В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet109/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Технологик схема. Дуосол-тозалаш қурилмаси учта бўлимдан иборат: 1) пропан ёрдамида деасфальтизациялаш; 2) жуфт эритувчилар билан селектив тозалаш; 3) рафинат экстракт ва асфальт эритмаларидан эритувчиларни қайта тиклаш (регенерациялаш).
Деасфальтизациялашни горизонтал жойлашган аралаштиргич- тиндиргичларда ўтказадилар, баьзи бир қурилмаларда эса икки босқичда бирин-кетин боғланган тиндиргичларда. Иккинчи босқичга ўтказишдан олдин биринчи босқичдаги асфальт эритмасига пропан қўшилади.
Деасфальтизат эритмаси ёки 1 ва 2-босқич деасфальтизат аралашмасининг селетив тозалашни аралаштиргич-тиндиргичларда (13.8-расм) ҳам амалга оширадилар, тиндиргичларнинг сони 5-7га тенг. Биринчи тиндиргичга тоза пропан ва иккинчи тиндиргичдаги экстракт, охиргисига эса тоза фенолли эритувчи (“селекто”) ва олтинчи тиндиргичдаги рафинат келиб тушади. Деасфальтизат учинчи тиндиргичга келиб тушди. Ҳар қайси тиндиргичда экстрактли ва рафинатли эритмаларнинг аралаштирилиши ва ажралиши амалга оширилади. Бунда ажратиб олинаётган компонентлар билан алмашинув амалга оширилади: экстрактли эритмадан рафинатлига мойнинг қимматли углеводородлари ўтади, рафинатлидан экстрактлига-нохуш компонентлар.

Расм-13.8. Аралаштиргич-тиндиргичлардаги оқимлар схемаси.
1-7-тиндиргичлар; I-суюқ пропан; II- фенол крезолли аралашма; III-рафинатли эритма; IV-деасфальтизат; V-экстрактли эритма; VI- эритувчини ҳайдаб олиш учун рафинатли эритма
Қарама-қарши оқим ҳаракат қилаётган иккита эритма тобора концентрация-ланади. Натижада биринчи тиндиргичдан анча концентрация-ланган экстрактли эритма охиргисидан эса-анча концентрацияланган рафинатли эритма чиқади. Рафинат, экстракт ва асфальт эритмалари ҳар қайсиси ўзининг системасида қайта тикланади. Қайта тиканишни тўрт босқичда амалга оширадилар (қайта тикланишнинг тавсифи 13.4 расмда кўрсатилган).
Жараённинг технологик тартиби (режими) (Волгоград нефтидан олинган гудронни дуосол-тозалаш) қуйида келтирилган:

Ҳарорат 0C

деасфальтизаторда

56-58

экстраторда

49-53

регенерациялаш устун 6.13 ларнинг юқорисида

65-85

регенерациялаш устун 6.13 ларнинг пастида

300-325

Босим, МПа

деасфальтизациялашнинг

2,8-3,5

экстраксиялашнинг

2,1-2,3

пропанни регенерациялашнинг (I- босқич)

1,8

Фенол-крезолли аралашманинг регенерацияланиши:

II босқич

0,5-0,6

III босқич

0,13

IV босқич

0,09

Волгаурал кони нефтидан олинган гудронни қайта ишлашда дуосол-тозалаш қурилмасининг моддий баланси [% (масс)] қуйида келтирилган:

Келиб тушди:

Гудрон

100,0

Пропан

336,0

Фенол ва крезол аралашмаси (49 ва 51%)

352,0

Жами

788,0

Олинган

Рафинат

59,0

Экстракт

41,0

Пропан

336,0

Фенол ва крезол аралашмаси

352,0

Жами

788,0

13.2.3. Селектив тозалаш рафинатининг эритувчилар ёрдамида паст ҳароратли депарафинизацияси. Гачни ёғсизлантириш

Депарафинизация жараёнлари рафинатдан энг юқори ҳароратда суюқланадиган (асосан парафинли) углеводородларни рафинатдан чиқариб юбориш йўли билан талаб қилинадиган паст ҳароратли хоссаларга эга бўлган базали мойларни олиш учун мўлжалланган. Оддий депарафинизация жараёнлари қотиш ҳарорати -10 дан -15 0C гача бўлган мойларни олиш учун ва чуқур (паст ҳароратли) депарафинизация қотиш ҳарорати -30 0C ва ундан паст бўлган мойларни олиш учун, хомашёни юқори ва паст ҳароратда қотадиган компонентларга адсорбцион ажратиш ҳамда гидродепарафинлаш учун қўлланилади. Бу бўлимда селектив тозалаш рафинатининг эритувчилар ёрдамида паст ҳароратли депарафинизациялаш баён этилган.


Рафинатда нохуш бўлган қаттиқ углеводородлар парафин, церизин ҳамда уларнинг асосида олинадиган ва кенг қўлланиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қимматли хомашё бўлиб ҳисобланади.
Қаттиқ углеводородларнинг кимёвий таркиби фракцияларнинг қайнаб чиқиш ҳарорат чегараларига боғлиқ бўлади. Нефтнинг паст ҳароратда қайнайдиган мойли фракцияларида асосан нормал тузилишли қаттиқ парафин углеводородлар сақланади. Қайнаб чиқиш чегаралари ошиши билан н-алканларнинг миқдори пасаяди изопарафинли ва ҳалқали углеводородларнинг айниқса нафтенлиларнинг концентрацияси эса ошади. Гудрон концентрацияланадиган (тўпланадиган) юқори ҳароратда суюқланадиган углеводородларнинг асосий компоненти бўлиб, асосан изотузилишли ён занжирга эга бўлган нафтен углеводородлари ҳисобланади.
Паст ҳароратли депарафинизация жараёнининг моҳияти қаттиқ углеводородларни суюқ фазадан ажратишдан иборат, шу сабабли уларнинг кристалл тузилиши, яни кристалларнинг шакли ва катталиги муҳим рол ўйнайди (кристалларнинг шакли ва катталиги маьлум даражада фазалар ажралиш тезлиги ва аниқлигини белгилайди)
Паст ҳароратли депарафинизацияга дистиллятли фракциялар ва деасфальтизатларни селектив тозалаш рафинатини дучор қиладилар. Дистиллятли фракцияларнинг селектив тозалаш рафинати нормал ёки кам тармоқланган углерод атомлар занжирини сақлаган қаттиқ юқори молекуляр алканларни сақлайди, бу углеводородлар совутилганда тўғри шаклдаги йирик кристаллар ҳолида ажралиб тушади. Дистиллятли мойли фракцияларни депарафинлаш қурилмаларида ажратиб олинадиган қаттиқ маҳсулот деб аталади.
Деасфальтизатни селектив тозалаш рафинати асосан нормал ёки кам тармоқланган узун алканли радикалларга эга бўлган қаттиқ юқори молекуляр циклоалканлар ва аренларни сақлайди. Бу бирикмалар майин игнасимон кристаллар ҳолида чўкади. Деасфальтизатлардан ажратиб олинадиган қаттиқ маҳсулот петролатум дейилади.
Қаттиқ углеводородларни муваффақиятли ажратиб олиш учун йирик ва иложи борича тўғри шаклдаги кристалларни олиш зарур бўлганлиги сабабли депарафинизациялашдаги асосий масалалардан бири бўлиб кристалларнинг ўсиши учун қулай шароит яратиш ҳисобланади, буларга қуйидагилар киради: эритмада қаттиқ углеводородлар концентрация-сининг юқорилиги; эритманинг совуш тезлиги пастлиги, чунки совуш тезлиги юқори бўлганда кам сонли йирик кристалларнинг ўрнига кўп сонли майда кристаллар ҳосил бўлади; эритманинг қовушқоқлиги қаттиқ бўлмаслиги керак, ваҳоланки катта қовушқоқлик кристалларнинг ўсишига халақит беради.
Мойда диспергирланган қаттиқ углеводородларнинг заррачалари эритмада кристалланиш марказлари бўлиши ва майда кристалларнинг ҳосил бўлишига кўмаклашиш мумкин. Кристалланиш марказларини йўқотиш учун хом ашёни қаттиқ углеводородларнинг суюқланиш ҳароратидан 15-20 0C га юқори бўлган ҳароратгача қиздирадилар.
Ундан сўнг қаттиқ углеводородларнинг кристалланиши бошланади: ўта тўйинган эритмадан кристалларнинг муртаклари пайдо бўлади. Кристалланиш жараёнида йирик кристалларни ҳосил қилиш учун совутишнинг бошланғич босқичидаги ҳосил бўлаётган муртаклар сони кўп бўлмаслиги керак, чунки кристалланиш шу марказларда содир бўлади. Нефт мойларини ишлаб чиқаришда депарафинизациялаш жараёни энг мураккаб, кўп меҳнат талаб қиладиган ва қимматга тушадиган жараёндир. Унинг самарадорлиги ва тежамлилиги қаттиқ фазани суюқ фазадан ажратиш тўлиқлиги ва тезлигига боғлиқ бўлади.


Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling