В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13.2.3.2.4. Дихлорэтан-метиленхлорид эритмасида депарафинизациялаш
- 13.2.3.2.5. Гач ва петролатумни мойсизлаштиришнинг технологик схемалари
13.2.3.2.4. Дихлорэтан-метиленхлорид эритмасида депарафинизациялаш Di-Ме (эритувчиларнинг биринчи ҳарфлари бўйича) деб номланган бу жараён чет эл заводларида ҳам дистиллятли, ҳам қолдиқли паст ҳароратда қотадиган мойларни ишлаб чиқариш учун қўлланилади. эритувчи бўлиб дихлорэтан (50-70 % ) - қаттиқ углеводородларнинг чўктирувчиси ва метиленхлорид (50-30 %)-мой эритувчисидан иборат аралашма хизмат қилади. Бундай эритувчини қўллаганда рафинатларнинг депарафинизация-ланишини охирга совутиш ва фильтрлаш ҳароратларда, яьни депарафинизацияланган мойнинг қотиши ҳарорати яқин бўлган ҳароратда (ДҲЭ 0 дан -1 0C гача) ўтказиш мумкин, бу эса совуқни тежашга олиб келади. Хомашёни эритувчи билан суюлтиришнинг умумий карралиги (1:3)-(1:5) (ҳажм). Депарафинизациялашда қотиш ҳарорати 20 0C бўлган мойни ва мойнинг миқдори 2-6 % (масс) бўлган парафинни олиш мумкин. Жараённинг афзалликларидан бири қаттиқ углеводородлар суспензиясининг фильтрланиш тезлиги юқорилигидадир-200 кг (м2/соат) гача хомашё бўйича фильтрнинг тўла юзасига. эритувчилар портловчи аралашмаларни ҳосил қилмайдилар ва ёнмайдиган моддалар бўлиб ҳисобланади, шунинг учун қурилмаларда инерт газ системаси йўқ. Бу жараённинг камчилиги бўлиб эритувчиларнинг 130-140 0C да коррозион агрессив парчаланиш маҳсулотларини ҳосил қилиш билан содир бўладиган термик барқарорлиги ҳисобланади. Дихлорэтан-метиленхлорид эритмасидаги депарафинизациялаш худди кетонотолуолли эритмада депарафинизациялашни ўтказадиган қурилмасига ўхшаган қурилмада ўтказилади. Di-Ме жараёни ўтказиш шароитлари турли мойлар учун қуйидагича:
13.2.3.2.5. Гач ва петролатумни мойсизлаштиришнинг технологик схемалари Гач ва петролатумни мойcизлантириш терлаш усули билан ва эритувчиларни қўллаш билан амалга оширилади. Терлаш усули билан мойсизлантириш - бу қаттиқ углеводородларни ажратиб чиқариш жараёни бўлиб қуйидагича амалга оширилади: гач ёки петролатум сув билан аралаштирилади, сўнгра бу аралашма 40 0C гача иситилиб мой ва паст ҳароратда суюқланадиган парафинни камерадан чиқариб юборадилар , унда қолган юқори ҳароратда суюқланадиган қаттиқ углеводородларни тўплайдилар сўнгра резервуарга юборадилар.100 % гачдан тахминан 50 % парафин оладилар. Ҳозирги вақтда бу усул саноатда деярли қўлланилмайди. Технологик тартиб қуйидагига келтирилган:
Гач (I) ва петролатум (II) ни мойсизлантиришнинг моддий баланси қуйида келтирилган [% (масс)]:
|
ma'muriyatiga murojaat qiling