В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
-БОБ. ЭЛАСТИК СУРКОВЛАРНИ ВА СУРКОВЧИ-СОВИТУВЧИ ТЕХНОЛОГИК ВОСИТАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
14-БОБ. ЭЛАСТИК СУРКОВЛАРНИ ВА СУРКОВЧИ-СОВИТУВЧИ ТЕХНОЛОГИК ВОСИТАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
14.1. Эластик сурковларни ишлаб чиқариш Сурковларни суюқ негиз (одатда нефтдан олинган ёки синтетик мойлар) ва қаттиқ қуюқлаштирувчи (совунлар, қаттиқ углеводородлар) асосида тайёрлайдилар. Синтетик мойлардан асосан мураккаб эфирларни, полиалкилен-гликолларни, кремний органик суюқликларни қўллайдилар. Синтетик мойларнинг кенг қўлланилиши уларнинг танқислиги ва юқори баҳоси билан чегараланади. Эластик сурковларни ишлаб чиқариш жараёнлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: 1) хомашёни тайёрлаш; 2) қуюқлаштирувчини ишлаб чиқариш; 3) компонентларни аралаштириш ва қуюқлаштирувчини диспер-гирлаш; 4) совутиш ва кристалланиш; 5) пардозлаш операциялари (гомогенлаш, филтьрлаш, деаэрация-лаш). Биринчи босқич вақтида ёғлар ва ёғ кислоталарни фильтрлашга ва тиндирилади, мойларни талаб қилинадиган нисбатларда аралаштирадилар, ишқор ва бошқа реагентларнинг эритмаларини тайёрлайдилар. Иккинчи босқич (ёғларнинг совунланиши ёки уларни нейтраллаш) мойли сурковларни ишлаб чиқаришда айниқса катта аҳамиятга эга. Совунланиш жараёнининг тезлигига ёғ негизининг таркиби, ишқор концентрацияси, ҳарорат, босим, таъсирлашаётган компонентларнинг мулоқот шароитлари ва бошқа омиллар таъсир қилади. Анорганик қуюқлаштирувчилар эластик сурковларни ишлаб чиқаришга тайёр ҳолда келиб тушади. Компонентларни аралаштириш ва қуюқлаштирувчини диспергирлаш-учинчи босқич –қуюқлаштирувчининг суюқланиш ҳароратидан 15-20 0C га юқори бўлган ҳароратда аралаштирувчи қурилмалари бўлган аппаратларда ўтказилади. Бу шароитда қаттиқ фаза суюқ негизда чин ёки коллоид эритмаларни ҳосил қилиш билан эрийди. Анорганик қуюқлантирувчиларнинг мойда диспергирланишини жадал аралаштириш йўли билан 40-60 0C ҳароратда амалга оширадилар. Тўртинчи босқич сурковларнинг структурасини шакллантириш учун зарур. Совунли суюқланмани совутганда иккита жараён-кристалл (тўқима) ларнинг шаклланиши ва уларнинг бир бири билан боғланиб сурковнинг тузилиш қовурғаси (каркаси) ҳосил бўлишидан иборат. Тўқималар катталиги ва шакли кристалланиш шароитига биринчи навбатда дастлабки ҳарорат ва совутиш тезлигига боғлиқ бўлади. Сурковларни совутишни ҳажмда (пишириш аппаратларида ва тарада) ва ингичка қатламда (патнисларда, тасма-конвейрларда) ўтказадилар. Пардозлаш операциялари (бешинчи босқич гомогенланиш, фильтрлаш, деаэрациялаш, қадоқлашни ўз ичига олади. Сурковларнинг мўртлигини йўқотиш учун гомогенланишни тўр ёки элаклар системаси орқали сурковни босиб гомогенланишни ўтказадилар, деаэрациялар жараёнида сурковдан уларнинг оксидланишига сабаб бўладиган ҳаво пуфакчалари чиқариб юборилади. Сурков ишлаб чиқариш жараёни даврий, ярим узлуксиз ёки узлуксиз бўлиши мумкин. Сурковларнинг кенг ассортиментини кўп бўлмаган миқдорда ишлаб чиқарадиган заводларда одатда даврий турдаги қурилмалардан фойдаланадилар; сурковнинг битта навини кўп миқдорда ишлаб чиқарадиган жойларда узлуксиз схема билан ишлайдиган қурилмалар самаралироқдир. Даврий жараён, бир икки ва уч пағонали бўлиши мумкин. Сурковлар тайёрлашнинг даврий жараёнларини аппаратурали жиҳозлашининг иккита вариант мавжуд: Очиқ аралаштиргичларда атмосфера босими остида ва юқори босимда автоклавларда. Битта автоклав учта-тўртта аралаштирувчи мосламанинг ўрнини босиши мумкин. Антифракцион совунли сурковни ишлаб чиқаришнинг даврий жараённи (цикли) (14.1 расм) совунли негизни ҳосил қилиш билан бошланади. Аралаштирувчи мослама (пиширадиган қозон) 7 га идиш 1 дан минерал мойнинг 15-30 % ни ва идиш 3 дан ёғли компонент улушининг ҳаммасини юклайдилар. Аралашмани 80 0C гача иситадилар ва унга идиш 9 даги сув билан аралаштирилган ишқорий компонентнинг суспензиясини қўшадилар, унинг миқдорини олдиндан ҳисоблаб чиқарадилар. Шиддатли аралаштириш ва 80-100 0С гача ҳароратда қозон 7 да ёғларнинг совунланиши содир бўлади, бундан кейин эса ҳароратни 105-130 0С гача оширадилар ва ортиқча сувни буғлатадилар. Сўнгра совунли негизга мойнинг қолган қисмини қўшадилар ва обдон аралаштириб туриб қиздирадилар. Кальцийли совунларни 100 0С гача, натрийлиларни 200 0С гача қиздириш зарур. Аралаштиришни тугатгандан кейин сурковни совутадилар ва пишириш қозони 7 дан чиқариб юборадилар. Сурков тайёрлашнинг асосий аппаратураси бу буғли ғилоф ва аралаштирувчи мослама билан жиҳозланган пишириш қозонидир. Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling