В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
XX асрда нефтни қайта ишлаш технологиясининг ривожланиши
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
XX асрда нефтни қайта ишлаш технологиясининг ривожланиши. XX аср бошларида ички ёнув двигателлари ва дизель двигателларининг ихтиро қилиниши муносабати билан нефтни қайта ишлаш технологиясида жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Дастлаб фойдаланилмаган бензин асосий маҳсулот бўлиб қолади. Бензинга бўлган эҳтиёжнинг доимий равишда ортиб бориши янги нефтни қайта ишлаш заводларини қурилишини ва нефтдан бензинли фракцияларни ажратиб олишни кучайтириш имконини берувчи янги технологияларни яратиш заруриятига олиб келди. Шунингдек дизель ёқилғисига бўлган талаб ҳам ортиб кетди.
1900- 1925 йиллар орасида ер юзасидаги газдан енгил (газли) бензинни олиш усуллари ишлаб чиқилди. Шунингдек оғир нефтли фракцияларни термик крекинг қилиш орқали бензинни нефтдан ажратиб олишнинг зарурияти назарий томондан ўрганиб чиқилди. Ўрта ҳолатдаги оғир нефтларни, яъни дистиллятларни (газойилларни) босим остида термик крекинг қилишнинг биринчи қурилмаси Америкада Индиана штатидаги Уайтинг шаҳрида 1913 йилда В Бартон томонидан ихтиро қилинди. Охирги йилларда хом- ашё базасини ошириш ва технологик схемаларни такомиллаштириш мақсадида термик крекинг қилиш жараёнлари устидаги тадқиқот ишлари давом эттирилди. Кейинги ўн йил (1920-1930 йилларда) нефтни қайта ишлаш жараёнлари янги технологиялари назарий ва амалий соҳадаги ихтиролар билан тавсифланди. Автомобиль двигателларида сиқилиш даражасининг ортиши бензиннинг детонацияга қарши бўлган тавсифини октан сонини кўтарилишини талаб қилди. С3-С4 углеводородларни каталитик крекинг, алкиллаш ва полимерлаш жараёнлари ишлаб чиқилди. Бу юқори октанли бензинни ишлаб чиқаришни орттириш мақсадида амалга оширилди. 1935 йилда АҚШда америкалик ихтирочи Е.Гудри томонидан катализаторнинг қўзғалмас қаватида каталик крекинг жараёни саноатда тадбиқ этиш учун ишлаб чиқилди. 1940 йилларда таркибида октан сони паст бўлган тўғридан- тўғри ҳайдалган бензинли фракцияларнинг юқори октан сонини сақловчи (моторли усул бўйича 80-85) автобензин компонентларигаайланиши учун технологик жараён каталитик риформинг ташкил қилинди. Жараёнда алюмомолибденли ва алюмоплатинали катализаторлардан фойдаланилди. Каталитик риформинг қурилмалари дунёдаги ҳамма нефтни қайта ишлаш заводларида қурилган. Каталитик риформинг жараёнида қолдиқ маҳсулот сифатида ҳосил бўлувчи водород гидротозалаш қурилмаларида реактив ва дизель ёқилғиларини юқори самарали даражада олтингугуртли аралашмалардан тозалашда фойдаланилган. Гидротозалаш (буғ билан тозалаш) қурилмаларининг қурилиши 1950- 1960 йиллар орасида дунёнинг барча чеккаларида бошланди. 1940 йилларда бензиннинг юқори октанли компонентини олиш учун олефиналар билан изобутанни алюминий хлорида алкиллаш жараёни ташкил қилинди. Саноатда бу ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилувчилардан бири бўлиб машҳур рус олими В.М.Ипаьев ҳисобланади. 1970 йиллар охирида каталитик риформинг жараёни натижасида ўз таркибида рений, иридий ва бошқа кучли металлар қўшимчаларни сақловчи полиметал катализаторлари турларининг яратилиши катализатнинг октан сонини 2- 4 бирликка кўтариш орқали маторли усул бўйича 86-90 пунктга етказиш имконини берди. Каталитик крекинг жараёни қурилмаларида янги цеолит сақловчи катализаторларини тадбиқ этиш бензинни 1,5 марта оширишга ва кокс ҳосил бўлишини камайтиришга имкон яратди. Нефт маҳсулотларининг сифатига қўйиладиган талабларнинг ҳаддан ташқари кучайтирилиши туфайли гидротозалаш (буғ билан тозалаш) ва гидрокрекинг жараёнлари кенг равишда ривожланди. Мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиясида ҳам катта ўзгаришлар содир бўлди. XX асрнинг биринчи ярмида суртиладиган мойларнинг асосий қисми ишқорли, кислотали ва адсорбцияли тозалаш усулларини қўллаш орқали нефтнинг ажратиб олинган махсус навларидан олинган бўлса бир неча вақт ўтгандан сўнг физикавий деасфальтлаш, селектив тозалаш депарафинлаш ва физикавий кимёвий гидрогенизация ҳамда гидрокрекинг тозалаш жараёнлари кенг миқёсида қўллана бошланди. Бу жараён тўғридан –тўғри қазиб олинувчи нефтлардан мой олиш яъни (оддий нефтдан) ҳам мой олиш имконини берди. Юқори сифатли мойларни олиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида мойларга ҳар-хил бирикмалар каррозияга қарши оксидланишига қарши ювиш, ва бошқа бирикмаларни қўша бошладилар. XX аср 40 чи йилларнинг ўрталарида бошлаб нефт, йўлдош нефтли (ер қатламининг юзасида учрайдиган нефтли газ) ва табиий газлар ҳар-хил органик синтезлар учун хом-ашё сифатида қўлланилмоқда. Нефт хом ашёси асосида пластиклар, синтетик каучук ва смолалар, сирт фаол моддалар, дори –дармонлар ва витаминларни ишлаб чиқариш ташкил қилинди. Нефт ва кимёвий синтез натижасида олинадиган маҳсулотларнинг дунёдаги умумий ҳажми ҳар йилда 100 млн тоннадан ошади. Нефт ва газ асосида ишлаб чиқариладиган органик синтез маҳсулотларининг миқдори 95 фоизни ташкил қилди. Нефт маҳсулотлари ҳамда нефт ва кимёвий хом- ашёларни ишлаб чиқариш саноати ривожланган кўпгина мамлакатларда ташкил қилинган. Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling