В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Дунёда нефтнинг заҳиралари. Нефтнинг асосий конлари


Download 6.02 Mb.
bet5/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Дунёда нефтнинг заҳиралари. Нефтнинг асосий конлари. Дунёда тасдиқланган нефтнинг заҳиралари 140 млрд тонна атрофида баҳоланади, тахмин қилинган заҳиралар эса 250- 270 млрд тоннани ташкил қилади. Нефт конлари дунёнинг ҳар чеккасида жойлашган, аммо уларнинг давлатлар ва регионлар бўйича тақсимланиши жуда тенг бўлмаган даражададир. Энг катта нефтли қазилмали конлар Россияда, яқин ва ўрта шарқ араб давлатларида (Саудия, Арабистон, БАА, Кувайт, Ироқ), шимолий ва ғарбий Африка давлаларида (Алжир, Нигерия, Ливия), Эронда, Инданезияда, шимолий ва жанубий Америка давлатларида (АҚШ, Канада, Венесуела, Мексика) жойлашган. Охирги 10-15 йил ичида дунёда асосий нефт қазиб олувчи давлатлар қаторига Собиқ Иттифоқ таркибида бўлган Қозоғистон, Азарбайжон, Туркманистон каби Республикалар қўшилди. Қозоғистон ва Азарбайжонда 1995 йилдан 2011 гача бўлган муддат атрофида қазиб олинадиган нефт миқдори 3 мартда ошди.
Қазиб олинадиган нефт миқдорининг 94 % катта конларида қазиб олинади. У дунёдаги бутун конлар умумий миқдорининг 5 % ни ташкил қилади. Чет эл давлатларида йирик бўлган нефт конлари қаторига Гавар (бошланғич нефт заҳираси 13 млрд. т ), Сафания (5 млрд. т ), Саудия Арабистонида Шуаба, Кувейтда Бурган (10 млрд.т), Россияда Самотлор ( Ғарбий Сибирь), Бирлашган Араб Амирлигида Закум, Ироқда Куркук ва Румейла, Венесуэлада (Маракайбо), Мексикада Кантарелан ва Чинотепек, Эронда Гачсаран ва Марун, Хитойда Дагджин, Америкада Прадхо-Бей, Қозоғистонда Тенгиз ва Катаган кабилар киради.
Саноатда нефтни қазиб олиш XIX аср ўрталарида бошланди. 1900 йилда 20 млн тоннага яқин нефт қазиб олинган бўлса 1950 йилга келиб 500 млн тоннадан ортиқроқ нефт қазиб олинган. Ҳозирги вақтда дунёда ҳар йили 4,5 млрд тоннага яқинроқ нефт қазиб олинади. 2010 йилда йирик нефтни қазиб олиш давлатлари тамонидан қазиб олинган нефт миқдори тўғрисидаги маълумотлар. (ВР Statistical review of world Enerqy 2011) томонидан берилган маълумотлар.

Т/р

Мамлакат

Қазиб олин ган нефт миқ дори млрд. т

Т/р

Мамлакат

Қазиб олин ган нефт миқ дори млрд. т

1

Россия

505,2

10

Венесуэла

121,6

2

Саудия Арабистони

492,4

11

Ироқ

120,4

3

АҚШ

369,7

12

Нигерия

118,2

4

Эрон

208,9

13

Бразилия

105,7

5

Хитой

200,3

14

Норвегия

105,2

6

Канада

164,7

15







7

Мексика

145,6

16

Ангола

91,1

8

БАА Бирлашган Араб Амирлиги)

140,2

17

Алжир



89,0

9

Кувайт

122,5










Нефтга қўйиладиган нархни мукаммаллаштириш мақсадида нефт экспорт қилувчи халқаро Давлатлараро ташкилот ташкил этилди (қисқача ОПЕК) ОПЕК таркибига 12 та давлат киради: Эрон, Ироқ, Кувайт, Саудия Арабистони, Венесуэла, Катар, Ливия, БАА, Алжир, Нигерия, Эквадор ва Ангола. ОПЕК штаби хонаси Венада жойлашган. 2010 йилда ОПЕК давлатлари томонидан суткада ўртача қазиб олинадиган нефт 29.6 млн баррелни ташкил этди. Бу таҳминан йилда 1475 млн тоннани ташкил этади. ОПЕК таркибига кирмайдиган давлатлар томонидан 1 йилда қазиб олинадиган нефт миқдори қарийб 3 млрд тоннани ташкил этади.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling