В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Мамлакат НКИЗ умумий қуввати йил давомида млн.т ҳисобида


Download 6.02 Mb.
bet7/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Мамлакат

НКИЗ умумий қуввати йил давомида млн.т ҳисобида

АҚШ

830

Хитой

340

Россия

271

Япония

234

Ҳиндистон

171

Канада

166

Жанубий Корея

135

Германия

123

Франция

120

Италия

102

Баъзи бир нефтни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қуввати 50 минг тоннадан 55 млн тоннагача бўлган атрофда бўлади. (Ҳиндистондаги Пуджерат штатидаги «Релаенс» фирма комплекси). Дунёдаги 10 та йирик нефтни қайта ишлаш заводлари ҳақидаги маълумот қуйидаги кўринишга эга:

НКИЗ номи

Мамлакат ва шаҳар

И/ч қуввати йилда млн. т

Релаенс Джамнагар Комплекс

Джамнагар, Гуджерат, Ҳиндистон

55,0

Парагуана Рифайнинг

Амуэй ва Кардон, Венесуэла

47,0

СК Энерджи Уман

Улсан, Корея

40,9

Калтеке Еосу

Еосу, Жануб Корея

34,0

Экссон Мобил Юронг Айленд

Сингапур

30,2

Экссон Мобил Бэйтаун

Бэйтаун, Техос, АҚШ

28,6

Сауди Арамко Рас Танура

Шарқий провинция (қишлоқ), Саудия Арабистони

27,5

Сойл Улсан

Улсан Жанубий Корея

26,0

Экссон Мобил Батон Руж

Ботон Руж, Луизиана АҚШ

25,0

Ховенса

Вирджиния ороллари

24,9

Россиядаги энг йирик нефт қайта ишлаш заводига Ангарадаги “МК Роснефт” ОАЖ га қарашли НҚИЗ ди киради. Бир йилда 19,2 млн тонна нефтни қайта ишлаб чиқариш қувватига эга.


Нефтни қайта ишлаш заводларининг таъсисчилари бўлиб нефтни қазиб олиш ва қайта уни ўзлаштириш ишларини амалга оширувчи, шунингдек нефт маҳсулотлари билан таъминловчи дунёдаги асосий нефт компаниялари (“Еххон Моbil”, “Shell”, “Shevron”, “СоnocoPhilipce”, Англиядаги “British Petroleum” Франциядаги “Total”, Бразилиядаги “Pet robraf”, Ҳиндистондаги “Indian Oil”, Россиядаги “Роснефт”, “Лукойл” ва бошқалар) киради шунингдек НҚИЗ таъсисчилари бўлиб асосан нефтни қайта ўзлаштиришга асосланган компониялар киради. (Америкадаги “Valero Energy”).
Табиий углеводородли газ – Бу асосан метан, этан, пропан ва бутандан ташкил топган газсимон минерал бўлиб ҳисобланади. Табиий углеводородли газ конлари қуйидаги турларга бўлинади.
Газсимон – бу газларда газ бошқа фойдали қазиб олинувчи моддаларга қўшилмаган ҳолда жамланади, яъни асосан газнинг хусусий ўзи тўпланади.
Газ ва нефтли - бу ерда газсимон углеводородлар нефтда эриган бўлади еки нефтнинг устки қисмига газли шапка кўринишида жойлашади.
Газли конденсат - бу ерда газ суюқ углеводородлар билан тўйинган ҳолда бўлади.
Россияда газ заҳираларининг 90 % дан кўпроғи нефт билан боғлиқ эмас яъни табиий газ конлари нефт қармоқларидан кенглик бўйича ажралиб туради.
Газ конденсатли конлар чуқур пластларда юқори босим остида нефтнинг газларда эриши натижасида ташкил топади.
Газларнинг (этан, пропан) зичлиги юқори критик ҳарорат яъни ҳарорат критик даражага етган вақтда ва тахминан 75 МПа ва ундан юқори бўлган босим остида суюқ углеводородларнинг зичлигидан ошади. Шунинг учун углеводородлар қисилувчи газларда эрийди. Бу конлар ишлаб чиқилиб ишга тушириладиган вақтда босим пасаяди ва суюқ углеводородлар газдан газли конденсат кўринишида ажралади .
Табиий углеводородли газ ердан қудуқ тўри орқали олинади. Қазиб олишда фонтан усули қўлланилади: Газ ер юзасига чиқиши учун газ етказиб берувчи пластда қазилган қудуқни очишнинг ўзи кифоя. Газнинг эркин тарзда сарф қилинмаслиги сабабли ва қудуқнинг бузилиши эҳтимоли борлиги туфайли газ сарфи қудуқ бошига ўрнатилган трубани қисадиган мослама орқали камайтирилади. Газ қармоқини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш 15-20 йил давом этади. Бунда заҳиранинг 90 фоизигача ажратиб олинади.
Табиий газнинг тадқиқот олиб борилиб аниқланган заҳиралари тахминан 150 трлн. м3 ташкил қилади. Табиий газнинг йирик конлари Алжирда (Хассе-Рмель), АҚШда (Панхандл-Хьюготон), Эрон (Газанул) ва Туркманистонда жойлашган. Табиий газнинг катта ресурсларига Россия эга. Энг йирик конларга Ғарбий Сибирдаги Уренгой, Заполяр (қитъа орқаси), Ямбургск ва Медвежье каби конлар киради, шунингдек газли конденсат конлари Оренбург ва Астрахан вилоятларида, Ғарбий Сибрдаги Уренгайда ишлаб чиқилмоқда. Ҳозирги вақтда дунёда ҳар йили 2,8 трлн м3 дан кўпроқ табиий газ казиб олинмоқда. Газ етказиб берувчи йирик давлатлар томонидан 2010 йилда ўзлаштирилган ва етказиб берилган газ ҳақидаги маълумот (ВР Statistical review of world Energy) томонидан 2011 йилда берилган маълумотга асосан млрд м3 ҳисобида:

Мамлакат

млрд м3

Мамлакат

млрд м3

АҚШ

611,0

Саудия Арабистони

83,9

Норвегия

106

Эрон

138,5

Россия

588,9

Нидерландия

70,5

Хитой

96,8

Катар

116,7

Канада

159,8







Россияда табиий газ етказиб бериш динамикаси қуйидаги кўринишга эга (млрд. м3 ҳисобида)


1992.........................582,8 2008..................................601,7
1996..........................543,5 2010.................................588,9
Табиий газдан фойдаланишда зичлигининг пастлиги сабабли уни сақлаш ва транспортировка қилишни муҳим муоммолардан бири бўлиб ҳисобланади. Охирги 10 йилликда сиқилган табиий газни (СТГ) ишлаб чиқариш, уни ташиш ва кенг истеъмол қилинадиган ҳудудларда қайта газлантириш саноати ташкил қилинмоқда. Дарё соҳилларида газли конлар яқинида КТГ (куйдирилган) табиий газни ишлаб чиқариш бўйича заводлар қурилмоқда. СТГлар исътемолчиларга супертанкер-рефрижераторлар ёрдамида етказилмоқда.
Табиий газ ёқилғи сифатида электр станцияларда, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ва комунал хўжалик эҳтиёжларини қондиришда кенг миқиёсда қўлланилади. Табиий газ асосида аммиак, метил спирти, ацетилен, этилен, пропилен, ацетальдегид сирка кислотаси ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш саноат тармоқлари ташкил қилинган.
Нефтда эрийдиган ва унинг юзасига ажралиб чиқадиган газ йўлдош газ деб аталади. Йўлдош газ таркиби табиий газ таркибидан юқори миқдорда этан, пропан, бутан С5 ва ундан юқори бўлган углеводородларни 50 % гача бўлган миқдорда сақлаши билан ажралиб туради. У мойли газ ёки тўйинган газ деб аталади. Йўлдош нефтли газдан енгил суюқ маҳсулот – газсимон бензин, сиқилган куйдирилган газ ва қуруқ газ деб, аталувчи метан ва этаннинг аралашмасидан ташкил топган газ олинади. Йўлдош нефтли газларни утилизация қилиш манбаларининг (объектларининг) – газга қайта ишлов бериш (газабензинли) заводларнинг етарли даражада бўлмаганлиги бу газлардан самарали тартибда фойдаланиш имконини бермайди ва у муҳим муоммолардан бири бўлиб қолмоқда. Йўлдош нефтли газ ҳозирги вақтда ҳам нефт етказиб бериш ҳудудларида факелларда кенг миқдорда куйдирилмоқда.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling