В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet18/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Смолали-асфальтенли моддалар. Бу моддаларни органик бирикмаларнинг аниқ синфларга киритиш мумкин эмас. Бу моддалар таркибида бир вақтнинг ўзида углерод, водород, кислород, олтингугурт ва металл кирадиган жуда юқори бўлган юқори молекуляр гетероорганик бирикмалар ҳисобланади. Уланинг буғланиши, яъни учувчанлиги юқори тарзда бўлмайди. Шунинг учун улар нефт ҳайдалган вақтга асосан қолдиқ нефт маҳсулотларида концентрацияланади, яъни тўпланади. Бензинли дистиллятга улар бориб тушмайди. Фракцияларни ҳайдаш оралиғи қанча юқори тарзда бўлишига қараб смолаларнинг катта миқдори улар билан биргаликда ҳайдалади. Ҳамма дистиллятларда бўлган смолаларнинг миқдори нефт таркибидаги смолаларнинг умумий миқдорининг 15 фоизини ташкил қилади.
Смолали моддалар термик ва кимёвий хусусиятларига нисбатан чидамли ҳисобланмайди, улар енгил тарзда оксидланади ва конденсацияланади. Иситилган вақтда тезда парчаланади.
Смолали моддалар аниқроқ қилиб айтганда нейтрал ҳисобланади. Уларнинг якка тартибдаги компонентлари бўлишининг иложи йўқлиги сабабли умумий хусусиятга эга бўлган жуда қисқа фракцияларни ажратиш ва мужассамлаш орқали, яъни таркибни соддалаштириш йўли билан улар ўрганилади.
Нейтрал ҳисобланган смолали моддаларни синфлаш негизида уланинг ҳар хил эритувчиларга муносабати ётади. Шу хусусиятига қараб улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади.

  1. Енгил бензинда (петролейн эфирида), пентанда, гександа эрийдиган нейтрал смолалар,

  2. Петролейн эфирида эримайдиган, лекин иссиқ бензолда эрийдиган асфальтенлар,

  3. Фақат пиридин ва CS2 углерод сульфидда қисман эрийдиган карбенлар.

  4. Умумий олганда ҳеч нимада эримайдиган моддалар –кабоидлар.

Бутун гетероорганик юқори молекуляр моддаларнинг асосий массаси нейтрал смолаларга таалуқли бўлади. Нефт таркибида нейтрал смолаларга нисбатан асфальтенлар жуда ҳам кам миқдорда бўлади. Хом нефтда карбенлар ва карбоидлар умуман иштирок этмайди, яъни йўқ деса ҳам бўлади. Улар нефт фракцияларини термокаталитик қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларга пайдо бўлади.
Ҳар хил нефт таркибида бўлган смолали асфальтенли моддаларнинг умумий миқдори кенг оралиқларда 1–2 % дан 40–454 % гача бўлган оралиқларда боради.
Ҳозирги вақтда жаҳонда қазиб олинадиган бутун нефт ичида юқори смолали нефтнинг миқдори олиш бормоқда.
Нейтрал смолалар нефт дистиллятларидан ажратиб олинган суюқ ва ярим суюқ консистенцияга эга. Гудрондан ажратиб олинган смолалар молекуляр массаси 500 дан 1200 гача ва нисбий зичлиги 0,99 дан 1,08 гача бўлиб деярли қаттиқ, лекин жуда яхши пластик хусусиятга эга бўлган моддаларни билдиради. Гетероатомлар миқдори (O,S,N) 3 % дан 12 % гача бўлган оралиқларда боради.
Смолалар кучли ранг бериш хусусиятига эга. Хом нефт сингари дистиллятларнинг қора ранги асосан уларнинг таркибида нейтрал смолаларнинг иштирок этишга асосланади.
Нейтрал смолалар иситиш, абсорбентлар ёки сульфат кислотаси билан ўзлаштириши каби факторлар таъсирида асфальтенлар кўринишида зичланиш хусусиятига эга бўлади.
Нефт таркибидаги юқори молекуляр гетероорганик бирикмалар ичида энг юксак бўлиб асфальтенлар ҳисобланади.
Ташқи кўриниши бўйича нисбий зичлиги бирдан юқори ва молекуляр оғирлиги 2000 атрофларида бўлган жигар ранг ёки қора рангли кукун кўринишидаги моддаларни билдиради. Асфальтенлар нейтрал смолалардан кам миқдорда водородни (1–2 фоиз) ва шунга нисбатан кўп миқдорларда углерод ва гетероатомларни сақлаш билан фарқ қилади.
Асфальтенлар бензолда, CS2 (олтингугуртли углеродда), хлороформда, углерод тўртхлорида (тетрахлорлуглеродда), юқори молекуляр ароматик углеводородлар ва смолаларда эрийди. Аммо енгил бензинда, спирт ва этил эфирида эримайди. Нефтда асфальтенлар каллоидли тизимлар кўринишида бўлади. Иситилган вақтда асфальтенлар мулойимланади, аммо эримайди. 300 0С дан юқори бўлган ҳарорат шароитида улар кокс ва газни ҳосил қилади.
Гудронни шамоллатиш орқали ёки олтингугурт ёрдамида иситилганда сульфат кислотаси таъсири остида асфальтенлар углерод ва кислород билан бойитилган янада кучлироқ бўлган юқори молекуляр моддаларга–карбенлар кўринишида зичлашиш қобилятига эга.
Нейтрал смолалар сингари асфальтенлар ҳам юқори молекуляр гетероатом бирикмаларнинг жуда мураккаб бўлган аралашмаларни билдиради. Улар молекуляр оғирлик, элементли таркиби ва тўйинмаслик даражаси бўйича ўзоро фарқ қиладилар. Бу фарқ баъзан сезиларли даражада ҳам бўлиши мумкин.
СnH2n–x умумий формилада (гетероатомларни ҳисобга олмаган ҳолда) х қиймати нейтрал смолаларда 10–34 % да бўлса, асфальтенларда улар 100–120 ни ташкил қилиши мумкин.
Смолали моддаларнинг ҳамма турлари хусусан асфальтенлар, карбенлар ва карбонлар суртилувчи мой маҳсулотларнинг сифатига жуда ёмон тарзда таъсир қиладилар. Улар мой рангини ўзгартиради. Шунингдек кул қолдиғи ҳосил бўлишини ортиради ҳамда мойларнинг суртилувчи хусусиятларини пасайтиради ва ҳ.к. Шунинг учун мойли дистиллятларни тозалашда улар таркибидан смолали асфальтенли моддаларни четлатиш муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Шу билан биргаликда смолали бирикмалар жуда бебаҳо ҳисобланган бир қатор техник хусусиятларга эга. Улар нефли битум таркибига кириб уларга йўл қопламаларини тайёрлашда, гидроизоляция ва қоплама материалларини тайёрлашда қолдиқ маҳсулотлардан кенг миқёсида фойдаланиш хусусиятини беради.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling