В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Хомашё эритмасини совутиш тезлиги


Download 6.02 Mb.
bet112/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Хомашё эритмасини совутиш тезлиги. Совутиш юқори тезликда олиб борилса фильтрланиш тезлигини ҳамда депарафинизацияланган мойнинг чиқишини пасайтирувчи мойда кристаллар ҳосил бўлади; бундан ташқари гач ёки петролатумда мойнинг миқдори ошади. Одатда фракциянинг қайнаб чиқиш ҳарорати қанча юқори бўлса, хомашё эритмасининг совутиш тезлиги шунча паст бўлади.
Депарафинизациялаш маҳсулотлари. Депарафинизациялаш қотиш ҳарорати 40-60 0C га пасаяди, коксланиш ва қовушқоқлик ошади, чунки чиқариб юборилаётган қаттиқ углеводородлар жудаям паст қовушқоқликга ошади, чунки чиқариб юборилаётган қаттиқ углеводородлар жудаям паст қовушқоқликка ва коксланишга эгадирлар. Депарафинизациялаш маҳсулотларининг тавсифи 13.3-жадвалда келтирилган.
13.3-жадвал.
Мойларни депарафинизациялаш маҳсулотларининг баьзи бир физик-кимёвий хоссалари.

Кўрсатгич

Селектив тозалаш рафинатини депарафинлаш

Дистиллятли фраксиялар

Деасфальтизатни

Депарафинизацияланган дистиллятли мой

Гач

Депарафинизацияланган қолдиқ мой

Петролатум

Зичлиги ρ20 4

0,885-0,887

0,840-0,860

0,890-0,900

0,860-,865

Қовушқоқлиги
1000C cCт

6,7-7,8

7,2-8,0

18-23

20-25

Ҳарорати 0C:

алангала

190-200

200-210

220-240

235-240

қотиши

20 дан 15 гача

48-52

20 дан 15 гача

55-61

Коксланиши, %

0,08-0,10

0,09-0,11

0,30-0,65

0,32-0,67

Отингугурт
миқдори,%

1,0-1,2

1,1-1,3

1,0-1,3

1,1-1,4

13.2.3.2. Эритувчилар ёрдамида паст ҳароратли депарафинизациялаш қурилмаларининг технологик схемалари
Мойли хомашёни депарафинизациялаш қурилмаларининг технологик схемаларини эритувчига қараб бўладилар:

  1. Кетон-толуол

  2. Пропан

  3. Дихлоретан-метиленхлорид

Технологик схемаларни ана шу кетма- кетликда кўриб чиқамиз.

13.2.3.2.1. Селектив тозалаш рафинатининг кетонолуолли эритмада депарафинизациялашнинг технологик схемаси


Депарафинизациялаш қурилмаси 2 бўлимдан иборат:


1) кристаллаш ва фильтрлаш;
2) эритувчини депарафинизацияланган мой ва гач (петролатум) эритмаларидан регенерациялаш 13.9-расмда кетонтолуолли эритмада депарафинизациялаш қурилмасининг технологик схемаси келтирилган.
Кристаллаш ва фильтрлаш бўлими (13.9, а расм). Хомашёни иссиқлик алмаштиргич 2 да иситадилар ва агар бу зарур бўлса, сўнгра совутгич 3 да совутадилар ва регенератив кристаллизатор 4 га етказиб берадилар, у ерда депарафинизацияланган мой билан қўшимча равишда совутадилар. Сўнгра хомашёни намлик (ўзида эритилган сувни сақлаган) ва қуруқ эритувчи ҳамда циркуляцияланаётган фильтрат билан аралаштирадилар ва аммиакли кристаллизатор 5 га юборадилар, бу кристаллизаторда совутувчи муҳит бўлиб аммиак ҳисобланади.
Кристаллизатор 5 дан чиқаётган хомашёни совутилган намли ва қуруқ эритувчининг яна бир улуши билан аралаштирадилар. Қаттиқ углеводородларнинг кристаллари эритмадан тушиб қолади бунда ҳосил бўладиган қаттиқ углеводородларнинг мойдан суспензиясини фильтрлашга юборадилар. Суспензия биринчи босқич фильтрлашга идиши 6 га келиб тушади, у ердан эса биринчи босқич барабанли фильтри 7 га оқиб ўтади. Қаттиқ углеводородлар фильтр барабанига қатлам ҳолида чўкади, фильтрат эса барабан ичига сузиб ўтиб депарафинизацияланган мой идиши 17 да йиғилади. Идиш 17 дан депарафинат иссиқлик алмаштиргич 15, кристаллизаторлар 4 ва 12, иссиқлик алмаштиргичлар 10, 11 орқали эритувчини регенерациялаш бўлимига етказадилар. Гач ёки петролатум қатламини қуруқ эритувчи улуши билан мойдан тозалаш учун фильтр 7 нинг барабанида ювадилар, фильтратни эса депарафинизацияланган мойнинг идиши 20 да йиғадилар.
Гач ёки петролатумни фильтр барабанидан пичоқ билан кесиб оладилар ва шнек ёрдамида идиш 18 га ўтказадилар, ўша ернинг ўзига қуруқ эритувчининг улушини ҳам етказадилар. Идиш 18 дан гач ёки петролатум эритмасини иккинчи босқич фильтри идиши 8 га, сўнгра эса иккинчи босқич фитри 9 га юборадилар. Қаттиқ углеводородлар қатлам ҳолида фильтр 9 барабанида қолади, фильтратни эса нокондицион депарафинатни қуруқ идиш 20 га йиғадилар. Қатламни қуруқ эритувчи билан ювадилар, нокондицион депарафинатни эса кристаллизатор 5 дан олдин тоза хомашёга қўшадилар.
Гач ёки петролатумни шнек ёрдамида чиқариб эритувчи билан аралаштирадилар ва идиш 23 да йиғадилар, у ердан эритмани кристаллизатор 14 орқали эритувчини регенерациялаш бўлимига юборадилар.
Эритувчини регенерациялаш бўлими (13,9, б расм) депарафини-зацияланган мойдан эритувчини чиқариб юборишни тўрт босқичда амалга оширадилар. Аввал депарафинизацияланган мой эритмасини иссиқлик алмаштиргичлар 18-20 да ва буғли иситгич 22 да қиздирадилар, сўнгра эса бирин-кетин устун 24, 4, 7, 28 лардан ўтказадилар. эритувчини ҳайдаш шароитини яхшилаш учун устун 28 нинг пастига сув буғини етказиб берадилар.
Депарафинизацияланган мойни устун 28 нинг пастидан чиқариб, иссиқлик алмаштиргич 19 ва совутгич 1 орқали қурилмадан чиқариб юборадилар. Қуруқ эритувчи буғларини устун 4, 24 ва 7 ларнинг юқори-сидан чиқариб тегишли конденсатор –совутгичларда конденсация-лайдилар ва совутадилар сўнгра эса қуруқ эритувчи идиши 3 га етказиб берадилар, бу идишдан насос 2 ёрдамида қуруқ эритувчини кристаллаш бўлимига қайтариб юборадилар.


Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling