутиш жараёнлардан иборат. Бундай кенг тарқалган ҳимоя сурковлари бўлган техник вазелин ва замбарак суркови юқори қовушқоқли мойларда тайёрланади. Бу жараённи осонгина узлуксиз қилиш мумкин, чунки углеводородли сурковларни ишлаб чиқариш технологияси ва рецептураси анча оддий.

14.2. Сурков – совутувчи технологик воситаларни (ССТВ) ишлаб чиқариш


Юқорида айтиб ўтилганидек ССТВ лар мойли, сув билан аралашадиганлари, синтетик ва ярим синтетикларга бўлинади.
ССТВ ларни тайёрлаш технологияси анча оддий. Даврий ишлайдиган қурилмалар ССТВ ни катта бўлмаган ҳажмда ишлаб чиқаришда, узлуксиз ишлайдиганлари эса катта ҳажмли ишлаб чиқаришида қўлланилади. Баъзида ярим узлуксиз технологик схемалар қўлланилади. ССТВ ларни ишлаб чиқариш қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади:
Хомашёни тайёрлаш ва ярим маҳсулотларни олиш;
ССТВ концентратини олиш (компонентларни компаудирлаш);
Фильтрлаш, қадоқлаш ва ҳужжатлаштириш.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling