В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Водород фторидли алкиллаш саноат қурилмалари


Download 6.02 Mb.
bet92/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Водород фторидли алкиллаш саноат қурилмалари дунёнинг кўпгина НҚИЗ да ишлаяптилар. Жараённинг асосий ишлаб чиқувчиси бўлиб UОР ва “ Philis Petroleum” компаниялари ҳисобланади. 12.9-расмда водород фтородли алкиллашнинг технологик схемаси келтирилган.
Бутан-бутиленли фракция ва изобутанли дастлаб аралаштирадилар ва идиш 1 га етказиб берадилар, ундан аралашмани насос 2 билан ошдилар ва хомаёни қуритиш адсорбери 3 га юборадилар, бу адсорбер силикагель билан тўлдирилган вертикал аппаратдан иборат.
Адсорбер 3 дан кейин хомашёли аралашмани реактор 4 га юборадилар, у ерда алкиллаш реакциялари боради. Реакторнинг баладлиги бўйлаб хомашёни бир нечта оқимлар билан киритилиши реакциянинг бир маромда ўтилиши таьминлайди ва полимерларнинг ҳосил бўлишини камайтиради. Водород фторидли кислотани реактор 4 нинг пастги қисмига киритадилар. Найли соҳага совутувчи сувни етказиб берадилар.
Маҳсулотли аралашмани реактор 4 нинг юқори қисмдан чиқариб кислотанинг идиш-тиндиргичи 5 га етказиб берадилар, у ерда кислотанинг реакция

Расм-12.9. UОР технологяси бўйича водород фторидли алкилашнинг технологик схемаси.
1,5,20- идишлар; 2-насос; 3,18,19,23,24-адсорберлар; 4-реактор; 6-устун-кислота регенатори; 7,11,15- совутгичлар; 8-10,16, 22-иссиқлик алмаштиргичлар; 12, 14, 21-устунлар; 13-печ; 17-филтр; I–олифинли хомашё (бутан-бутиленли фракция ); II–изобутанли фракция; III–алкилаш; IV–полимер; V–водород фторидли кислота; V–кислотали–ишқорли оқимлар; VII–ишлатилган ишқор; VIII–н-бутан; IX–пропан; X–айланиб турадиган изобутан; XI–сув буғи; XII –сув; XIII–С3–С4.
Маҳсулотларидан ажратиш содир бўлади. Кислотани идиш 5 дан чиқариб сепаратор 20 даги кислотанинг оқими билан аралаштирадилар ва реакторга қайтариб юборадилар. Алкилатни тиндиргич 5 нинг юқори қисмидан чиқарадилар, 65 сўнгра бирин-кетин иссиқлик алмаштиргич 8 ва 9 ларга исситадилар ундан сўнг устун 12 нинг юқори қисмига етказиб берадилар.
Барқарорлаштирувчи устун 12 да алкилат нормал бутан, ортиқча изобутан ва водород фториднинг С34 углеводородлар билан аралашмасининг ажратиши содир бўлади. Алкилатни устуннинг пастидан чиқариб нормал юборадилар бутанни 67-ликопчадан оладилар ортиқча изобутанни 8-ликопчадан олиб реактор 4 га қайтариб юборадилар, НF ва С34 углеводород газларни юқоридан чиқариб юборадилар.
Алкилатни устун 12 нинг пастидан печ 13 га юборадилар ва исиганда кейин устун 12 га қайтариб юборадилар. Алкилатнинг балансли қисмини сўнгра рибойлер 10, иссиқлик алмаштиргич 9,10 ва сувли совутгич 11 ларда совутадилар. Сўнгра алкилатни алкилатни ишқорий тозалаш идишга (схемада кўрсатилган ) ва ундан кейин енгил ва оғирларга ажратиш учун етказадилар (устун кўрсатилмаган).
н-Бутан буғларини 14, иссиқлик алмаштиргич 16 орқали ўтказадилар ва адсорбер 18 га етказиб берадилар, адсорберда олиб кетилган, водород фторидли кислота ва фтор сақлаган бирикмалардан фаол алюминий оксиди билан тозалайдилар. Адсорбер 18 дан кейин н-бутан оқимини иссиқлик алмаштиргич 16 да совутадилар, фильтр 17 да ва ишқорли тозалаш адсорбери 19 да қўшимча тозалайдилар ундан сўнг қурилмадан чиқариб юборадилар.
Устун 12 дан чиқаётган ортиқча изобутан буғларини алкилаш реакцияси маҳсулоларнинг оқими билан иссиқлик алмаштиргич 8 да совутадилар сўнгра эса сувли конденсатор 7 да конденсациялайдилар ва олефинли хомашё билан аралаштириш нуқтасига қайтарадилар.
С3–С4 углеводородларни водород фторидли кислота билан бўлган аралашмага устун 12 нинг юқорисидан чиқариб кислотага буғ билан ишлов бериш устунни 21 ва кислота регенератори 6 нинг юқорисидаги маҳсулот билан қўшадалар, сўнгра конденсациялайдилар ва сепаратор 20 га етказиб берадилар, у ерда н-С4 кислотадан ажратилиши содир бўлади, регенератор 6 да эса у полимерлардан тозаланади, адсорбер 23 ва 24 ларда пропан кислота қолдиқларидан ажратилади.
UОР копанияси XX-аср 90-йилларнинг ўрталарида ўзининг технологиясини такомилаштиради хавсизликни ошириш учун водород фторид буғларини йиғиш учун янги секция ўрнатилган эди.
Ҳозирги вақтда такомиллаштирилган қурилма Беларусия (мозир. ни) ва Россия (кстово ш) худудларида ишлаяпти.
“Philips Petroleum” компаниясининг водород–фторидли алкил-лашнинг технологик схемаси юқорида баён этилган UOP компаниясининг технологиясидан хомашёни киритиш усуллари, реакторнинг конструктив ўзгаришлари, ректификацияланиши билан фарқ қилади ва мазкур дарсликда келтирилмаган.
UOP компаниясининг водород фторидли алкиллаш реакторининг конструкцияси 12, 10–расмда келтириган.
UOP компаниясининг водород фторидли алкиллашнинг реактори секцияларга бўлинган U-шаклидаги иссиқлик алмаштиргич бўлиб, унинг баландлиги бўйлаб хомашёни киритиш форсункалари 1 найлараро соҳага жойлашган. Ўша ернинг ўзига реакторнинг пастига форсунка 2 орқали кислотани киритадилар. Найли соҳа 4 га совутилган сувни етказиб берадилар. Кислотанинг айланиб туриши махсус насос таьсирида мажбуран содир бўлади.

Расм -12.10. UOP компаниясининг водород фторидли алкиллаш реактори.
1-хомашёни киритиш форсункаси; 2-кислотани киритиш форсункаси;
Насосни қўллаш натижасида ишлатиладиган миқдорини технологик минимунгача қисқартириш имконияти пайдо бўлади.
UOP технологияси бўйича водород фторидни алкиллаш жараёнининг моддий баланси қуйида келтирилган. [% (мас)].
Келиб тушди
Бутан-бутиленли фракция....................................................67,0
Изобутанли фракция.............................................................33,0
Жами: ..............................................................................................100,00
Олинган
Алкилат ..................................................................................96,7
Углеводород гази (пропанли маҳсулот)..............................1,5
н-бутан..................................................................................1,5
Полимер .................................................................................0,3
Жами;...............................................................................................100,00
Алкилатни юқори октанли тавсиф билан оладилар. Октан сони тадқиқот усули бўйича 95 га мотор усули бўйича 92 га тўғри келади.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling