В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
Хомашё ва эритувчи нисбати. Депарафинизацияланадиган хомашё қовушқоқлигини пасайтириш ва базали мойдан яхши ажраладиган қаттиқ углеводородларнинг йирик кристалларининг ҳосил бўлиши шароитини яратиш учун хомашёни маьлум миқдордаги эритувчида суюлтириб эришадилар.
Хомашё ва эритувчи нисбати хомашёнинг фракцион ва кимёвий таркибига, унинг қовушқоқлигига ва эритувчи табиатига боғлиқ бўлади. Хомашёни эритувчи билан суюлтириш даражаси қаттиқ углеводородларнинг кристалланишига сезиларли даражада таьсир кўрсатади, криталларнинг ўлчамлари ва агрегатланиши депарафинизация-ланган мойнинг чиқишига, паст ва юқори ҳароратда суюқланадиган компонентларнинг ажралиш аниқлигига, ДҲЭ га, совутишнинг охирги ҳароратига совутиш ва фильтрланиш тезлигига ҳам таьсир кўрсатади. Эритувчининг хомашёга карралиги кичик бўлганда хомашёнинг қовушқоқлиги етарли даражада пасаймайди, бу эса қўшимча кристалланиш марказларининг ва майда қийин фильтрланадиган кристалларнинг ҳосил бўлишига олиб келади. Хомашёни эритувчи билан жуда ҳам кўп суюлтириш эритмадаги қаттиқ углеводородлар концентрациясини пасайтиради, бунда янги муртаклар ҳосил бўлади бунинг натижасида кристалларнинг якунланиш ўлчамлари ва фильтрланиш тезлиги камаяди. Фракциянинг қайнаб чиқиш ҳарорат чегаралари қанча юқори бўлса шунча унинг қовушқоқлиги юқоридир, демак бошқа тенг шароитларда хомашёни эритувчи билан суюлтиришнинг карралиги катта бўлиши талаб қилинади. Дистиллятлини депарафинлашда у (2-3):1 дан деасфальтизат рафинати (3-4,5):1 гача ошади. Чуқур депарафинизациялашда депарафинизацияланган мойнинг чиқишини ошириш учун ва фильтрланишни яхшилаш учун хомашёни эритувчи билан суюлтириш карралигини оширадилар. Аммо эритувчи сарфини ҳаддан зиёд ошириш депарафинизацияланган мой қотиш ҳароратининг кўтарилишига ба эксплутацион сарфларнинг ошишига олиб келади. Суюлтириш карралиги оширилганда мой миқдори нафақат бутун эритмада балки қаттиқ фаза билан ушланиб турган эритманинг ўша қисмида ҳам камаяди; депарафинизацияланган мойнинг чиқиши ва унинг юқори ҳароратда суюқланадиган компонентлардан ажратиш аниқлиги ошади, эритувчининг хомашёга нисбатан оптимал карралигини танлаш эритма совутишнинг охирги ҳароратига боғлиқ бўлади, шунча хомашёни эритувчи билан суюлтириш дарапсаси юқори бўлади. Фильтрлаш жараёни амалга ошириладиган хомашё эритмасини совутишнинг охирги ҳарорати депарафинизацияланган мойнинг талаб қилинадиган қотиш ҳароратига ва эритувчи табиатига боғлиқ бўлади. Қўлланиладиган эритувчиларнинг кўпчилиги учун бу ҳарорат олинадиган мойнинг қотиш ҳароратидан паст бўлади ва бу фарқ қанча кам бўлса (ДҲЭ дан кам) шунча жараён самарадорлироқ бўлади. Қуйида турли эритувчиларни қўллангандаги ДҲЭ нинг маьлумотлари келтирилган (фильтрлаш ҳарорати-20 0C, эритувчининг хомашёга карралиги 3,5:1)
Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling