В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2. Молекуляр оғирлик
- 3.3. Тўйинган буғлар босими
- 3.4. Критик параметрлар
Нисбий зичлик–бу нефт маҳсулоти массасининг тоза сув массаси (нефт маҳсулотининг ҳажмига тенг равишда олинган тоза сув массаси) нисбатига тенг бўлган ўлчамсиз катталик ҳисобланади.
Таъкидлаш керакки агар нефт маҳсулоти массаси ва тоза сув массаси 50 0F (15,5 0C) остида ўлчанса, нисбий зичлик Р дунё бўйича нисбий зичлик катталиги APJ градусларда ўлчанади. оAPJ бўйича енгил нефт 40 атрофида зичликка эга бўлади. Оғир нефтнинг зичлиги 30 дан паст бўлади. Россияда нефт ва нефт маҳсулотлари массаси 20 0С остида, тоза сув массаси эса 4 0С остида аниқланади. Нисбий зичлик дан га ўтиш формуласи амалда мавжуд. Қуйида шу формила келтирилган ( ва қийматлари бўйича бир-биридан кўп фарқ қилмайдилар) Нефтнинг нисбий намлиги ўртача олганда 0,82 дан 0,90 гача бўлади. Аммо бундан ҳам жуда енгил бўлган нефт (0,720) ва жуда оғир бўлган нефт. Нефт ва нефт маҳсулотларининг зичлиги–бу нефт ёки нефт маҳсулотига кирадиган ҳамма таркибий қисмларнинг ўртача зичлигидир. Нефт маҳсулотининг қайнаш ҳарорат оралиқлари ошган тақдирда уларнинг зичлиги ошади. Нефт фракцияларининг нисбий зичлиги қуйидагича, бензинли фракцияларда 0,730–0,770, керосинли фракцияларда 0,790–0,820, дизелли фракцияларда 0,830–0,870, мазут фракцияларида 0,920–0.970, сурков мой фракцияларида 0,880–0,930 ни ташкил қилади. Қайнаш ҳарорат оралиқлари бир хил бўлган тақдирда таркибида аренларни кўп миқдорда сақлайдиган нефт маҳсулотлари катта зичликка эга бўлади. Суюқ нефт маҳсулотларининг зичлиги ҳароратга боғлиқ бўлади ва иситилган вақтда пасаяди. 20 0С остида нефт маҳсулотининг зичлигини била туриб t ҳарорат шароитида зичликни аниқлаш мумкин. Бу ерда - ҳажмий кегайиш коэффициенти Нефтнинг газлар учун нисбий зичлиги–бу бир хил ҳарорат ва босим шароитида бир хил ҳажмни газ массасининг ҳаво массасига нисбатидир. 3.2. Молекуляр оғирлик Нефт ва нефт маҳсулотларининг молекуляр оғирлиги (М) ўртача қийматга эга бўлиб у аралашма компонентларининг таркибига ва миқдорий тақсимотига боғлиқ бўлади. Нефт суюқ углеводородларининг биринчи вакили–пентан 72 молекуляр оғирликка эга бўлса, нефтнинг смолали моддаларида у 1500–2000 га етиб олиши мумкин. Нефтнинг ўртача молекуляр оғирлиги асосан 250–300 оралиқларида бўлади. Нефт фракциялари қайнаш оралиқлиқларининг оша бориши сари уларни нг молекуляр оғирлиги (Мўр) 90 дан (50–100 0С) фракциялар учун 480 гача (550–600 0С фракциялар учун ) секин тарзда олиб бораверади. Молекуляр оғирликни ҳисоблашда соддалаштириш мақсадида Войнов формуласидан фойдаланилади. Бу ерда –стандартли ҳайдаш маълумотлари бўйича аниқланадиган ўртача қайнаш ҳарорати. t дан ташқари зичликнинг қийматини ва n синиш кўрсаткичининг қийматини билган ҳолда Мўр ни қуйидаги формула ёрдамида жуда аниқ тарзда ҳисоблаб олиш мумкин. Мўр=1,9778+0,00192 tўр +lg(n р ) 3.3. Тўйинган буғлар босими Нефт ва нефт маҳсулотлари тўйинган буғларнинг аниқ бир босими ёки бирлиги билан тавсияланади. Бензин учун тўйинган буғлар босими ёқилғининг буғланишини, унинг дастлабки хусусиятларини, двигателнинг таъминот тизимида буғли тўсиқлар ҳосил бўлиш мойиллигини тавсияловчи миқдорий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Ёқилғининг тўйинган буғ босими деб ундан буғ фазасининг суюқ фаза билан динамик тенглик ҳолатида бўлган, стандарт ҳарорат ва буғ ҳамда суюқ фазаларнинг маълум бир миқдори шароитида ўлчанган босимга айтилади. Ҳарорат олиши билан тўйинган буғлар босими ўша заҳоти ошади. Енгил нефт маҳсулотлари бир ва ўша ҳарорат шароитида тўйинган буғларнинг катта босимига (ТББ) эга бўлади. Нефтни қайта ишлашда ТББ тўйинган буғ босимини, Рейд бомбаси ёрдамида аниқлаш усули энг кўп тарқалган усул бўлиб ҳисобланади. Рейд бомбаси –1:4 ҳажм нисбатида бўлган ва ўзаро боғланган иккита ёқилғи ва ҳаво камераларидан иборат. Босим 388 0С ҳарорат остида ҳаво камерасининг баланд қисмида ўрнатилган манометр ёрдамида қайд қилинган. Ёқилғининг тўйинган буғ босими (ТББ) қуйида келтирилган формула ёрдамида аниқланади. бу ерда Ртб –t- ҳарорат остида ТББ, Рм –рухсат берилган босимдан ортиқча бўлган босим (манометир кўрсатиши) Ратм – атмосфера босими, t0 – теварак атрофдаги ҳаво ҳарорати,0С 3.4. Критик параметрлар Нефтнинг физикавий хусусиятлари кўриб ўтилган вақтда критик ҳолат шароитидаги ҳарорат, босим ва ҳажмни кўриб ўтиш жуда қизиқарли бўлади. Хусусан ҳозирги замонда юқори босим остидаги юқори ҳарорат жараёнларининг хусусиятларини кўриб ўтиш учун бу хосдир. Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling