В. М. Махмудов “геоботаника” фанидан
V БОБ ФИТОЦЕНОЗДАГИ ТУРЛАР ОРАСИДАГИ
Download 145.84 Kb.
|
ГЕОБОТАНИКА ДАРСЛИК 2013
V БОБ
ФИТОЦЕНОЗДАГИ ТУРЛАР ОРАСИДАГИ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР Жамоадаги ўсимлик турлари билан муҳит ўртасида дои-мий равишда бўлиб турадиган муносабатлар жуда муҳим ва мураккаб жараёндир. Буни бир мунча тўғри тушуниш учун жамоанинг тарихий тараққиёти ва эволюциясини билиш керак бўлади. Маьлумки, жамоа тасодифан турлардан ташкил топмайди. Балки асрлар бўйи, баъзан минглаб йиллар давомида шу ерга, шу муҳитга мослашган ва маълум бир жамоага бирлашгандир. Шунинг натижасида ер шарининг ҳар бир минтақасида ўзига хос жамоалар ташкил топиб, улар бир-бирларидан кескин фарқ қилади. Ҳар бир жамоадаги турлар таркиби жамоа флорасининг ҳар хил бўлишида тупроқ, икдим, рельеф омиллари билан бирга турларнинг келиб чиқиш тарихи ҳам асосий роль ўйнайди. Шундай бўлсада жамоадаги турлар доимий равишда ўзгариб туради. Айниқса, бундай ҳол мавсумий ўзгаришда яққол кўзга ташланади. Ўт ўсимликлар қоплами ва зич ўрмонзорларда буни кузатиш мумкин. Чўл минтақасида эрта баҳорда, баъзи бир эфемер ўсимликлар гулласа, ёз бошларида бошқа турга мансуб ўсимликлар гуллайди. Жамоадаги э ф е р м е р турлар деганда қисқа вегетация даврига эга бўлган баҳорнинг дастлабки кунларида ерда нам тугаши билан гуллайдиган ҳар йили уруғдан униб чиқувчи бир йиллик ўсимлик турларини тушунамиз. Эфермер турларга жағ-жаг- Capsella bursapastoris (L) Medir, читир- Chorispora tenella (Pall) DC), қизгалдоқ- Roemera refracta DC), шотора- Fumaria vaillantii. Joisl, ачитқи, исмалоқ ( Spinata turkestanica L ) каби Ўрта Осиё флорасидаги 400 га яқин турлар киради. Бундан ташқари жамоада эфемероид турлар ҳам мавжуд бўлади. Жамоадаги э ф е м е р о и д турлар деганда- қисқа вегетация даврида эга бўлган кўп йиллик турлар мисол бўлади. Илоқ (Carex sp) хлол Cyperus longus L) ранг (Carex sp), қўнғирбош (Роа bulbosa L.), лола-(Tulipa griegii, Rde), чучмома- (Ixiolirion tataricum.(Pall) Herb), бойчечак- (Сасlсium luteum. Baker), сапсаргул (Iris L.), наврузгуллар- (Рrimula Fedtschenkol Rgl) мисол бўлади. Тоғ минтақасида эрта баҳорда бойчечак- (Со1сh1сиm luteu. Baker), лола-(Ти1iра griegii Rdl), сарвинжон- (Со1сinhuсиm kesselringii Rgl), иcnapaк-(Delphnium semibarbatum) каби турлар гулласа, ёз ўрталарида обруқ (хапри,қисроқ) (Perovskia scrophulariafolia Bge), ялпиз- (Меntha asiatica Boriss), тоғ райҳон- (Оrgаnum tyttharithum.Contsch), кийикўг- (Ziziphora pedicullata Pazis) сингари турлар гуллайди. Жамоада .мавсумий ўзгаришга нисбатан турлар алмашиниши анча секин боради. Бундай ҳол қум кўчиши, дарё ўзанларининг ўзгариши, ерларнинг шўрланиши натижасида рўй беради. Қумли ерларда дастлаб қирқбуғим- (Eguisetum arvense L) ўсиб чиқади. Бундай ерларда ўсимиклар қоплами сийрак бўлади. Маълум вақт ўтгач бошқа турлар буғдойиқ- Адгорутоп repens (L), қўнғирбош- Роа bulbosa L. каби турлар билан бирга анча зич бўлган аралаш жамоа ҳосил бўлади. Жамоадаги ҳар бир тур ўз наслини сақлаб қолиш учун доимий равишда курашиб яшайди ва турли хил мосланишларга эга бўлади. Шундай турлар борки итузум-(Solatium nidrum L.), шўра (Chenapadium), шумгия ( Orobanche aegyptiaca Pers), қуртана (Sisymbrium loeselii L) кабилар жуда кўплаб уруғ ва мева ҳосил қилади. Бундай турлар натижада ҳар қандай шароитда яшаб қолишга мослашган ва ер юзасида кенг тарқалган. Пупак замбуруғи эса жуда кўплаб споралар ҳосил қилса, ажириққа ўхшаш турлар вегетатив кўпайишга мослашган. Жамоадаги бундай турларнинг кўпчилиги космополит турлар деб аталади. К о с м о п о л и т турлар деганда ер юзасини деярли ҳамма жойида учрайдиган ва ҳар қандай шароитда яшайдиган aжpиқ- (CyIlodon dactylon (L) Persj, жағ-жаг-( Capsella bursapastoris (L) Medik), читир- (Chorispora tenilla (Pall) DC) шўра каби турларни тушунамиз. Муайян бир жамоадаги кўплаб турга мансуб ўсимликлар орасида доимий равишда турли хил озиқ моддалар, ёруғлик, сув ва қулай муҳит учун кураш жараёни бўлади. Бунда «ғ о л и б» турлар тез ўсиб яхши ривожланади. Бундай жараён табиатдаги ҳамма фитоценозларда мавжуд бўлади. Жамоадаги турларнинг бир-бирига кўрсатган таъсири доимий равишда зарар келтирмасдан.баъзан бир-бирига ижобий таъсир ҳам қилади. Шунинг учун ўсимлйклар қопламидаги турларнинг ўзаро муносабатларини «рақобат», «ўзаро ёрдамлашиш», «яшаш учун кураш» терминлари билан аталади. Масалан ўрмон минтақасидаги дарахтзорлар тагида соя ҳамиша мавжуд бўлганлиги учун ҳам хина (Impatiens balzamina K) , бинафша (Viola) каби турлар яхши ўсиб ривожланади. Кўпгина турлар соя шароитда ёмон ўсади ва ёмон ривожланади. Ўсимликлар жамоасида турларнинг ўзаро муносабатларини ботаниклар бир қанча тизимга бўладилар. Геоботаник олимлардан В. Н. Сукачев (1950), А. А. Корчагин (1956) тизимлари бир хил кўринишда ифода этилган. Download 145.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling