В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet13/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Жадвал-2.3.
Россия нефтида алоҳида элементларнинг миқдори


Таркиби, %

С

Н

S

O

N

Арланд

84,12

12,15

3,04

0,06

0,33

Ромашкин

85,13

13,00

1,61

0,09

0,17

Уст- балиқ

85,37

12,69

1,53

0,22

0,19

Саматлор

86,23

12,70

0,63

0,25

0,10

Нефт олтингугурт миқдори билан кескин фарқ қилади. Нефт конларининг кўпчилигида олтингугурт жуда кам миқдорда (0,1-0,5 %) бўлади, аммо охирги вақтларда олтингугурт миқдори 0,5 % дан 2,0 % гача бўлган юқори олтингугуртли нефтни қазиб олиш ҳаддан ташқари ошиб кетди. Юқори олтингугуртли нефтда олтингугурт миқдори 3,0 % дан ҳам ортиши мумкин.
Россияда, Тотористон, Автоном Республикасидаги Арланд ва Бавлиндаги нефт конлари жуда юқори миқдорда олтингугуртни сақлаш билан фарқ қилади. Бошқа элементлар, асосан ванадий, никель, темир, магний, хром, титан, кобольт, калий, кальций, натрий каби металлар оз миқдорларда учрайди.
Нефт таркибида фосфор ва кремний борлиги аниқланган. Бу элементларнинг миқдори нефт таркибидаги элементлар умумий фоизи миқдорининг оз бўлагини ташкил қилиши мумкин.
Молекуляр массаси 250-300 дан ошмайдиган 300-350 0С гача ҳайдаладиган бирикмаларни сақлайдиган нефтнинг паст молекулали қисмида тузилиши бўйича жуда соддароқ бўлган углеводородлар мавжуд. Улар қуйидаги гомологик қаторларга тегишли:

Сn H2n 1-2

Алканлар (парафинлар)

Cn H2n

Алкенлар, циклоалканлар (нафтенлар), моноциклик полиметиленли углеводородлар

Cn H2n-2

Бициклоалканлар, бирцикилли, полиметиленли углеводородлар (беш тартибли, олтитартибли ва аралаш)

CnH2n-4

Учциклоалканлар, учцикилли полиметиленли углеводородлар (беш тартибли, олтитартибли ва аралаш)

CnH2n-6

Бициклик аренлар (ароматик углеводородлар), бензол углеводородлар қатории

CnH2n-8

Бициклик аралаш циклоалкан аренлар. (нафтенли ароматик углеводородлар)

CnH2n-12

Бициклик аренлар

Бензин фракциясида амалиётда углеводородларнинг атиги уч синфи иштирок этади. Алканлар, циклоалканлар ва бензол қатори аренаари.
Керосинли ва дизел фракцияларида бир ва уч циклик углеводородлар юқори қисимни ташкил қилади.
Хом нефт занжирда тўйинмаган боғланишлар билан бўлган чегарасиз углеводородлар қоида бўйича айтганда бўлмайди. Нефтнинг паст молекуляр қисмида углеводородлардан ташқари шунингдек: нефтли кислоталар, феноллар ва бошқа кислород сақловчи бирикмалар; меркаптанлар, сульфидлар, дисульфидлар, тиофенлар ва бошқа олтингугурт сақловчи бирикмалар; баъзида эса азот сақловчи бирикмалар- пиридинлар асослар, аминлар ҳам мавжуд.
300- 350 0С гача бўлган оралиқларда ҳайдаладиган фракциялардаги гетероатом бирикмаларининг миқдори юқори эмас, чунки кислород, олтингугурт ва азотнинг асосий массаси нефтнинг юқори молекуляр қисмида шаклланган.
350 0С дан юқори ҳарорат остида ҳайдаладиган бирикмаларни ўз таркибига олувчи нефтнинг юқори молекуляр қисмининг кимёвий таркиби етарлича ўрганилмаган.
Нефтнинг юқори молекуляр қисми компанентларнинг молекуляр массаси ўртача 300- 1000 га тенг.
Нефтнинг бу қисми (мазут, вакуумли дистиллятлар, гудрон ) ҳар хил таркиб ва тузилишга эга бўлган бирикмалар аралашмасини билдиради. Бу аралашма таркибига қуйидаги бирикмаларнинг асосий турлари киради: CnH2n+2 юқори молекуляр алканлар; CnH2n дан CnH2n-10 гача узун ёки қисқа ён томонли алканли занжирлардан иборат бўлган бир ва кўп цикилли (полицикл) циклоалканлар CnH2n-6 дан CnH2n-36 гача ён томонли алкан занжирлардан иборат бўлган аралаш бир ва кўп циклик (полициклик) аренлар. CnH2n-8 дан CnH2n-22 гача ён томонли алкан занжирлардан иборат бўлган аралаш (гибридли) кўп (полициклик) циклоалкан аренлар.
Гибрид тавсиясига эга бўлган кўп циклик (полицикл) ҳар-хил органик бирикмалар. Бу бирикмаларнинг молекуласи ўз таркибида олтингугурт, кислород, азот каби гетероатомларни сақлайдиган углерод доиралари, цикллардан иборат. Шунингдек уларнинг молекуласи узун ёки қисқа алканли занжирлардан иборат.
Смолалар ва асфальтенлар – смолали асфальт кўринишли моддалар. Тузилиши бўйича мураккаб бўлган бу моддалар кўп циклик (полицикл) тузилиши билан тавсияланади ва бунда албатта кислород иштирок этади. Бу моддаларда азот ва металларнинг асосий массаси мужассамлашган. Нефт таркибидаги смоланинг миқдори 30 – 40 фоизгача бўлиши мумкин.
Нефтнинг кимёвий таркибида асосий қисм бўлиб ҳисобланган углеводород таркибини кўриб чиқамиз.

2.2.1. Нефтнинг углеводородли таркиби


Нефтни гуруҳий углеводородли таркиб бўйича тўртта гуруҳга бўлиш мумкин.



Гуруҳдаги ҳар бир қисмини кетма –кет кўриб чиқамиз.


2.2.1.1. Алканлар


Алканлар – CnH2n+2 углеводород қаторлари нефтнинг ҳар–хил (газ кўринишидаги, қаттиқ ёки суюқ кўринишидаги ) турларнинг таркиби бўлиб уларнинг таркибининг асосий қисмларидан бири бўлиб ҳисобланади.


Фракциялар бўйича улар нотекис даражада тақсимланади ва асосан нефтли газда ҳамда бензинли ва керосинли фракцияларда концентрацияланади, яъни жойлашади.
Мойли дистилятларда уларнинг миқдори деярли кам бўлади яъни пасайган бўлади. Нефтнинг баъзи турлари учун, хусусан юқори ҳарорат остида қайнайдиган фракциялар ўзининг таркибида тўлиқ даражада алканларнинг бўлмаслиги билан тавсияланади.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling