В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet4/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Нефтни излаш ва қидириш. Нефтни излашда геологик, геофизик ва геокимёвий усуллардан фойдаланилади. Геологик усул чўкмалар туркуми, таркиби қудуқлар ва шурфлар ёрдамида ўрганишга асосланади. Бурғулаш натижасида таркиб карталари тузилиб уларда тоғли туркумлар таркиби ва пайдо бўлиш даври, пластлар рельефининг хусусиятлари кўсатилади. Сўнгра нефтли ва газли қармоқларни аниқлаш учун изланувчи қудуқлар қазилади. Агар нефтли қармоқлар топилса нефтли юзаларни ёки нефт ва газ заҳираларини аниқлаш учун изланиш олиб борилади. Геофизик усуллар асбоблар ёрдамида магнитли ва гравиметрик ҳодисалар туркумнинг электр ўтказувчанлик хусусияти, унчалик чуқур бўлмаган қудуқларда сунъий портлаш амалга оширилганда сейсмик тебралишларнинг тарқалиш хусусиятлари каби физик омиллар аниқлайди.
Геофизик ва геологик усулларнинг комплекс тарзда қўлланилиши туркум таркибини ўрганишда, қармоқларни аниқлашда, чуқурликларни ва нефт пластларининг жойларини аниқлашда кенг имкониятларни очиб берди.
Нефт конларини излаш дунёнинг барча географик чеккаларида олиб борилади. Кейинги ўн йилликлар ичида нефтнинг дарёдаги конларини топиш устидаги изланишлар жадал суръатлар билан бормоқда, шелфларда дарёнинг қатламлар йўлларида.
Нефтни қазиб олиш. Ер остидан нефтни қазиб олиш учун қудуқлар кўпинча вертикал йўналишда қазилади, зарур бўлган ҳолатларда ҳар хил йўналишда эгилган қудуқларни ҳам қазиш мумкин, чўкма туркумларининг бузиш учун тишлик конслардан ташкил топган ҳар хил бурғилар қўлланилади. Улар чўкма туркумлари бўйича ҳаракатланиб бўлаклайди ва кесади. Охирги вақтда олмосли бурғилар кенг тарқалди. Бурғи доимий равишда иш жараёнида айланиб туриши керак. У қазувчи трубаларнинг бутун мажмуасининг айланиши билан амалга оширилади, (роторли қазиш) ёки турбобурғулаш (турбина), электро бурғулаш (эдвлар) ёрдамида. Турбина ёки электро двигатель ёрдамида қазишда қудуқ чуқурлиги кўп сатҳли турбина ёки электродвигател туширилади. Улар бурғини ишга туширади. Турбоқазиш ва электроқазиш, қазишнинг энг прогрессив усулларидан ҳисобланади ва ҳозирги вақтда нефт ва газ қудуқларни қазишда кенг қўлланилади. Қудуқдан майдаланган яъни туркумнинг эзилган қисмларини бартараф этиш учун унга бурғиловчи трубалар орқали лойли эритмалар юборилади. Бу эритма орқали бир неча муҳим функциялар амалга оширилади: қудуқдан чўкма туркуми чиқарилади, бурғиловчи (буриловчи) асбоб совутилади, қудуқ ўқи юзаси цементланади. Бу ўз навбатида унинг бузилишини ва сув, нефт, газнинг ўтишини олдини олади. Турбина ёрдамида қазиш ишларини олиб боришда лойли эритма турбина ва бурғини ишга туширувчи двигатель вазифасини бажаради. Ҳозирги замон техникасида қазиш ишларини амалга оширишда қудуқ чуқурлиги 6-7 км. ташкил қилиши мумкин. Қудуқни қазишда уни чуқурлиги ошиб бориши туфайли бурғиловчи трубаларни ошириш талаб этилади. Бу унинг амалга оширишни енгиллаштириш учун узунлиги 6 -10 м бўлган трубаларнинг ҳар бирининг учига бошқа трубалар билан боғланиш учун кесма мавжуд. Бурғиловчи трубалардан ташқари диаметри (426 мм гача) бўлган катта трубалар бурғиловчи ўқни қисиш учун қудуқга юборилади. Қудуқ чуқурлиги нефт олинишининг иложи бўлган маҳсулотли пластгача бўлган масофага етган вақтда экспллуатация қилинувчи трубалар колоннаси туширилади. Бу трубалар устига очиқ фантаннинг юзага келишини олдини олиш учун трубалар, задвижкалар ва штуцердан иборат мажмуа ўрнатилган, “фонтанли арча” деб аталувчи бу мажмуа 25 МПа гача ва ундан ошадиган босимга бардош беради. Сўнгра қудуқдаги лойли эритма сув билан алмаштирилади ва қудуқ босим пасайиши сабабли яна ёпила бошлайди. Қудуқга нефтнинг чиқишини амалга ошириш учун пластдаги трубалар ўқли ёки торпедали перфороторлар билан отилади.
Нефт ва газ пластлардаги сувлар ва газ босими ва қисилувчи чўкма туркуми таъсирида бўлади. Нефтни қазиб олиш амалга ошира борган сари пластда босим пасаяди. Босимни сақлаш учун қазиб олиш кони чегарасидан ташқарида сув қўйилади (контурдан ташқаридаги сув тошқини ёки компрессорлар ёрдамида газ босими ҳосил қилинади. Нефт қазиб олишнинг учта асосий усуллари мавжуд: фантонли, газлифтли ва насос ёрдамида.
Фонтанли усул нефтли пластда босим юқори бўлган вақтда нефт ер остидан ер усти траплари ва сиғимларига ўзининг босими остида тушадиган вақтида амалга оширилади. Пластда паст босим бўлган вақтда газлифтли (компрессорли) усул қўлланилади. Трубалар орасидаги айланали кенглик орқали 5 МПа босим остида табиий газ қудуқга юборилади. У эксплуатацион трубалар колоннасига туша бошлайди. Ҳаддан ташқари чуқур қудуқларни экесплуатация қилишида ва пластда босим жуда ҳам тушиб кетган вақтда насосли усул қўлланилади қудуқга штангалар колоннаси ёрдамида дастгоҳ качалка билан боғланган поршенли насослар туширилади. Станок качалка электродвигатель ёрдамида ишга туширилади. У насос плунжерининг илгариланма – қайтма ҳаракатини амалга оширади. Насос ҳамма вақт ишлайди ва нефт доимий равишда юзага чиқа бошлайди. Кейинги вақтларда нефт қазиб олишда чуқурликка тушириладиган марказдан қочувчи электродвиэгателли насослар кенг миқиёсда қўлланилмоқда. Ҳозирги замонда техника ва технологияларнинг тараққиёти даражасида нефт пластлари таркибида сақлаган бутун нефтнинг атига ярми қазиб олинаяпти. Нефт пластлари таркибидаги нефтни қазиб олишни орттириш мақсадида ҳар хил усуллар устида изланишлар олиб борилмоқда. Саноатда нефтни ажратиб олишни орттириш учун пластларга иссиқлик таъсири усуллари, пласт юзига актив моддаларни юбориш усуллари тадбиқ этилган.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling