Россиядаги нефт заҳиралари ва асосий нефт конлари. Россия ҳудудида нефт аввалдан маълум бўлган нефт етказиб берувчи районларда (Доғистон, Ухта ) да, Урал ва Волга бўйлаб, 1940-1950 йилларда очилган (Бошғиристон, Тотористон, Куйбошев, Волгаград, Саратов вилоятларида қазиб олинади). 2/3 қисмидан кўпроқ нефтни ҳозирги вақтда Шимолий Сибир нефт етказиб бериш конларида қазиб олинади. У ерда 80 тадан ортиқ нефт конлари мавжуд. Охирги 20 йил ичида Россия Европа қисмининг шимолида қайтадан очилган Тимано Печорский нефт етказиб бериш конларида, шунингдек Сахалиндаги шельфан нефт қазиб олиш конларида ва Шарқий Сибирда ҳам нефт қазиб олиш бошланди.
Россиядаги кўзга кўринган энг машҳур нефт конларига Волга – Урал нефт ва газ етказиб бериш ноҳиясидаги Ромашкин, Туймазин, Арлан конлари, Шимолий Сибир Самотлорск, Уст-Балыкск, Приобск, Сургут конлари, Тимано-Печорск қишлоғидаги Харьягинск ва Жанубий- Хильчуйск конлари киради. Россияда қазиб олинадиган нефт динамикаси қуйидаги кўринишда: (млн.т ҳисобида):
1996............................ 02,9 млн.т 2005...........................470,0 млн.т
2000............................323,3 млн.т 2010...........................505,2 млн.т
Ҳозирги замонда нефтнинг аҳамияти жуда ҳам катта. Нефтдан суюқ ёқилғининг барча турлари (бензин, керосин, дизел ва қозон ёқилғиси), суртиладиган ва махсус мойлар техник углерод (сажа), бутун, нефтли кокс ва бошқа товарли маҳсулотлар ишлаб чиқилади. Нефни қайта ишлаш натижасида олинадиган енгил алканлар ва алкенлар, индивидуал ареналар, суюқ ва қаттиқ парафин кейинги қайта ўзлаштириш ишларида муҳим хом-ашё бўлиб ҳисобланади (нефткимёвий синтез). Нефт кимёвий синтез натижасида синтетик смола ва каучуклар (СК), пластик массалар ва синтетик ювиш воситалари, индивидуал органик кислата ва спиртлар олинади.
Нефтни қайта ишлаш. Асосий маълумотлар. Нефт қайта ишлаш корхоналари дунёнинг барча қитъаларида жойлашган. (Антарктидадан ташқари). 109 та мамлакатда 770 тадан ортиқ нефтни қайта ишлаш корхоналари ишлатилмоқда. Қуйида энг катта қувват билан ишлайдиган нефтни қайта ишлаш заводлари бўлган 10 та мамлакат келтирилган.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |