В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Таркибида азот сақловчи бирикмалар


Download 6.02 Mb.
bet17/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Таркибида азот сақловчи бирикмалар. Нефт таркибида азот сақловчи органик бирикмаларнинг миқдори 2–3 фоиздан ошмайди, Юқори смолали қисмда 10 % гача ташкил қилиши мумкин. Азотнинг кўп миқдори оғир фракцияларда ва қолдиқ маҳсулотларда концентрацияланади.
Нефтнинг азот сақловчи бирикмалари асосли ва нейтрал турларга бўлинади. Асосли деб тавсияланувчи моддалар кучсиз сульфат кислотаси билан ўзлаштирилиб нефт таркибидан четлатилиши мумкин.
Азот сақловчи асосларнинг миқдори азот бирикмалари умумий миқдорининг ўртача 30 % фоизини ташкил қилади. Ҳайдалган вақтда тозалашда улар дистиллияти маҳсулотларига бориб тушади.
Нефт таркибидаги азот сақловчи асослар доиралардан бирида азот атоми билан бўлиб умумий доиралари сони биртадан учтагача бўлган гетероциклик бирикмаларни билдиради.
Улар асосан пиридин (I), хинолин (II), изохинолин (III) ва акридиннинг (IV) гомологлари бўлиб ҳисобланади.

Пиридин ва унинг гомологлари -ўткир ҳидли суюқлик ҳисобланади. Пиридин 115,2 0С ҳарорат остида қайнайди ва яхши эритувчи бўлиб ҳисобланади. Хинолин ва изохинолин 240 0С атрофида қайнаш ҳароратига эга. Изохинолин 25 0С ҳарорат остида эрийди. Акридин –107 0С ҳарорати остида эрийдиган кристалл модда бўлиб ҳисобланади.
Нейтрал моддалар нефтдаги азот сақловчи бирикмаларнинг катта қисмини (70 фоизгача) ташкил қилади ва нефтнинг юқори молекуляр қисмида концентрацияланади.
Уларнинг тузилиши ва хусусияти кам ўрганилган. Аммо нефт таркибида пирролнинг (I), индолнинг(II), карбазолнинг (III) борлиги исботланган деб ҳисобланади.

Термик жиҳатдан азот сақловчи бирикмалар етарли равишда барқарор ҳисобланади ва нефт маҳсулотларига сезиларли даражада таъсир кўрсатмайди. Аммо дизел ёқилғиси ва маъзутни сақлаш вақтида баъзи азот сақловчи бирикмалар кучли тарзда смола ҳосил бўлишини келтириб чиқаради.
Нефтнинг азот сақловчи бирикмалари ўртасида асосий ўринлардан бири порфиринларга таалуқли. Улар нефт таркибида эркин ҳолатда ёки ванадий, никель ва темир билан комплекслар кўринишида аниқланган.

Порфиринларнинг молекуляр массаси 420 дан 500 гача (С27 N4- C33N4) бўлади. Тузилиши бўйича улар ўсимлик хлорофилига ҳамда қон таркибидаги ранг берувчи модда–геминга яқинроқ бўлади.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling