В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2. Нефтнинг кимёвий таркиби
Жадвал 2.1
Нефт конларидан олинадиган нефтли газнинг таркиби
С6Н14 юқорилар дегани, С7 Н16 дан бошланадиган, ер ости қазилмалардаги нефтли газда эрийдиган суюқ углеводородлар тушунилади. Ер ости қазилмаларидаги (нефт конларидаги) нефтли газ (йўлдош газлар) таркибидаги метан ва этаннинг миқдори кенг оралиқларда боради ва 90 % (ҳ) ни, пропан ва бутан эса 20 % (ҳ) ни ташкил қилади. ҳ→(октанли бензиннинг умумий миқдорига нисбатан). Бу нефт конларига боғлиқ бўлади. С3 ва ундан юқори алканларни ўз таркибида сақловчи газ саноатда кўп миқдорларда сиқилувчи (куйдирилган) газларни олишда, шунинг нефт ва кимёвий синтез учун индивидуал углеводородлар олишда қўлланилади. Метан ва этандан ташкил топган газ асосан маиший хизматда ва саноатда ёқилғи сифатида фойдаланилади. Газли конденсат деганда газли қатламда сақланувчи суюқ қисми тушунилади. Бу суюқлик таркибига олтингугурт ва азотдан ташкил топган бирикмалар кириши мумкин. Аниқроқ қилиб айтганда бу тиниқ нефт маҳсулотлари умумий массасининг 90-98 % ни ташкил қилувчи енгил тиниқ нефтдир. Газли конденсат нефтга нисбатан жуда фойдали маҳсулот бўлиб ҳисобланади. У асосан газ қатламидаги энергия ҳисобига пайдо бўлган совуқлик ёки махсус қурилмаларидаги суюқликдан фойдаланган ҳолда паст ҳароратли конденсация (сепарация) натижасида олинади. Жадвал-2.2. Турли конлардаги газаконденсатнинг тавсифи
Ҳар бир кондаги конденсат ўзининг гуруҳий кимёвий таркиби ва гетеробирикмалар миқдори билан кескин фарқ қилади. Уларнинг таркибида парафинли углеводородларнинг миқдори ёки нафтенли углеводородларнинг миқдори ошади. Баъзи бир конларнинг газли конденсатида ароматик углеводородларнинг миқдори кескин даражада ошади, умумий массанинг 12 % дан 15 % гача бўлган миқдорни ташкил қилади. Шунингдек конденсат таркибида олтингугурт бирикмалари ҳам бор. Бу конденсатни қайта ўзлаштириш схемасини ҳамда қайта ўзлаштириш натижасида олинадиган маҳсулотларнинг миқдори ва сифатини аниқлаб беради. Газли конденсат ўзининг фракцияли таркиби билан кескин фарқ қилади. Бу конденсатдаги газнинг ва суюқликнинг бўлиниш жараёнидаги сепарация ҳароратига боғлиқ бўлади. Газли конденсатнинг маҳсулот хусусияти унинг физикавий- кимёвий хусусияти билан аниқланади. Газли конденсатнинг таркибидаги углеводородларнинг деярли ҳаммасининг молекуласидаги углерод атомларининг сони 20-гача бўлади. 2.2. Нефтнинг кимёвий таркиби Углерод ва водород нефт таркибидаги ҳамма компонентларнинг асосий элементи ҳисобланади. Нефтда углерод ва водороднинг миқдори қисқа чегарада боради ва водород учун ўртача 11,5 – 14 % ни ҳамда углерод учун 83,5-87 % ташкил қилади. (2.3. жадвал) Нефт ўз таркибида юқори миқдорда водородни сақлаши хусусияти билан қолган ёнувчан қазилувчан моддалар орасида углеводородли газлардан ташқари яхши ўрини тутади. Углерод ва водород билан бир қаторда нефт таркибида олтингугурт, кислород ва азот ҳам мавжуд. Нефтда азот миқдори кам бўлиб у (0,001- 0,35 %) ни ташкил қилади, кислород миқдори 0,05-1,0 % оралиғида боради. Аммо юқори смолали нефтда унинг миқдори юқори бўлиши ҳам мумкин. Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling