V. “Валеология” фанидан тест саволлари
Организмда микроэлементлар танқислиги
Download 100.5 Kb.
|
“Валеология” фанидан тест саволлари 100 та
Организмда микроэлементлар танқислиги
88. Организмда йод моддаси етишмаса қандай белгилар намоён бўлади? А) қалқонсимон без (эндемик бўқоқ) катталашади В) ақл заифлик (кретинизм) ривожланади С) ҳайз кўриш циклининг бузилиши, бепуштлик ва ҳомиладор бўлса болалар ақли заиф бўлиб дунёга келади Д) тўғри жавоб А, В, С, Е Е) ўлик бола туғилиши ва одамнинг руҳий, ижтимоий ривожланишининг тутилиб қолишига олиб келади 89. Қалқонсимон безнинг меъёрда фаолият олиб бориши учун йодни сутка мобайнида қанча миқдорда истеъмол қилиш зарур А) 0,2-0,4 микрограмм В) 0,1-0,2 микрограмм С) 05,-0,6 микрограмм Д) 0,9-1 микрограмм Е) 0,5-0,8 микрограмм 90. Текширишларнинг кўрсатишича қайси савдо фирмалари томонидан ишлаб чиқарилаётган ош тузлари таркибидаги йод миқдори меъёрига мос келади? А) флоранс, темпо В) орзу, лаззат, хожаиком С) қорақалпоқ савдо, флоранс Д) тўғри жавоб А, В, С Е) орзу, савина, йод туз 91. Нечанчи йилда Ўзбекистонда “Ўзбекистон йод танқислиги куни” қонуни қабул қилинди? А) 2 октябрда 2005 йил В) 2 май 2007 йил С) 3 май 2007 йил Д) 10 ноябрь 2005 йил Е) 25 декабрь 2007 йил 92. Анемия (камқонлик) қандай касаллик? А) қонда калъцийнинг камайиши В) қонда гемоглабиннинг умумий миқдори пасайиши, кўпинча қон ҳажми бирлигида концентрациясининг камайиши С) организмда йод миқдорининг камайиши Д) қонда гемоглабюин миқдорининг кўпайиши Е) тўғри жавоб йўқ 93. Бизнинг Ўзбекистонда ҳомиладор аёлларнинг туғиш ёшдаги аёлларнинг ва болаларнинг неча фоизи анемиядан азият чекмоқда? А) ҳомиладор аёлларнинг 80 %, туғиш ёшдаги аёлларнинг 60 % ва 57 % болалар В) ҳомиладор аёлларнинг 70 %, туғиш ёшидаги аёлларнинг 50 % ва 40 % болалар С) тўғри жавоб йўқ Д) ҳомиладор аёлларнинг 60 %, туғиш ёшидаги аёлларнинг 50 % ва 45 % болалар Е) тўғри жавоб А, В 94. Темир моддаси қайси маҳсулотларда кўп учрайди А) гўшт, жигар, тухум сариғи В) сули, гречка, жўхори, дуккакли ўсимликлар С) олма, шафтоли, анор ва бошқа мевалар Д) А, В, С жавоблар тўғри 95. Анемияда кузатиладиган симптомлар........ А) тери қатлами ва кўриниб турган шиллиқ қаватларнинг рангсизлиги В) жигар ва қора талоқ ўлчамининг катталишиши С) бош айланиши, беҳоллик Д) иштаҳа пасайиши, таъм бузилиши Е) барча жавоблар тўғри 96. Таркибида темир моддасини сақловчи дори припаратларини кўрсатинг А) ферроплекс, тардифирон В) темир лактати, гемостимулин С) феррамид, ферроцерон Д) гино-тардифирон, феррумлекс Е) барча жавоблар тўғри 97. Ҳомиладорлик, туғруқ ва эмизикли бўлган вақтда организм қанча миқдорда темир моддасини йўқотади А) 500-800 мг В) 700-1000 мг С) 600-900 мг Д) 400-800 мг Е) 1000-2000 мг 98. Қайси моддалар овқатдаги темир моддасининг 70-80 фоизини ўзлаштиришга тўсқинлик қилади? А) чой ва қаҳва В) ширин чой, компот С) чой ва компот Д) гўшт, парранда, балиқ маҳсулотлари Е) сабзавотлар ва мевалар 99. Кунига катта ёшдаги ҳар қандай киши жинсидан қатъий назар бир мг темирни йўқотади. Лекин организмнинг қайси даврида нисбатан кўп темир миқдорини йўқотади? А) жарроҳлик операциясидан сўнг В) ҳомиладорлигида, туғруқ даврида С) аёллар ҳайз вақтида, ҳомиладорлигида, эмизикли ва туғруқ даврида Д) тўғри жавоб йўқ Е) организмда темир етишмовчилиги учраганда 100. Гипоксия нима? А) ҳужайраларга кислороднинг керакли миқдорда етиб бормаслиги В) ҳужайраларга карбонат ангидриднинг керакли миқдорда етиб бормаслиги С) қон томирларда ёғ ва холестерин миқдорининг тўпланиши Д) А ва В жавоблар тўғри Е) барча жавоблар тўғри Download 100.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling