В. М. Махмудов “геоботаника” фанидан
Ўсимликлар орасидаги билвосита муносабатлар
Download 145.84 Kb.
|
ГЕОБОТАНИКА ДАРСЛИК 2013
Ўсимликлар орасидаги билвосита муносабатлар.Ўсимликлар қопламидаги билвосита муносабатларга муҳит ҳосил қилиш ва рақобат кириб бу барча фитоценозларда доимий мавжуд бўлади. Бундай муҳитни тоғ ўрмонларида, зах муҳитдаги фитоценозларда яққол кўриш мумкин. Баланд дарахтли қалин ўрмонларда буталар, мохлар, ўзига хос муҳит ташкил қилади. Асосан тоғнинг ўзига хос фито муҳити бўлиб бу ботқоқ, чўл, ўтлоқ муҳитидан тубдан фарқ қилади. Фитоценоздаги ҳар бир тур ўзига хос экологик хусусиятга эга бўлиб, бу турлар ўртасида ҳар хил муносабатлар юзага келади. Фитоценоздаги турлар ўртасида рақобат муҳитни ташкил этишда тўлиқ намоён бўлади. Ўрмондаги йирик дарахтлар шу ерда ўсувчи буталарга таъсир кўрсатади. Шу билан бирга дарахтлардан тўкилган барглар тупроқнинг таркибига ҳам таъсир кўрсатади. Фитоценоздаги бута ва ўт ўсимликлар, микроорганизмлар ҳам тупроқнинг таркибига ҳамда муҳитга ўзига хос таъсир қилади. Барқарор жамоадаги турлар доимий равишда бир-бирлари билан кучсиз рақобат қилади, Агар жамоада янги турлар кўп бўлса бу ерда рақобат кучли бўлади. Умуман жамоада рақобат, муҳит ташкил этишга нисбатан анча мураккабдир. Рақобат турлар аро ва тур ичида бўлади. Турлар аро рақобат жамоанинг барқарорлигига ва турлар миқдорига боғлиқ ҳолда юзага келади. Қисқа муддат давом зтадиган жамоаларда бир турга мансуб индивидлар ўртасида жуда кучли рақобат намоён бўлади. Экологик хусусиятларни намоён этишда фитоценоздаги ҳар бир тур ўзига хос ўрин тутади.
Академик В. Н. Сукачевнинг класификациясига кўра (1956) фитоценозни ташкил этган турлар орасидаги муносабатни 3 гуруҳга бирлаштириш мумкин. 1. Контакт ўзаро муносабатлар. Бунда фитоценозда икки ёки ундан ортиқ тур индивидларининг бир-бирига қўшилиб ўсиши ёки бирининг бошқасига механик таризда таъсир қилиши тушинилади. 2. Трансабиотик ўзаро муносабатлар. Бунда ўсимликлар уюшмасидаги тур компонентлари ўзларининг ҳаётида юзага келадиган оқибатлари билан ёндош тур индивидларига таъсир қилади. 3. Трансбиотик ўзаро муносабатлар. Бунда жамоадаги турлар бир бирларига бевосита эмас, балки учинчи тур индивидлари орқали рақоботлашади. Download 145.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling