В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet24/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Расм-.3.4. Турли хил зичликка эга бўлган нефтли фракциялар энтальпиясининг ҳароратга боғлиқлиги.
Қуйида ҳар–хил углеводородлар учун суюқлик қайнаганда ҳосил бўладиган буғлар яширин иссиқлигининг қийматлари келтирилган: (кДж/кг) ҳисобида.
Пропан.....................................410,2
Циклогексан............................365,8
Пентан.....................................353,2
Метилциклогексан.................317,2
Гексан......................................332,7
Бензол......................................397,6
Октан.......................................297,9
Толуол.....................................360,9
Ёниш натижасида ажралиб чиқадиган иссиқлик.
Ёнувчан моддаларнинг ёниш натижасида ажралиб чиқадиган иссиқлик (иссиқлик ажратиб чиқариш хусусияти) бу 1м3 газнинг ёки 1кг суюқ ёки қаттиқ ёқилғининг тўла ёниши натижасида ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдоридир.
Ёқилғининг ёниши натижасида ажралиб чиқадиган иссиқлик (ёниш иссиқлиги) 2 га бўлинади: Юқори ёниш иссиқлиги паст ёниш иссиқлигидан ёниш жараёнида ҳосил бўладиган сув буғларининг конденсацияланиши натижасида ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори билан фарқ қилади.
Кўпинча паст ёниш иссиқлик кўрсаткичи қўлланилади. Чунки ёқилғи ёнганда ҳосил бўладиган сув буғлари конденсацияланмасдан тутунли газлар билан биргаликда чиқиб кетадиган.
Қуйида баъзи газлар учун қийматлар (кДж/ м3) ҳисобида келтирилган.
Водород.........................11083 Этан..........................63924
Метан.............................35948 Пропан.....................91862
Ацетилен........................55893 Бутан.........................118955
Суюқ ёқилғининг ёниш иссиқлиги қийматлари қуйидагича: (кДж/кг) ҳисобида:
Нефт..............................54960 Дизель ёқиғи.............43480
Авиация........................44080 Мазут..........................41450
Автомобиль..................43690

3.10. Каллоидли – кимёвий хусусиятлар нефтли дисперсли тизимлар


Оғир нефт,нефт қолдиқлари ва битум, пек сингари нефт маҳсулотлари оддий ҳисобланган уй шароитидаги ҳарорат остида таркибли тизимлар бўлиб ҳисобланади. Ҳаддан ташқари енгил ҳисобланган нефт ва нефт маҳсулотлари ҳарорат пасайганда каллоидли – дисперсли ҳолатга ўтишади. Юқори ҳарорат шароитида суюқ нефт маҳсулотлари кетма – кет равишда бир қатор каллоидли – кимёвий ҳолатлар ва кимёвий реакциялардан ўтиб газ ва коксга айланадилар.


П.А.Ребиндер томонидан мураккаб каллоидли объектларнинг чизиқсиз ҳаракатига баҳо бериш учун ишлаб чиқилган кўрсатмаларга асосланиб З.И.Сюняев “ нефтли дисперсли тизимлар,” мураккаб таркибли бирликлар ва «экстремал ҳолат» каби тушунчаларни киритди. Улар нефтни қайта ишлаш жараёнларида таркибларнинг ҳолати тўғрисида маълумотга эга бўлиш учун имкон яратиб беради.
Нефтли дисперсли тизимлар деганда (НДТ) углеводород ва гетероатомли (хусусан юқори молекуляр) бирикмаларнинг асосан Вандер – Ваальс кучлари билан юзага келувчи физикавий молекулалараро ўзаро таъсирларга мойиллиги туфайли шаклланадиган тизимларга тушунилади.
Бунинг натижасида ҳар – хил нисбатларда бўлган паст муҳит билан ўраб олинган ассоциатлар, агрегатлар, комплекслар деб аталувчи таркибий бирликлар – дисперсли фаза қисмлари ташкил топади.
Фазаларнингбўлиниш чегарасида юзадаги компенсацияланмайдиган энергия ҳисобига адсорбцияли – сольватли қатламлар шаклланади.
Бу қатламлар фазалар ўртасидаги тарангликни пасайтиради ва дисперсли фаза қисмларнинг коагуляциясига қаршилик кўрсатади. Молекуляр таркибдан юқорида бўлган ядро ва адсорбцияли – сольватли қатлам биргаликда мураккаб таркибий бирликни (МТБ) ташкил қилади.3.4 расм). Ньютон суюқлигидан таркиблашган тизимларга ўтиш улар хусусиятларининг аддитивсиз ўзгаришга олиб келади. Тизимга самарали тартибда таъсир қилишнинг кучайишини синергизмни ва аксинча сусайишини (антаганизмни) шакллантиради.
Синергизм иккита ёки ундан ортиқ факторларнинг биргаликдаги ҳаракати уларнинг ҳар бирининг алоҳидаги таъсиридан ёки ўрта арифметик аддитив таъсир этишдан ўзиб кетишида намоён бўлади.
НДТ да синергизм ва антагонизмнинг намоён бўлишини оксидланишига қарши фойдаланиладиган қўшилмалар аралашмасининг сурков мойларга таъсир этиши мисолида келтириш мумкин. Синергизм ҳар бир алоҳида линган қўшилмалар йиғиндисининг таъсири билан таққослаганда қўшилмалар аралашмаси тўхтатувчи (тормозли) таъсир этишининг кучайишида намоён бўлади. Бу ҳолатни қўшилмаларнинг аралашиб ҳосил қилган оралиқдаги маҳсулотларининг ўзаро таъсир этиши билан тушунтириши мумкин.
НДТ нинг яни бир ўзаро хос хусусияти шуки бу биринчи навбатда мураккаб таркибли бирликлардаги ядро ва адсорбцияли – солватли қатламнинг ўлчамлари билан юзага келтирилган ташқи таъсирлардан НДТ тавсияларининг чизиқли тарзда эмас, балки юқори экстремал тарзда боғлиқлигидир.
Ўлчамлар шундай тарзда ўзгарадики, бунда ядронинг минимал радиуси солватли қатламнинг максимал йўғонлигига тенг бўлади ва аксинча. Бу омилларни ростлаб нефтни қайта ишлашнинг у ёки бу жараёнининг жадаллашувига эришиш мумкин.
НДТ да намоён бўладиган яна бир кўринишга, хусусан таркибланган ҳолатга эътибор бермоқчимиз. Уасосан оддий нефт ва нефт маҳсулотларида ҳарорат пасайиши кузатилганда намоён бўлади. Дастлаб суюқликда янги фазанинг куртаклари шаклланади ва у эркин дисперсли ҳолатга (золага) ўтади. Сўнгра ҳаракатланувчи фаза четланади ва дисперсли боғланган таркиблашган ҳолатга (гелга) ўтиш кузатилади. Бу ҳолатда тизим таркибли механикали мустахкамликни эгаллайди. Унефт маҳсулотларининг пластик ёки қовушқоқли пластик ҳолатга ўтиши кузатилганда аниқланади.
Эркин дисперсли тизимда асосий омил бўлиб агрегатив чидамлилик,яъни бир – бири билан уришишда ёки фазаларнинг бўлиниш чегарасида қисмларнинг ўзининг дастлабки ўлчамини сақлаш қобилияти.

4-БОБ. НЕФТНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИНИ ВА УНИ ҚАЙТА ИШЛАШ НАТИЖАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ ТАДҚИҚОТ ҚИЛИШ


Нефтнинг кимёвий таркиби устида олиб борилаётган тадқиқот ишларининг асосий таркиби шунга асосланганки бунда моддаларни бўлиниши учун қўлланадиган ҳар хил усулларни умумлаштириб дастлаб якуний нефтдан олинган ҳар хил реакцияларнинг таркибини доимий тартибда соддалаштиришга эришилади. Бунда нефтнинг алоҳида компонетларининг кимёвий таркиби ва молекуляр тузилиши ўзгармаслиги керак. Сўнгра олинган реакциялар кимё хромотография, спектр ва бошқа усуллар орқали таҳлили қилинади.
Бундай тадқиқотларнинг олиб борилиши натижасида ажратиб олинган реакциялар таркибида ҳар хил шахсий моддаларнинг миқдори ёки углеводородларнинг алоҳида гуруҳларининг ёки нефтнинг бошқа компонентларининг миқдори миқдори ёки гибридли молекулаларда таркибий элементларнинг нисбати аниқланади.
Нефтнинг реакцияси ва кимёвий таркиби хақида билишга эга бўлиш унинг қайта ишлаш схемасини тўгри танлаш учун жумладан ундан кандай ва канача микдорда товарли маҳсулотлар ишлаб чикарилишини аниқлаш учун муҳим хисобланади.

4.1. Нефт ва нефт маҳсулотларини ажратиш усуллари


Нефтни катта ва кичик бўлган бир туркумли гуруҳларга ва реакцияларга бўлиш учун дицтилляция, ректификация, адсорбция-дисорбция, термодиффузия, экстракция, кристаллаш катта компонентларнинг олиниши, мембрана орқали диффузия каби усуллар қўлланади куйида нефт ва нефт маҳсулотларини ажратишининг асосий усуллари келтирилган.



Нефт ва нефт маҳсулотларини ажратишнинг асосий усуллари

Дистиллаш



Кристаллаш



Ректификация



Экстракция

Адсорбция - десорбция


4.1.1.Дистиллаш





Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling