Ва радиокомпонентлар
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
РМваРК Практика
Эпоксид смола молекула таркибида эпоксид гуруҳ Н
2 С=О=СН 2 мавжудлиги характерланади. Эпоксид смолалар соф ҳолда узоқ вақт мобайнида ўз хоссаларини ўзгартирмасдан сақланиши мумкин. Лекин уларга қотирадиган қўшимчалар қўшилса, улар тезда қотадилар. Қотиш жараёни соф полимерлашни намоён қилади. Қотирадиган қўшимчанинг турига қараб эпоксид смолалар ёки қизитилганда (80-150 0 Сгача), ёки хона температурасида (совуқ қотиш) қотирилиши мумкин. Совуқ қотирилиш учун таркибида азот бўлган моддалар (аминлар); қизитилганда қотирилиш учун- органик ангидрид моддалар қўлланилади. Эпоксид смолалар пластмасса, шиша, керамика, металл ва бошқа материалларга нисбатан адгезия (ёпишқоқлик)га эга. Эпоксид смолалар елим, лок, қуйма компаунд, масалан унча катта бўлмаган трансформаторларни қуйиш ёки кабель муфталарини бирлаштирувчи алоқа аппаратураларини ясашда қўлланилади. Зичлиги 1,1-1,25 М 2 /м 3 , tg δ =0,01-0,03, ε =3-4, ρ =10 12 -10 13 Ом·м. Радиоаппаратураларда қўлланиладиган гетинакс хоссалари 4.1-жадвалда келтирилган. Гетинакс қатламли тузилишга эга бўлганлиги сабабли, перпендикуляр ва параллел йўналишлардаги электр хоссалари турлича (4.1-жадвалда келтирилган). Масалан, гетинакснинг қатламлар бўйлаб солиштирма ҳажмий қаршилиги, кўндаланг қатламлардагига нисбатан 50-100 марта кичик, қатламлар бўйлаб электр мустаҳкамлик эса кўндаланг қатламлардагига нисбатан 5-8 марта кичик. Гетинаксни механик усулда қайта ишлаш мумкин. Бу вақтда қирқиш асбоблари қаттиқ қотишмалардан тайёрланиши керак; станоклар чанг ютадиган тяга билан жиҳозланган бўлиши керак; унча катта бўлмаган узатишларда кесиш тезлиги катта бўлади; совутиш фақат ҳаво орқали амалга оширилади. Ингичка гетинакс штамповка қилинаётганда одатда детал чеккалари ёрилиб кетмаслиги учун олдиндан иситиш қўлланилади. Штамповка қилинган деталларнинг чеккаларини электроизоляцион лок билан ҳимоялаш тавсия этилади. Материалнинг сирти қатламини фрезировка қилиш мумкин эмас, чунки қайта ишлаш натижасида гетинакснинг намликка бардошлиги ёмонлашади. Радиоаппаратуранинг паст частотали занжирлари печат схемаларини ясашда фольгаланган гетинакс қўлланилади. Ҳозирги вақтда бундай материалнинг 7 тури ишлаб чиқарилади. Бундай гетинакс, бир ёки икки томонидан қалинлиги 0,035- 0,05 мм бўлган электролит қизил мис билан қопланган бўлади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling