В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet3/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Нефтнинг келиб чиқиш назарияси. Нефтнинг келиб чиқиши ҳозирги замон фанининг мураккаб ва охиригача ҳал қилинмаган саволларидан биридир. Нефтни келиб чиқиши 2 та назарияси мавжуд, - биогенли (органик) ва абиогенли (неорганик) турлари.
Кўп геологлар ҳозирги кунда нефтнинг тирик материядан ташкил топиш қоида гипотезани мақуллашмоқда, лекин нефтнинг ноорганик турнинг келиб чиқиши тўғрисидаги гипотезани ҳимоя қилишда ҳам аниқ геологик ва кимёвий тавсифлар келтириш мумкин.
Биринчи бўлиб ер остидаги қолдиқ чўкмалар туркумига мансуб биоген органик моддаларга юқори ҳароратлар таъсир остида нефтнинг ҳосил бўлиши тўғрисидаги тахминий 1763 йилда М.В.Ломоносов билдирди. Унинг бу фикри XIX асрнинг охири ва XX асрнинг биринчи ярмида немис олими К.О. Энглер, Россия олимлари Н.Д. Зелинский, И.М. Губкин томонларидан кимёвий ва геологик тадқиқотлар олиб бориш натижасида ўз тасдиғини топди.
Органик келиб чиқиш назариясига асосан нефт ва газ ер қобиғидаги чўкма туркумларда ёйилган ҳолатда бўладиган органик моддалардан ҳосил бўлади. Чўкма тўқималарда тўпланувчи асосий органик модда бўлиб микрофлора филора ва микро фауно (пилангтон, битнос ва бошқа) ларнинг сўнган қолдиқлари ҳисобланади. Ҳайвон ва ўсимлик туркумига мансуб қолдиқлар қўшилган ҳолда улар денгиз сувларида ривожланади. Ер остидаги чўкмалар туркуминиг юқори қаватларида қўшилиб қолган органик моддалар кисларод ва бактерялар таъсирига учрайди ва газлар (биоксид углерод, аммиак, азот, метан ва бошқалар) ҳамда сувда эрийдиган суюқ маҳсулотларга ажратилади. Кимёвий ва бактерявий таъсирларга жуда чидамли бўлган органик моддаларнинг бир қисми чўкмада қолади.
Бу органик моддалар чўкма туркумининг йўғонлиги бўйича жамланиб бориш сари миллион йиллар орасида 1,5-3,0 км чуқурликда ва ундан пастда юқори ҳарорат (120-1500С) ва юқори босим (10-30 МПа) таъсирида бўлади, шунингдек ер остидаги аралашувчи туркумларига мансуб бўлган лойларнинг каталитик таъсирига учрайди. Айнан шу вақтда термик ва термакаталитик жараёнлар натижасида бу органик моддалар асосан липидлар (ёғлар, мой) углеводороддан нефтларга айланади.
Органик модданинг ёйилган ҳолатда учраши сабабли ундан ҳосил бўлган нефт ва газ ҳам даставвал лой туркумида ёйилган ҳолатда учрайди. Лекин нефт ва газ сув сингари ўзининг ҳаракатланувчанлигига қараб қатламларнинг қалинлиги яъни кенглиги бўйича кўчиб ўтиш хусусиятига эга. Бу кўчиб ўтишлар миграция деб аталади.
Миграция ҳар хил факторлар таъсири остида юзага келиши мумкин: чўкмадаги босим таъсирида сиқилиши ва сачраб чиқиши, газлар диффузияси, сув билан биргаликда кўчиш юқори босим таъсирида газларда нефт таркибидаги суюқ компонентларнинг эриши ва сўнгра буғ ва газ аралашмаси кўринишида кўчиш босимнинг ўйнаши юзага келган ҳолда қўшилувчи туркумларга, лойларда юзага келган ёрилишлар фильтрацияси натижасида ва ҳокозолар.
Миграция иккига: Биринчи миграция ва иккинчи миграцияга бўлинади.
Нефт ва газ нефтнинг туркумидан яъни асосий ўзагидан биринчи миграция натижасида қўшни ёриқсимон қумли ва карбонатли туркумларга кўчади. Нефт ва газ ёрик пластлар бўйича ва гравитация ва тектоник факторлар таъсири остида юзага келувчи вертикал миграция туфайли қармоқ тўпланади, яъни тоғли туркумларнинг шундай қисмларида тўпланадики у ердан миграцияни иложи бўлмай қолади. Нефтнинг қармоқларда тўпланиши нефтли узоқ ётиб қолганлар (қатлами) деб аталади.
Агар нефт ёки газнинг узоқ ётиб қолганлардаги миқдори жуда ҳам кўп бўлса, шунингдек тўлиқ туркумлар пластларининг таркибида бир нечта узоқ ётиб қолганлар бўлган ҳолатларда нефтли, нефт ва газли, газли конлар ҳақида сўз юритилади. Тоғли туркумларда нефтнинг ётиш шароитлари шундайки у қўшилувчи туркумларнинг ёриқларини тўлдиради. Туркумлардаги ёриқлар коэффициенти қанчалик катта бўлса шунчалик туркумлар нефт билан тўлган бўлади. Лойларда деярли ёриқлар бўлмаслиги туфайли ёриқлар туркумининг лойли қопламалари узоқ ётиб қолганларни кейинги миграцияларга ўрнашидан ҳимоя қилади.
Нефт ва газ билан биргаликда узоқ ётиб қолганларда деярли ҳамма вақт сув бўлади. Узоқ ётиб қолганларнинг нефтли ловушка қармоқларнинг катта қисми (900-2300 м) чуқурликда бўлади. Нефтнинг ер юзасига чиқиши баъзида содир бўлади, ваҳоланки Азарбайжоннинг ер юзасидаги яқинликдаги конларда бир вақтлар нефтнинг қудуқли олиниши амалга оширилган.
Нефтнинг абиоген келиб чиқиш гипотезасини 1877 йилда Д.И.Менделеев киритди унинг гипотезасига кўра сувнинг ер остидаги метал карбидлари билан ўзаро таъсирга қириш натижасида нефт углеводородлари ҳосил бўлган.
Кейинчалик В.Д.Соколов томонидан нефт ноорганик тузилишининг “космик” гипозаси илгари сурилди. Унга кўра қуёш мажмуасидаги планеталар ва ернинг шаклланиши даврида ерга тушган фазанинг космоснинг биринчи углеводородларидан нефт ҳосил бўлган. Бу фикрни кометалорда углеводород газлари ва углерод атомларининг бўлиши ҳамда космосда водороднинг кенг тарқалганлиги тасдиқлайди. 1960 йилда Н.А.Кудрявцев қуйидаги гепотезани киритди: Унинг фикрига кўра нефт ер остидаги магмаларда оз миқдорларда ҳосил бўлиб сўнгра ёрилишлар ва бўлаклар бўйича чиқиб ёриқсимон қумларни тўлдиради.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling