В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
Кислород сақловчи бирикмалар. Нефт таркибида бўлган кислороднинг асосий қисми смолали моддалар таркибига киради ва фақатгина атиги 10 % ни гина карбонли кислоталар ва фенолларга-нордон органик бирикмалар қисмига тўғри келади. Нефтнинг эркин (нейтрал) кислород сақловчи бирикмалар жуда кам.
Карбоксил гуруҳига мансуб-нефт таркибида карбоксил гуруҳига мансуб бирикмалар– нефт кислоталари билан тавсияланадиган бирикмалар нордон бирикмалар ичида юқори миқдорда бўлади. Фенолланинг миқдори нефтда оз миқдорда (0,1 % гача) бўлади. Тиниқ нефт фракцияларидан олинган нефт кислоталарининг тузилишлари устида олиб бориладиган тадқиқотлар корбоксил гуруҳи циклопентан ва циклогексан углеводородларнинг қолдиқлари билан тез–тез ва алканли радикаллар билан жуда кам равишда боғланишни кўрсатди. Циклоалканли, аренали ва гибридли радикаллардан ташкил топган кўп циклик кислоталар юқори ҳарорат остида қайнайдиган фракциялар таркибида бўлади. CnH2n-1 COOH ёки CnH2n-2O2 ( бу ерда n=5 ёки n=6) умумий формула билан ифодаланадиган бир циклик (моноцикл) нафтен ҳосилалари–карбон кислоталари нафтен кислоталари деб номланди. Бу кислоталар синфи вакилларининг 10 тасидан ортиғи нефтдан ажратиб олинган ва мукаммал ўрганилган. Бу кислоталарда карбоксил гуруҳи айнан циклоалкан радикаллари билан боғланган бўлиши мумкин ёки улар ён томон занжирлари таркибига кириши мумкин. Нафтен кислоталари ҳиди бўйича ёғли карбон кислоталарини эслатадиган суюқликларни ёки кристалл моддаларни билдиради. Уларнинг зичлиги 12 см3 га яқин бўлади. Ҳимоявий хусусияти бўйича нафтен кислоталари ёғли карбон кислоталарига мос келади. Масалан, улар ишқорлар билан туз ҳосил қилади, уларнинг кўпи очиқ рангли бўлади. (Ёғли, нафтенли ва олий) нефт кислоталари фақат ўювчи ишқорлар (гидроксидлар) билан эмас, балки металл оксидлари билан ҳам туз ҳосил қилади. Улар сув иштирокида ва юқори ҳарорат шароитида кўп металлар билан реакцияга киришиб туз ҳосил қилади. Бу оқибатда қурилма–ускуна металлининг коррозиясини келтириб чиқаради. Қўрғошин, руҳ, мисни енгил тарзда, алюминийни эса кам тарзда бузади. Шу сабабли ҳамма нефт кислоталари зарарли аралашмалар ҳисобланади ва нефт маҳсулотларини тозалаш жараёнида улар таркибидан четлатилади. Нафтенли ва олий кислоталар нефт таркибида деярли оз миқдорларда бўлади (0,01–0,05 %) Азорбайжон нефтининг баъзи турлари ва Ғарбий Украинадаги (Бориславск) нефти кислоталарга жуда бой бўлади (1,0–1,9 %). Кислоталар фракциялар бўйича бир хил равишда тақсимланмайди–бензин фракцияларида улар йўқ. Керосин фракцияларида эса улар иштирок этади, лекин мойли дистиллятларга нисбатан оз миқдорларда бўлади. Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling