В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Россияда нефт қайта ишлаш саноатининг тараққиёти


Download 6.02 Mb.
bet10/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Россияда нефт қайта ишлаш саноатининг тараққиёти. Россия подшоҳлигида нефтни қайта ишлаш бўйича корхоналар асосан Кавказда нефт қазиб олиш ҳудудлари қурилган, ишга туширилган эди: 1917 йилда Баку шаҳрида 53 та йирик бўлмаган кичик заводлар ва Грозни шаҳрида 6 та завод ишлар эди.
Нефтни ҳайдаш бўйича ва мойлар ишлаб чиқариш бўйича кичик заводлар Константиновда ( Ярославо вилояти) ва Санкт- Петербургда ишлар эди.
Нефт қазиб олиш конларинг ва нефтни қайта ишлаш заводларининг анча қисми 1918- 1920 йилларда фуқоролар уруши вақтида бузилган эди. Улар тўлиқ равишда 10 йил ўтгандан сўнг қайта тикланди. 1930 йиллар орасида тармоқни техник жиҳатдан қайта тиклаш бошланди.
Нефтни ҳайдаш батареялари ўрнига нефтни дастлабки биринчи трубали ҳайдаш қурилмалари ўрнатилди. Термик крекинг қурилмаларини қуриш бошланди, парафин ишлаб чиқариш ташкил этилди. Шу давр мобайнида янги нефтни қайта ишлаш заводларининг қурилиши бошланди. Уларнинг бир қисми нефт конлари очилган ҳудудларда қурилди (Ухтада, Туапсда, Уфада, Саратовда). Шунингдек янги заводлар нефт маҳсулотларидан юқори суръатда фойдаланиладиган ҳудудларда жойлашди. (Москвадаги, Комсомольск ва Хабаровск шаҳарларидаги НҚИЗ) 1940 йилда қайта ишланган нефт ҳажми 1913 йилга нисбатан 3 баробар ошди.
Улуғ Ватан уруши (1941- 1945 йиллар) орасида бир қатор нефтни қайта ишлаш заводлари мамлакатнинг шарқий ҳудудларида кўчирилди ва бу заводлар ўзининг ишини Сибирда ҳамда Узоқ Шарқда давом этирди.
1950-1960 йиллар орасида нефт маҳсулотлари юқори миқдорда фойдаланиладиган ҳудудларда Омскда, Уфада (Ново- Уфимскдаги НҚИЗ, «Уфанефтехим» НҚИЗ), Самарада, Пермда, Волгоградда, Нижний Новгород шаҳарларида қуввати катта бўлган нефтни қайта ишлаш заводлари қурилди. Кечроқ (1960-1970) йиллар орасида янги зоводлар Ярославлда Ново- Яролавскдаги НҚИЗ Рязанда, қуришади (Ленинград вилояти) да қурилди.
Нефтни қайта ишлаш ва юқори миқдорда нефт ва кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга асосланган нефт ва кимёвий камбинатлар саловатда (Бошқиртостон), Ангарскда (Иркутск вилояти), Нижнекамск Тотористонда қурилди.
1950–1960 йиллар орасида Россия фан ва техникасининг катта ютуғи бўлиб юқори сифатли ёқилғи, мой ва нефт ҳамда кимё маҳсулотларини олишда Урал ва Паволжья бўйи ҳудудларидаги олтингугуртли, смолали ва юқори парафинли нефтларни қайта ишлаш технологиясининг яратилиши бўлди. Бу технология Омск, Ново-Уфимск, Новокуйбешевск, Ново-Ярославль, Рязан шҳарларидаги заводларда тадбиқ этилди.
1960 йил ва 1970 йилнинг биринчи ярмида йирик тоннали ва аралаш (умумлаштирилган) технологик қурилмаларнинг қурилишга ўтилди. Агар урушдан кейинги биринчи йилларда 1 йилда қуввати 1-2 млн. тонна бўлган қурилмалар қурилган бўлса, 1966-1970 йиллар орасида 6-8 млн. тонна хом- ашёни қайта ўзлаштиришга мослашган АТ ва АВТ қурилмалари эксплуатацияга туширилди.
Россия нефтни қайта ишлаш саноатининг тараққиётига 1962 йилдан бошлаб бензин ишлаб чиқаришда каталитик риформинг ва дизель ёқилғи ишлаб чиқаришда гидротозалаш (буғ билан тозалашга) асосланган жараёнларни амалга оширишда тиниқ нефтларни ўзлаштирган ҳолда жараёнларни тадбиқ этилиши муҳим босқич бўлиб ҳисобланди. Шу давр мобайнида каталитик риформинг ва экстиракция жараёнларидан фойдаланган ҳолда ароматик углеводородларни (бензол, толуол, ксилол) ишлаб чиқариш ташкил қилишди.
Каталитик риформинг дизель ёқилғиларини гидротозалаш қурилмаларининг бирламчи қуввати қурилишларнинг биринчи йилларида унчалик катта эмас эди, аммо кейин бир неча вақт ўтганидан сўнг уларнинг қуввати 2 – 3 баровар оширилди.
1960-1970 йилларда катализаторнинг «қайнайдиган» қавати асосида секин суръатларда кокс ҳосил бўлиш ва каталитик крекинг жараёнлари ўтадиган биринчи қурилмалар қурилди.
1970-1980 йиллар орасида илгариги Совет Иттифоқи заводларида асосий Ғарб компаниялари лицензияси (Франция нефт институти, ЮОП ва бошқа) асосида Ново-Уфимскдаги нефтни қайта ишлаш заводида ЖЕКСА дизель ёқилғисини гидротозалаш ва каталитик риформингни катализаторни қатламда ҳаракатланувчи қурилмаси, Ново-Бакинскдаги нефтни қайта ишлаш заводида катализаторнинг ССР силжийдиган қавати бўлган каталитик риформинг қурилмаси, «Уфанефт ва кимё» нефтни қайта ишлаш заводида гидрокрекинг жараёни ўтадиган қурилмалар қурилиб ишга туширилди.
1983 йилда Омскдаги нефтни қайта ишлаш заводида ва «Уфанефт ва кимё» нефтни қайта ишлаш заводида ароматик углеводородларни ишлаб чиқариш бўйича қуввати комплекслар эксплуатацияга туширилди. Уларнинг ишга туширилиши мамлакатнинг бензолга, толуолга, шахсий тартибда фойдаланиладиган ксилолга бўлган эҳтиёжини қондирди.
1970 – 1980 йилларда Россия, Беларусия, Қазоғистон ва Украинанинг бир қанча заводлари Россиядаги Ленгипронефтехим институти лойиҳаланган унчалик чуқур бўлмаган сатҳлардаги нефтни қайта ишлаш учун аралаш (умумлаштирилган) ЛК–6у технологик қурималар тизими қурилди уларда тузлантириш, нефтни дастлабки ҳайдаш, бензинни каталитик реформинг дизель ёқиғиси ва авиакеросиннинг гидротозалаш, газофракциялаш каби жараёнлар амалга оширилар эди. Шу давр мобайнида Россиядаги Грозгипронефтехим институти лойиҳалаган чуқур сатиҳлардаги нефтни қайта ишлаш КТ туридаги аралаш (умумлаштирилган) тизимли яратилди. Уларнинг таркибига мазутни вакуумда ҳайдаш, вакуумли дистиллят каталитик крекинг ва висбрекингнинг гидротозалаш секциялари кирарди. Бу тизимлар Литвадаги Можейкайск нефтни қайта ишлаш заводида қурилди.
1980 йил ўрталарида Марказий Сибирь ҳудудларини ёқиғи билан таъминлаш мақсадида Красноярск ўлкасидаги Ачински шаҳрида нефтни қайта ишлаш заводи эксплуатацияга туширилди.
1990 йилнинг бошларида Совет Иттифоқи барҳам топиши ва мамлакат иқтисодиётида мукаммал ўзгаришлар юзага келиши сабабли Россия нефтни қайта ишлаш саноатининг тараққиётида жиддий ўзгаришлар содир бўлди.
XX аср 90 йилларнинг ўрталарида «Лукойл», ТНК, «Роснефт» ва бошқа йирик нефтни қайта ишлайдиган вертикаль интеграцияланган компониялар ВИНК ташкил этилди.
Оз миқдорда чекланган ҳолда деярли нефт қайта ишлаш заводларининг ҳаммаси ВИНК таркибига киритилди. Нефт қайта ишлаш заводларининг ўзининг кун тартибида, яъни ўз фаолиятида кўзланган ва амал қилинган стратегия ва тактикаси улар аъзо бўлиб кирган шу компониялар ва эгаларининг ўз олдида қўйган мақсадлари билан мос келтирилган ҳолатда юритилди.
1990–2000 йиллар орасида Россия нефтни қайта ишлаш заводларида қайта ўзлаштирилган нефтнинг ҳажми жиддий тарзда камайиб кетди. Янги нефтни қайта ишлаш заводларининг қурилиши сусайиб кетди, баъзи ҳолларда умуман тўхтаб кетди.
Бундай ўзгаришларнинг умумий сабаби бўлиб ички бозорда нефт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг пасайиб кетиши бўлди. Бу ҳолатни саноатда ишлаб чиқаришнинг умумий даражада тушиши, ҳарбий соҳадаги эҳтиёжларнинг жиддий пасайиши, технологик жиҳозларнинг эскирганлиги ва ишлаб чиқариладиган нефт маҳсулотлари сифатининг қониқарсиз эканлиги келтириб чиқарди ва у ортиқча нефтмаҳсулотларни экспорт қилиш имконини бермади. Бунга йирик нефт компаниялари томонидан тез даражада ўзларидаги маблағларни тез суратда айлантириш ниятида нефтни қайта ишлаш натижасида ишлаб чиқилган товарли маҳсулотлар билан эмас, балки хом нефт билан савдо қилишга қилган харакатлари сабаб бўлди ва у жиддий равишда ўз таъсирини ўтказди.
1990 йилнинг охирига келиб шароит яхшилана бошланди. 2000-2007 йилларда 1990 йилда бошланиб ниҳоясига етказилмаган йирик ишлаб чиқаришлар битказилди.
T-Star гидрокрекинг қурилмаси Перм НҚИЗ да каталитик крекинг қурилмаси асосида Рязандаги НҚИЗ да ва гидрокрекинг қурилмаси асосида «Ярославнефтеоргсинтез» бирлашмасида чуқур сатҳдан нефтни қайта ишлаш комплекслари фойдаланишга туширилди. Шу билан бирга катализаторнинг харакатланувчи қавати бўлиб каталитик риформинг жараёни ўтадиган қурилмалар Кетов даги НҚИЗ да, Омскда олтингугурт кислотали алкиллаш қурилмалари ва бошқа бир қатор қурилмалар ишга туширилди.
2011 йилда 25 йиллик танаффусдан сўнг Нижнекамск шаҳида (Татаристон Республикаси) дастлаб йирик нефтни қайта ишлаш заводи эксплуатацияга туширилди шу давр орасида асосий нефт компаниялари, нефтни қайта ишлаш заводлари билан бир қаторда ишлаб чиқариладиган товарли маҳсулотларнинг автомобиль бензиннинг ва дизель ёқилғисининг сифатини ошириш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилди. Европа стандартлари талабига жавоб берадиган ЕВРО-4 ва ЕВРО-5 турлар ишлаб чиқариди. Енгил бензин изомеризациялашнинг янги бир қатор қурилмаларининг (Хабаровскда, Комсомольскда, Кетовда ва бошқа НҚИЗларда) барпо этилиши, шунингдек каталитик риформинг жараёни ўтадиган қурилмаларнинг изомеризацияга ўтказилиш, бу вазифаларни амалга ошириш босқичларидан бири бўлди.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling