В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Моддий баланси
- 12.4.3. н- Бутаннинг изомерланиши
- 12.4.4. Метил–учламчи –бутил (МТБЭ) ва этил –учламчи –бутил ( ЭТБЭ ) эфирларни ишлаб чиқариш
12.4.3. н-Бутаннинг изомерланиши н-Алканларнинг изомерланиш жараёнлари термокаталитик жараёнларга бағишланган бобда батафсил кўриб чиқилган. н-Бутаннинг изомерланиши бир қатор хусусиятлар билан фарқ қилади. Жараённинг вазифаси-алкиллаш қурилмаси ва изобутанни изобутиленгача дегидрогенлашдан кейин МТБЭ ишлаб чиқариш учун хомашё бўлиб ҳисобланган изобутанни олиш. Ҳозирги вақтда UОР ва ”Lummus Crest” компанияларнинг технологияларига талабгорлар кўп. Жараён юқори тозаликдаги изобутанни олишга имкон беради. Товар изобутаннинг тозалиги унинг дастлабки фракция С4 га чиқариши 98 % (мас) дан кам бўлмаганда 99 % (мас) ташкил қилади. Технологик схемаси бобда кўриб чиқилган С5-С6 фракцияларнинг паст ҳароратли изомерланиш схемасидан деярли фарқ қилмайди. Хлорланган алюминий оксиди ва платина асосида паст ҳароратли изомерлаш учун юқори фаолли катализатор ҳамда изобутанли устуннинг ўлчамларини сезиларли даражада камайтиришга имкон берадиган маҳсулотларни ажратиш системаси қўлланилади. 12.4.4. Метил–учламчи –бутил (МТБЭ) ва этил –учламчи –бутил ( ЭТБЭ ) эфирларни ишлаб чиқариш МТБЭ автомобил бензинига юқори октанли кислород сақлаган қўшимча бўлиб ҳисобланади. Юқори октанли қўшимча сифатида тетраэтил қўрғошинни (ТЭҚ) қўллашдан воз кечгандан кейин юқори октанли қўшимча сифатида МТБЭ бироз вақт давомида АҚШда автомобил бензинига қўшииладиган асосий юқори октанли кислород сақлаган қўшимча бўлиб келди. Мотор усули бўйича октан сони 102, тадқиқот усули бўйича 118. АҚШ нинг кўпгина штатларида 2006 йилдан бошлаб қўллаш учун ман этилган, сабаби бу модданинг ичимлик сувига тушиб қолиши уни истеьмол қилиш учун яроқсиз бўлиб қолади. МТБЭ ни ер ости сувларига тушиб қолишининг асосий манбалари бўлиб бензин сақланадиган ер ости резевуарлар бўлиб ҳисобланади. Сизиш натижасида МТБЭ бу резервуарлардан сув оладиган қудуқларга тушади. Европа ва Россияда МТБЭ автомобил бензинига қўшимча сифатида қўланилади. МТБЭ ни ишлаб чиқариш қуйидаги кимёвий реакцияга асосланган: Бу реакция экзотермик (иссиқлик эффекти 37-44 кЖ (мас) МТБЭ ни синтез қилиш жараёнида жуда кам миқдорда қўшимча маҳсулотлар бўлган изобутилен, триметилкарбинол, диметил эфирининг димерлари ҳосил бўлади. Катализатор сифатида сульфокатионларни қўллайдилар. Жараённи 70-80 0С ҳароратда, метан :изобутилен молли нисбати 2:1 бўлганда, 1,0- 1,5 МПа босимда амалга оширадилар. МТБЭ ишлаб чиқариш технологиясининг етакчи лицензиялари бўлиб UОР (АҚШ), “Axens” (Франция), “Ярсинтез” (Россия) компаниялар ҳисобланади. МТБЭ ошиш технологиялари бир- биридан асосан реакцион қурилманинг тури билан фарқ қилади. Охирги вақтда битта аппаратда МТБЭ синтезини МТБЭ ни ажратиб чиқариш колонкаси билан бирга мужассам қиладилар. Бундай аппаратда содир бўладиган жараённи каталитик ҳайдаш деб атайдилар. Каталитик ҳайдаш устуни деб аталадиган аппарат ректификацион устун бўлиб унинг ўртадаги қисмига катализатор тўлдирилган реактор жойлаштирилган 12.11- расмда ,,Ярсинтез,, ИТИ томонидан ишлаб чиқилган каталитик ҳайдаш устунли МТБЭ ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси келтирилган. Метанолни асосан изобутилендан таркиб топган газли фракция С4 билан аппарат 1 да аралаштирадилар. Сўнгра аралашма тўғри оқимли фор – реактор 2 да ўзаро таьсирлашади, бунда у МТБЭ ни синтези бошланадиган катализаторнинг қўзғалмас қатламидан ўтади, устун 3 да эса синтез тугайди. Фон- реактор изобутиленнинг миқдори кўп бўлган С4 фракцияни қайта ишлашда зарур. Устун 3нинг юқорисидан буғли фазада реакцияга киришмаган метанолни сақлаган ишлатилган углеводородли фракцияни чиқариб юборадилар, ҳосил бўлган МТБЭ ни пастдан чиқарадилар. Углеводородли фракцияни сепаратор 8 дан кейин сув билан ювиш устуни 4 га ва жараёнга қайтиб юбориладиган реакцияга киришмаган метанолни ажратиш учун устун 5 га юборадилар. Бу технология бўйича МТБЭ ни бир босқичда метил спирти СН3ОН ни изобутилен С4Н8 га бириктириш йўли билан оладилар. Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling