В" ва "С" тойфадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш фанининг 2-босқич 1-семестр якуний нозарат иши


Аккумулятор батареяларининг хизмат муддатини ошириш қоидалари


Download 68 Kb.
bet4/5
Sana19.06.2023
Hajmi68 Kb.
#1608772
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 курс 1 сем якуний саволлар кирилл

14. Аккумулятор батареяларининг хизмат муддатини ошириш қоидалари:
1. Ҳафтада камида 1 марта, электр жиҳозларининг махкамланганлигини,
батареянинг уясида яхши мустахкамланганлигини текшириш, чекка
чиқиқларини (плюс ва минус клеммалар), ўтказгич симларининг
учларини тозалаш, Литол-24, вазелин ёки солидол С билан суркаб туриш;
2. Зарурат туғилса батареяни текшириб, чанг ва ифлосликлардан тозалаш
керак (латта нашатир спирти ёки кальцийланган сода эритмасига
ботирилган бўлиши керак);
3. Генераторнинг юқори кучланиш бериши ҳисобига аккумуляторни
керагидан ортиқча тўйиндириш;
4. 8-10 кунда камида бир марта (ёзда 6-8 кунда) электролит зичлигини
текшириш;
5. Уч ойда камида бир марта аккумулятор батареясининг зарядланганлик
даражасини ва кучланишини текшириш.
6. Биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи жавоблар тўғри.
7. Барча жавоблар тўғри.


15. Автомобилни ишлатиш жараёнида атроф-муҳитни, йўл ҳаракати қатнашчиларини, ишчи ходимларнинг соғлиғига хавф олиб келиши ва бошқа салбий оқибатларга олиб келмаслиги учун қандай талабларга риоя қилиш лозим:
1. Чиқинди газлар ва ҳар хил эксплуатацион суюқликлар билан
заҳарланиш хавфи;
2. Электр жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари;
3. Техник хизмат кўрсатиш ва майда носозликларни тузатишда меҳнат
муҳофазаси;
4. Ёнғин хавфсизлиги ва ёнғинни ўчириш қоидалари;
5. Автотранспорт воситасини эксплуатация қилишда ва таъмирлашда
атроф-муҳитни сақлаш бўйича қилинадиган асосий ишлар.
6. Барча жавоблар тўғри.


16. Техник хизмат кўрсатиш ва майда носозликларни тузатишда
қандай меҳнат муҳофазасига риоя қилиш лозим:
1. Маҳкамлаш, созлаш ишлари махсус постларда бажарилиши ёки металл
конструкцияли эстакада, чуқурларда амалга оширилиши керак.
2. Турли хил иш қуроллари, хавфсиз ёритиш жиҳозлари ва электр
ускуналардан кенг фойдаланиш, иш жараёнида ўта эҳтиёткорлик билан
ишлаш лозим.
3. Носоз иш қуроллари (калитлар - тўплами, изоляцияси бўлмаган симлар,
носоз кўтариш жиҳозлари)дан фойдаланиш мумкин эмас.
4. Нам ҳандақларда ишлар олиб борилганда ёритиш ускуналаридан
фойдаланишда 12 вольтли кучланишга эга электр тизимидан
фойдаланиш зарур. Чунки бу кучланиш ҳаёт учун хавфсиздир.
5. Барча жавоблар тўғри.



Download 68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling