В. М. Махмудов “геоботаника” фанидан


Фитоценознинг турлар таркиби


Download 145.84 Kb.
bet18/35
Sana24.12.2022
Hajmi145.84 Kb.
#1062827
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35
Bog'liq
ГЕОБОТАНИКА ДАРСЛИК 2013

Фитоценознинг турлар таркиби.
Фитоценознинг ўрганишда турлар таркиби энг муҳим белгиларан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам турлар йиғиндиси флора ёки флористик таркиб деб юритилади. Турлар таркиби фитоценознинг хусусиятини ва ташқи қиёфасини белгилайди. Ҳар бир жамоада юксак ўсимликлардан ташқари бир қанча бактериялар, сув ўтлари, замбуруғларнинг кўплаб турларии мавжуд бўлади. Фитоценозда шундай турлар борки сон жиҳатдан унчалик катта ҳажмни эгалламайди, лекин ўзининг иштироки билан фитоценозда муҳитни бошқаради. Мисол учун бази бир турлар тупроқнинг хусусиятини ифода этади. Бу эса фитоценозга тўлиқ тавсиф беришга имкон яратади. Бундай ўсимликларни муҳитни белгиловчи – д е т е р м и н а н т ўсимликлар дейилади. Фитоценознинг таркиби унинг ҳосил бўлиш, келиб чиқиш эволюциясини,тараққиётини, тарихини ва экологик муҳитга мослашиб яшаб кетиш хусусиятини белгилайди. Ўрта Осиё тоғларида, жумладан Ҳисор, Нурота тоғлариининг баъзи жойларида, баланд адирларда, яккам-дуккам арчаларни учратиш мумкин. Асосан қадим қабрларда буни кузатиш мумкин. Бу ҳолат шуни биддирадики, шу ерларда ҳам қадимда кўплаб арчалар кўкарган, арчазорлар мавжуд бўлган. Арчазорлар сийраклашиши билан бу ерларнинг тупроғи, иқлими, ўсимликлар қоплами кучли ўзгаришга учраган. Фитоценознинг тўлиқ турлар таркибини тўлиқ ҳисобга олиш учун маълум участкалардаги турларнинг микдорини билиш лозим бўлади. Бунинг учун фитоценоздан бир неча намуна майдончалари ажратиб олиниб, уларнинг тур сони аниқланади. Фитоценознинг турлар таркиби ва унинг микдор кўрсаткичи, иқлим шароитига, рельефига, тупроқ таркибига, турларнинг биологик хусусиятига, антропоген омиллар таъсирига боглиқ бўлади. Ўзбекистон шароитида чўл ва адир минтақасига нисбатан тоғ минтақасида фитоценознинг флораси турларга бой бўлади. Фитоценознинг ташкил бўлишида иштирок этган ўсимлик турларининг сонига қараб,фитоценозлар флоравий оддий ва флоравий мураккаб гуруҳларга бўлинади. Оддий фитоценозлар бир ва икки турлардан иборат бўлади. Мураккаб фитоценозлар икки ва ундан кўп турлардан иборат бўлади.

Download 145.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling