Ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 4.37 Mb.
|
biofizika
Е = Ек+ Еna+ Ecl
Ҳужайра ичидаги ва ташқарисидаги ионлар миқдори энг кўп фарқ бўлган катион калийдир. Цитоплазма суюқлигида К+ иони миқдори ташқаридагига нисбатан 50 марта кўп. ҳужайралараро суюқликда Na+ катионлари концентрацияси ҳужайра ичидаги миқдоридан 11 марта кўп эканлиги қайд этилган. Cl- анионининг ҳужайра ичидаги миқдори ташқаридагидан 20-100 марта кам ҳисобланади. Гольдман-Хожкин-Катц тенгламаси мембрана потенциали ҳосил бўлишини ифодалайди: i-o = Ҳаракат потенциали. Нерв, мускул ва баъзи ҳужайралар таъсирланиш натижасида қўзғалади, уларда ҳаракат потенциали вужудга келади, яъни мембрананинг жуда қисқа вақт давом этувчи акс қутбланиши юз беради (расм 8.1.1). Деполяризация чўққисига етгандан кейин реполяризация бошланади, мембрананинг потенциали асли ҳолига келади. Баъзи нерв ва мускул толаларида реполяризациянинг охирги қисми анча чўзилади. Реполяризация бошланиб, тахминан 1 мс ўтгандан кейин чизиқ букилади ва потенциалнинг тикланиши секинлашади. Бу вақтда мембрананинг потенциали тинчлик потенциалига нисбатан манфийроқ бўлади. Нерв ва кўндаланг тарғил мускул толаларининг ҳаракат потенциали 0,5 - 5 мс га тенг. Ҳаракат потенциалининг вужудга келиши нерв ва мускул толалари мембранасининг натрий ва калий ионларига нисбатан ўтказувчанлигининг ўзгаришига боғлиқ. Таъсирловчи мембранани оз миқдорда деполяризацияга учратади. Бу бошланғич деполяризация натрий каналларининг бир қисмини очиб ҳужайра ичига қаратилган кучсиз натрий оқимини ҳосил қилади. Оқим деполяризацияни кучайтиради, очилган каналлар сони кўпайиб, мембрананинг натрий катионлари учун ўтказувчанлиги 10-20 баравар ошиб кетади. Натижада натрий ионлари электр кимёвий градиент буйича ҳужайра ичига кира бошлайди. Мембрана ички юзаси ташқи томонга нисбатан мусбат зарядга эга бўлиб қолади. Бу ҳаракат потенциалининг деполяризация босқичи ҳисобланади. Каналларнинг очилиши ҳужайра ичига қаратилган натрий оқимини ҳосил қилади. Натрий катионларининг ҳужайрага жуда тез кириши деполяризацияни чўққисига етказади. Инактивацион дарвозалар ёпилиши билан натрий оқими тухтайди. Шу вақтнинг ўзида деполяризация натижасида калий каналлари секин очилади ва ташқарига қаратилган калий оқими тезлашади ва мембранани реполяризация ҳолатига ўтказади. Калий оқими давомли бўлса, мембрана гиперполяризация ҳолатига ўтиши мумкин. Download 4.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling