В. М. Каримова ижтимоий психология
Шахснинг ўзига алоқадор бўлган ички низолар
Download 0.81 Mb.
|
portal.guldu.uz-ижтимоий психология ва конфликтология
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шахс ва гуруҳ ўртасида содир бўладиган низолар
- Гуруҳлараро зиддият ёки низо
- Шахслараро низо
Шахснинг ўзига алоқадор бўлган ички низолар – одатда бевосита ижтимоий психология томонидан ўрганилмайди, бу каби низолар умумий, педагогик ҳамда патопсихологиянинг предмети бўлиб, у асосан бир инсон қалбидаги турли ҳис-кечинмалар, истак-ҳохишлар ва мотивларнинг бир бирига зид келиши, қарама-қарши фикрларнинг пайдо бўлиши оқибатида юзага келади. Бундай низо шахсгагина маълум бўлдаи, баъзан эса одам қилиб қўйган ишининг айнан ўзининг ички низолари оқибати эканлигини англамаганда унга писхоаналитик ёки патопсихолг ёрдамга келади.
Шахс ва гуруҳ ўртасида содир бўладиган низолар одатда бир шахс қарашлари, ҳатти-ҳаракатининг у мансуб бўлган ёки иши тушган гуруҳнинг нормалари, хулқ-атвор маромларига зид келиши, шахс кутишларининг гуруҳ нормаларидан оғиши оқибатида келиб чиқади. Агар бу меҳнат жамоасида рўй берса, бу гуруҳ аъзоларининг малакасизлиги ёки раҳбарнинг одамларни бошқаришдаги уқувсизлиги натижасида келиб чиқиши мумкин. Демак, бундай жамоада психологик, маънавий муҳит носоғлом бўлдаики, шахс билан бошқа шасхлар ўртасида келишмовчиликка олиб келади. Гуруҳлараро зиддият ёки низо - икки ёки ундан ортиқ гуруҳларнинг бир-бирлари билан муросага келишолмай қолган тақдирда руй беради ва бунда уларнинг ўз мақсадлари эришишларига бир-бирларининг ҳалақит беришлари асосий омиллардан ҳиосбланади. Кўпинча муайян формал, расмий гуруҳ аъзолари гуруҳбозликка берилиб, ҳар бир кичик гуруҳ манфаатлари бир-бирига мос келмай қолганда ҳам низо келиб чиқади. “Гуруҳбозлик” деб аталмиш бундай холат ҳам ижтимоий психологик нуқтаи назаридан зарали бўлиб, бу яхлит жамоадаги маънавий муҳитга жиддий салбий таъсир кўрсатади. Баъзан бир жамоа раҳбарияти ва расмий тизими билан гуруҳ ичидаги норасмий тузилма ўртасида ҳам низо келиб чиқади. Лекин бу ҳаолатларни соғлом рақобатга асосланган манфаатлар келишмовчилиги, масалан, сиёсий партиялар ўртасидаги рақобатдан фарқлаш лозим. Шахслараро низо – бир ёки бир неча конкрет шахсларнинг ўзаро ёки гуруҳ доирасидаги зиддиятидир. Бу кенг тарфалган низолардан бири бўлиб, бундай низолар расмий жамоаларда ҳам норасмий мулоқотлар оқибатида ҳам юзага келиши мумкин. Бундай низолар одамларнинг феъл-атворига ҳам, конкерет вазяитларга ҳам боғлиқ тарзда келиб чиқиши ва вазиятнинг характерига боғлиқ холда турлича кечиши мумкин. Кенг тарқалган шахслараро низолар бири – бу эр ва хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона-келин ўртасидаги низолар ҳисобланади. Уларнинг табиати ҳам, давом этиш муддати ҳам, хал бўлиш йўллари ҳам турлича бўлиб, ҳар қандай кўринишда ҳам барибир бундай низо икки ва ундан ортиқ шахслар ўртасидаги психологик масофани тобора узоқлаштиради, самимиятнинг камайишига олиб келади. Шахслараро низоларнинг келиб чиқиши қуйидаги холатларга боғлиқ бўлади: меҳнат жараёнлари ва ишлаб чиқариш вазиятларига; жамоа аъзоларининг шахсий хусусиятларига; турли вазиятларга шахснинг субъектив муносабатига; шахслараро муносабатларнинг турли вазиятлардаги турлича намоён бўлишига. Шахслараро низо очиқ ёки яшириш тарзда намоён бўлиши мумкин. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling