В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet21/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Моддаларнинг критик ҳолати деб шундай ҳолат тушиниладики бунда унинг суюқ ва буғ фазалари улар орасидаги фарқ йўқолади,яъни бир хил асосий хусусиятга эга бўладилар. Ҳар бир модда учун шундай ҳарорат мавжудки ҳар қанча босим ортирилмасин ҳарорат ошиши билан ҳам барибир суюқликка ўтказиб бўлмайди. Бу ҳарорат критик Ткр ҳарорат деб аталади. Критик ҳароратга босими Ркр критик босим деб аталади. Критик ҳарорат ва босим остидаги буғлар ҳажми критик ҳажим деб аталади. Критик ҳолатдан юқори ҳолатда бўлган моддалар деб критик нуқтадан юқори бўлган ҳарорат ва босим остидаги моддаларга айтилади. Критик нуқта Ткр ҳарорат ва Ркр босим билан аниқланади, Ткр ҳарорат ва Ркр босим остида суюқлик ва газ орасидаги фарқ (чегара) йўқолади.
Ташқи кўринишига кўра критик ҳолатдан юқори ҳолатда бўлган моддалар суюқликни билдиришига қарамай ҳозирги вақтда унга критик ҳолатдан юқори ҳолатда бўлган флюид деб номланадиган махсус термин қўлланилади.
Ҳозирги замон адабиётида критик ҳолатдан юқори ҳолатда бўлган флоид–қисқартирилган кўринишда ЮКФ деб қабул қилинган.
Моддаларнинг катта миқдори критик ҳолатдан юқори бўлган ҳолатда имконига эга бўлади, аниқроқ қилиб айтганда критик ҳолатдан юқори бўлган ҳолатга ўтиш моддаларнинг ҳарорат остида парчаланиш билан чекланган. Критик ҳолатдан юқори бўлган ҳолатнинг муҳим хусусиятларидан бири бу моддаларнинг эриш хусусиятига эга бўлишидир. Флюиднинг ҳарорати ёки босимни ўзгартириб унинг хусусиятларини кенг оралиқларда ўзгартириш мумкин. Шунга нисбатан хусусиятлари бўйича суюқликка яқинроқ бўлган флоидни олиш мумкин.
Доимий ҳарорат шароитида зичликнинг ортиши билан флюиднинг эрувчанлик хусусияти ошади. Босимнинг ортиши билан зичликнинг ошиши туфайли босимни доимий ҳарорат шароитида ўзгартириши орқали флюиднинг эрувчанлик хусусиятига таъсир ўтказиши мумкин. Флюид хусусиятларининг ҳароратдан боғлиқлиги анча жуда мураккаб бўлади.
Доимий зичлик остида флоиднинг эрувчанлик хусусияти ҳам ошади, аммо критик нуқтага яқинроқда ҳароратнинг оз миқдорда ошиши ўша заҳоти зичликнинг ва шунга нисбатан эрувчанлик хусусиятининг пасайишига ҳам олиб келади.
Критик ҳолатдан юқори ҳолатда бўлган флюид чекланмаган тақдирда бир–бири билан аралашади. Шунинг учун аралашманинг критик нуқтасига етган тақдирда жараён доимо бир фазали бўлади.
3.5. Қовушқоқлик

Нефт ва нефт маҳсулотларининг қовушқоқлик ёки ички ишқаланиш каби хусусияти уларнинг кимёвий ва фракцияли таркибидан боғлиқ бўлади. Нефт ва нефт маҳсулотларининг қовушқоқлиги 3га бўлинади: Динамик қовушқоқлик ( ), кинематик қовушқоқлик – ( ) ва шартли (0 ВИЁ) қовушқоқлик.


Динамик қовушқоқлик деб амал қилувчи суюқликларнинг сакраб ўтиб ёндашиш орқали пайдо бўладиган зўриқишларга қаршилик кўрсата олиш хусусиятига айтилади.
Динамик қовушқоқлик суюқликнинг физикавий хусусиятларидан боғлиқ бўлади ва СИ тизимида Н.с/м2 ларда ўлчанади. Бу бир–биридан 1м оралиқда бўлиб 1м/с тезлик билан 1Н ташқи куч таъсири остида ўрнашадиган, юзалари 1м2 бўлган иккита қатламнинг нисбий жойлашуви вақтида суюқликнинг қаршилик кўрсатишидир.
Нефтни қайта ишлаш саноатида тез–тез кинематик қовушқоқликдан фойдаланилади. Кинематик қовушқоқлик нефт маҳсулоти динамик қовушқоқликнинг нисбатига тенг бўлади. Кинематик қовушқоқликнинг ўлчов бирлиги сифатида Стокс (Ст) қабул қилинган: СИ системада Ст=1*10-4 м2/с бўлади.
Ҳар–хил нефт конларининг кинематик қовушқоқлиги 20 0С ҳарорат остида 2 дан 300 мм2/с гача бўлган кенг оралиқларда ўзгаради. Аммо нефтнинг V20 қовушқоқлиги ўртача олганда 40–60 мм2/с дан ошмайди.
Кинематик қовушқоқлик нефтдан олинадиган сурков мойларнинг асосий физикавий–механикавий тавсияси бўлиб ҳисобланади.
Ички ҳарорат остида мойлаш жараёнида гидрадинамик тартибни амалга оширишда сурков мойларнинг ўзига хос хусусияти айнан қовушқоқликдан боғлиқ бўлади, яъни қуруқ ишқаланишни суюқлик билан алмаштирган ҳолда материалнинг емирилишини олдини олиш имконини беради.
Шунинг учун машина ва механизимларнинг маълум бир турлари учун мўлжалланган сурков мойлар учун 50 ёки 1000с ҳарорат остида қовушқоқлик (V50 ёки V100) миқдорий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади.
Шартли қовушқоқлик деб тадқиқот олиб бориш учун олинадиган вискозиметрдаги 200 мл ҳажмдаги нефт маҳсулотини маълум бир ҳарорат остида ўтадиган буғланиш вақтининг 200с ҳарорат остида буғланадиган 200 мл дистилланган сувнинг буғланиш вақтига нисбатига айтилади.
Шартли қовушқоқлик нисбий ва ўлчамсиз катталик ҳисобланади. У (0 ШЁ) шартли градусларда ифодаланади.
Кинематик қовушқоқликни шарли қовушқоқликка ўтказишда ва тескари ҳолда ўтказиш учун ҳисоблаш учун формулалар ва қайнаш ҳароратининг оша бориши сари уларнинг қовушқоқлиги кескин ортади.
Масалан бензиннинг қовушқоқлиги 20 0С остида 0,6 мм2/с атрофида бўлса, оғир қодиқ мойларнинг қовушқоқлиги –V20 300–400 мм2/с га тенг бўлади. Нефтнинг махсус компанентлари орасида смолали (суртма) моддалар энг кўп қовушқоқликка эга бўлади; Углеводородлар орасида нормаль, эркин тузилишли алканлар энг кам қовушқоқликка эга бўлсалар катта қовушқоқликка – аренлар эга бўлади.
Нефт маҳсулотларининг қовушқоқлиги ҳароратга боғлиқ бўлади. Паст ҳарорат остида, хусусан қотиш ҳароратига яқин бўлган ҳарорат шароитида кўп нефт маҳсулотларининг қовушқоқлиги ўша заҳоти ошади. Юқори ҳарорат остида нефт маҳсулотлари сиқилади. (3.1. расм)




Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling